ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ
Парҳез сақлаш, беморнинг овқатида иложи бўлса, жигар ва қора талокдан тайёрланган таомлар бўлиши лозим.
Қон ва эритромассани бемор томирига томчилатиб қўйиб, беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга имкон беради.
3.Витамин В12 (цианокобаламин) билан даволаш. Бу дори билаи даволаш курси 1—2 ойгача давом этиши мумкин. Витамин В12 билан даволаш давомида 3—4 кундан сўнг беморнинг ретикулоцитларини текширса, унинг қонида ретикулоцитларнинг купайишини кўрищ мумкин. Бу патологик (меглобластик) қон ҳосил бўлиш жараёнининг нормал (нормобластик) қон ҳосил бўлиш жараёни билан алмашаётганидан гувоҳлик беради. Демак, витамин В 12 билан даволаш жараёнида биз ретикулоцитар реакцияни чақиришга уринишимиз лозим.
Фоли кислота билан даволаш. Уни бемор 40 мг дан уч марта овқат билан бирга қабул қилади. Даволаш курси 3—4 ҳафтагача. Муҳими, бу кислотани таркибида темир моддаси бор дорилар (Феррум — лек, содали оксиферрискарбон) билан-бирга қўллаш, мақсадга мувофиқ, чунки бундай бемор организми ичга қабул қилинадиган дори-дармонларни ўзлаштира олмаслиги мумкин. Ҳозирги вактда беморлар хом жигар емасликлари учун Витагепат ёки Сирепар номли жигар экстрактларидан
тайёрланган дориларни ишлатиш ўринлидир. Бу дорилар ҳам жигарга нисбатан бир неча юз марта кучли.
Rp: Sirepari 10,0 Rp: Vitagepati 1,0
3 — 4 млданмушакичига Dt. d N20 in .ampul 1.
кунора юборилади. Бир ёки икки млқдан мушак
ичига кунора юборилади
Машғулотда қўлланиладиган янги педогогик технология:
“Билим дарахти”
Ушбу метод хар бир талабани актив қатнашишини, ўзаро фаолият юритишини, гурух
билан бирга ишлашини таъминлайди. Талабага мевали дарахт макетини олиб келинади.Дарахтни хар бир меваси орка тарафидан ракамланган бўлиб маълум бир саволни ўз ичига олади.Саволга тайерланиш учун 3 дақиқа вақт берилади.Сўнгра савол тахлил қилинади ва этиология патогенези,клиника,диагностика бўйича қўшимчалар қилинади. Ушбу метод талаба нутқини шакллантиришга, ривожлантиришга, фикр юритишга ердам беради.
Анемия нима?
Анемия таснифи?
Сидеропеник синдром симптомлари?
Анемик синдром симптомлари?
Қайси маҳсулотлар темир сақлайди?
Перорал темир препаратлари?
Парентерал темир препаратлари?
ТТА даволашда самарадорлик мезонлари?
Ромашка.
Қаттиқ қоғозга ромашка чизилади ва алоҳида япроқчалари қирқиб олинади. Ҳар бир детал орқа томонига саволлар ёзилади. Барча талаба япроқчани узиб олади ва ҳар бир саволга ўтилган мавзу тамом бўлмагунга қадар жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |