Курс ишлари ҳимоясида илмий раҳбар ва яна камида ихтисослик кафедрасидан тузилган комиссия аъзоларидан иборат профессор-ўқитувчилар иштирок этиши лозим.
Курс иши ҳимояси тартиби. Талаба 7-10 дақиқа давомида ҳимояда иштирок этаётганларга курс ишининг мақсади, вазифалари, мазмуни ҳамда ўз тавсиялари ва таклифлари тўғрисида ахборот беради. Шундан сўнг талаба курс иши мавзусига ва у билан боғлиқ бўлган ҳимояда иштирок этаётганларнинг саволларига жавоб беради.
Курс иши баҳоси ҳимояда иштирок этаётганлар ва илмий раҳбар томонидан биргаликда талабанинг ёзган иши, тақдимоти ва саволларга жавоблари асосида белгиланади. Курс ишининг белгиланган муддатларда тақдим қилинмаслиги талабанинг ўзлаштира олмаётганлигига асос бўлади.
Қуйида кўрсатилган ҳолларда курс иши ҳимояга кўйилмайди:
махсус адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, илмий журналлардаги мақолалар ва интернет маълумотларидан фойдаланмасдан, фақат дарсликнинг ўзидан фойдаланиб тайёрланган ишлар;
дарслик, ўқув қўлланмаси ёки монографиялардан тайёрланган конспект асосида кўчириб тайёрланган, фойдаланилган адабиётлар ёки муаллифлар ишларига иқтибос (ссылка)лар қилинмаган ишлар;
курс иши мавзусининг мазмуни ёритиб берилмаган ва жуда қўпол хатоларга йўл қўйилган ишлар;
кўп сондаги грамматик ва стилистик хатолари бўлган, шунингдек, тартибсиз ва нотўғри тайёрланган ишлар.
Бундай ишлар талабаларга камчиликларини тузатиш учун қайтариб берилади. Талаба кайтадан тайёрланган ишга аввалги ишнинг тақризини ҳам қўшиб топширади, бунда илмий раҳбар тақризчи томонидан кўрсатилган камчиликларнинг тўла тузатилганлигига ишонч ҳосил қилади.
Кўрсатилган муддатда курс ишини кафедрага топширмаган, узрсиз сабабларга кўра курс ишини ҳимоя қилмаган, ҳимояда қониқарсиз баҳо олган талабалар академик қарздор ҳисобланади ва улар курс ишини қайтадан тайёрлайдилар.
Курс ишининг сифати ва уни бажаришдаги талабанинг фаоллиги, билим ва кўникмаларини баҳолашнинг ўзига хос шаклларидан бири - бу курс иши ҳимоясидир. Бажарилган ишни чуқур тушуниши, таклиф этилган илмий-ижодий ечимларни ҳар томонлама асослаб бериш қобилиятини шакллантиришда курс ишининг ҳимояси муҳим ўрин тутади.
Курс ишининг ҳимояси кафедра томонидан белгиланган 2-3 ўқитувчидан ташкил топган ҳайъатда, курс иши раҳбари ва гуруҳ талабалари иштирокида ташкил қилинади. Очиқ ҳимоя гуруҳ талабаларига шу гуруҳ аъзолари томонидан бажарилган ишлар билан танишишга имкон бериши билан бир вақтда, курс иши раҳбарларининг ҳимоя қилинаётган ишларга бир хил талаб билан ёндашишга олиб келади.
Ҳимоя талаба томонидан бажарилган курс иши бўйича маъруза ва савол-жавобдан иборат бўлади. Талаба маърузада бажарган ишининг моҳиятини хар томонлама ёритиб бериши керак. Саволлар ҳимояда қатнашаётган профессор- ўқитувчилар томонидан берилади.
Курс ишини баҳолашда ишнинг мазмуни ва тайёрланганлиги, шунингдек, ҳимоянинг ўтиш даражаси ҳисобга олинади. Баҳо критерияси этиб: 1) ишнинг илмийлиги; 2) тадқиқотга мустақил ва ижодий ёндашганлиги; 3) бажарилган ишнинг хажми ва сифати; 4) ўрганилган адабиётлар сони; 5) матнни ёзишнинг стили ва бехатолилиги; 6) тадқиқот натижаларини ҳимоя қила олиши каби сифатлар белгиланади.
Курс ишини бажариши ва ҳимоя қилиши натижалари талабаларнинг рейтинг дафтарчаси ёки баҳолаш дафтарчаларига курс иши раҳбари томонидан расмийлаштирилади.
Академик гуруҳ талабаларининг курс ишлари ҳимояси якунлангандан сўнг ишни бажариш жараёнида йўл қўйилган турдош камчиликлар, энг яхши ҳамда сифатсиз тайёрланган курс ишлари илмий раҳбар томонидан таҳлил қилиниб, суҳбат ўтказилади.
Ҳимоядан ўтган курс ишлари кафедрада 2 йил сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |