Малакавий тайёргарликда асосий дидактик босқичлар
1. Ўқув юрти битирувчиси эгаллайдиган билимлар қуйидагилардан иборат:
Бу модул таркибига қуйидагилар киради:
а) битирувчи эгаллайдиган иш ўрни;
б) битирувчи дунё қарашининг сифати;
в) битирувчининг стандарт талабларига жавоб берадиган билими;
г) битирувчининг иш ўрнида қўлайдиган билим, кўникма ва малакалари;
д) битирувчининг мутахассис сифатида шаклланиши ва ижодий иш олиб боришни таьминлаш.
2. Ўқув материалларини мазмун жиҳатдан танлаш.
Ўқув материалини танлаш, албатта, унинг мантиқий кетма-кетлиги, мазмунан битирувчининг фикрлаш доираси ва \ояларини ишлаб чиқиш, илмий фаразни ривожлантириш ва шу билан бирга келажакда фанга ўз ҳиссасини қўшишга ундамо\и керак.
3. Танлаб олинган ўқув материалини тизимли таснифлаш
Ўқув материалининг асосий қисми, уни мантиқий фикрлаш, тушуниш ва бу борада мунозара қилишни талаб этади. Шу билан бирга уни ўзлаштиришда шахс қобилиятидан келиб чиққан ҳолда ижодий ёндошиш ҳам мақсадга мувофиқ.
Ўқитишнинг жараёнли томонлари
Ўқувчи энг яхши танлаб олинган (мазмунан ҳамда ўзлаштиришнинг осонлиги) ўқув материалини амалиётда қўллаш шароитига эга бўлмаса, бу қўлланма самарасиз бўлади. Шу боис ўқувчи ўқитувчи фаолиятининг соҳа мутахассислигини талаб қилиши мақсадга мувофиқ.
Қабул қилинаётган масалаларнинг ечимини тажриба ва синовларда ўтказиш
Танланган ўқув қўлланмасининг қанчалик тў\ри ёки нотў\рилиги ўқув методи ва шаклларидан фойдаланиш асосида ҳам ҳал қилинмаслиги мумкин эмас.
Бунинг учун, албатта, назарий, амалий ва методологик ўзаро бо\лиқ, дидактик ва тажриба методлардан олинган етарлича ишончли бўлган ташҳис ва амалиётда қўлланилаётган далолатномаларни ўзаро бо\лаб ҳал қилиш керак бўлади.
Касбий педагогикада изланиш методлари
Изланиш методалари 2 хил бўлади:
Назарий изланиш методлари.
Эмпирик изланиш методлари.
Назарий изланиш методлар сирасига: анализ, синтез, моделлаштириш ва конкретлаштириш киради.
Эмпирик изланиш методи бирламчи ва умумий методалрга бўлиниб, бирламчи методлар жумласига кузатиш, о\заки сўраш, суҳбат, ёзма сўраш, мутахассислар бахси, тестлар киради.
Умумий изланиш методи жумласига ташҳис қилишни ўрганиш, педагогик тажрибани умумлаштириш ва тажриба киради.
Бу методлар малакавий педагогикада муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ишчилар малакасини аниқлаш, касбий муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланилади. Иш фаолиятини ўрганишда бажарилаётган ишнинг умумий унумдорлигини аниқлаш иш хулосасини ўрганувчи тавсифнома ёрдамида олиб борилади.
Ўрганиш жараёнида ишчи малакасининг аниқлиги муҳим ўрин тутади. Бу эса махсус ўлчов асбоблари ва мосламалари билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |