“Таълим сифати менежменти” йўналиши


Кириш  Битирув иши мавзусининг долзарблиги



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana23.02.2022
Hajmi2,84 Mb.
#120401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Мирзаев Дилшод малака

Кириш 
Битирув иши мавзусининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида “Мамлакатимиз босиб ўтган 
тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори 
коньюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора 
кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суратлар билан 
ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндошув ҳамда тамойилларни ишлаб 
чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда” деб қайд этилган[1.1].
Ҳаракатлар стратегиясида таълим ва фан соҳасини ривожлантиришга 
алоҳида урғу берилиб, “... илмий - тадқиқот ва инновация фаолиятни 
рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий 
этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий 
тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий экспериментал 
лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларини ташкил 
этиш” вазифалари қўйилган.
Мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов етук кадрларни 
тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизимининг жамиятимиздаги тарихий 
ислохот ва янгиланишлар билан боғлиқлиги тўғрисида “Кадрлар тайёрлаш 
модели, шу тариқа фақат таълим-тарбиядангина иборат эмас, балки бир-
бирига боғлиқ бўлган кўпгина ҳаётий босқичларни ўз ичига олади. Миллий 
моделимиз, бу шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб 
чиқаришнинг узвий бирлиги ва ҳамкорлиги, уларниг узаро бир-бирига 
алоқасини акс эттиради”, деб алоҳида таъкидлаган эди[1.8]. 
Президентимиз Ш. М. Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Фанлар 
академиясининг 
академиклари 
фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ-4907-сонли фармонида, шунингдек, Президентимизнинг 
2017 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бўлиб 



ўтган мажлисдаги “Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган 
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган 
маърузаларида ҳам мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм 
фаннинг ролини кучайтириш, юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш 
сифатини ошириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини 
чуқурлаштириш ва бунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 
ҳақиқий аъзоларининг ролини кучайтириш механизмини жорий этиш 
вазифаси долзарб деб белгиланди[1.2,1.3]. 
Мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, инновацион фаолиятни 
қўллаб қувватлаш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар, илмий 
ютуқларни жорий этишни рағбатлантиришнинг институтционал ва ташкилий 
ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 29 ноябрь куни “Ўзбекистон 
Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлигини ташкил этиш 
тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда 
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда инновацион-корпоратив 
ҳамкорликнинг ривожлантириш бўйича қилинган қутлуғ қадам бўлди[1.1 ]. 
Бизга маълумки, тараққиёт ва юксалишларни таълим, фан ва ишлаб 
чиқариш ўртасидаги интеграция ҳамда инновацион жараёнларсиз тасаввур 
этиш қийин. Инновация, инновацион марказлар, инновацион муҳит, унинг 
шаклланиши, ривожи билан боғлиқ технология ҳамда қонуниятлар борасида 
фикр юритар эканмиз, авваламбор бевосита ривожланган давлатлар 
тажрибасига назар ташлаш жоиздир. 

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish