Таълим назарияси



Download 299,5 Kb.
bet12/13
Sana06.04.2022
Hajmi299,5 Kb.
#531859
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
PEDAGOGIKADAN MARUZALAR MATNI

Таянч тушунчалар.
Таълим,шакл турлари, таълимнинг мақсади,еш хусусиятлари, анъанавий, ноанъанавий, синф- дарс, асослаш, талаблар, майл, дарс турлари, янги билим, мустахкамлаш, такрорлаш,ўзаро богликлик.
А Д А Б И Ё Т Л А Р :
1. Педагогика 1990 й 136-155.
2. Педагогика тарихи (Константинов, Меданский, Шабаева) 1976 й 51-65. 275-294.
3. Савод ургатиш дарсларида ўқувчилар фаолияти 1991 й.
4. Нутк устириш дарслари (М. Камдана), Учинчиликни мустақил ишларини ташқил қилиш рахбарлик (Т. Сатликов).
5. Педагогика (Баранов, Болатина), (Слетенский) 1990. 136-157 боб
6. Халк таълими журнали N= 19

11-МАВЗУ: ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМ, КУНИКМА ВА МАЛАКАЛАРИНИ


ҲИСОБГА ОЛИШ ВА БАҲОЛАШ ТИЗИМИ.


Режа:
1. Таълим - тарбия системасида ўқувчилар билими, куникма ва мала­каларини текшириши хамда бахолашнинг ахамияти.
2. Ўқувчилар билим, куникма ва малакаларини текширишнинг турлари.
3. Ўқувчилар билим, куникма ва малакаларини текшириш методлари.
4. Билим, куникма ва малакаларни бахолаш.
Ўқувчилар мактабда табиат ва жамият хакидаги билимларни хар то­монлама эгаллаш орқали турмушга, мустақил хаетга тайерланадилар ва маълумотли кишилар бўлиб етишадилар. Узлаштирилган билимларининг, укув материалларининг қандай эгаллаганлигини билиш ўқитувчи учун хам, ўқувчи учун хам мухим ахамиятга эга. Шу мақсадда ўқитувчи ўқувчиларга би­лим, куникма ва малакаларни вактида текширади, хисобга олади ва бахо­лаб боради.
Билим, куникма ва малакаларни текшириш хамда бахолаш укув жарае­нининг энг мухим ва зарурий кисмларидан бўлиб,у уч асосий вазифани ба­жаради:
а) болалар томонидан ўзлаштирилаетган билим хосил қилинган куник­ма ва малакаларни назорат қилиш.
б) укув дастурида белгилангшан материалларни онгли, системали ва мустахкам ўзлаштириб олишига ундаш.
в) билимнинг сифатини аниклаш.
Бу масалалар таълимий ахамиятга моликдир. Билим, куникма ва мала­каларни текшириш ва бахолаш жараенида ўқувчилар укишга онгли муносабат­да бўлишга, системали ишлашга интизомга, кийинчиликларни енгиш, ўзида иродали сифатларни устиришга, ўзига ва бошкаларга нисбатан талабчан бўлишга ургатиб борилади. Бу масалалар эса катта тарбиявий ахамиятга эгадир.
Ўқувчилар билимини текшириш болалар томонидан ўзлаштирилган билим­нинг сифатини аниклаш,уларни укув дастурида ( берилган ) белгиланган материалларни системали ва пухта ўзлаштириб олишга даъват этиш восита­сидир. ўқитувчи билимларни текшириш орқвали ўқувчиларнинг укув материалларини қандай идрок этиб тўрганлигини, қандай фикр юритганлигини дастурда берилган укув материалларини кай даражада ўзлаштириб олганли­гини аниклайди, хамда кейинги укув материллари системасини, таълим сифатини яхшилаш йулларини белгилайди.
Текшириш вактида укув материаллари эсга олинади ва ўқувчиларнинг сезиш, идрок қилиш, фикрлаш қобилиятлари хам ўсиб боради. Бу жараенда ўқувчилар кенг фикр юритишга, укув материалларини асослашга, мулохаза юритиш исботлашга ўрганадилар.
Ўқувчиларнинг билим, куникма ва малакаларини текширишнинг яна бир мухим томони шундаки ана шу жараенда ўқувчиларнинг билимлари ва бажар­ган ишларидаги камчиликлар сезилиб колади ва нихоят мазкўр камчилик­нинг сабаблари аникланади, камчиликларни бартараф этиш чоралари белги­ланади.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг билим куникма ва малакаларига бахо куяди. ўқувчининг билимини бахолаш, изохли бўлиши, бошкача айтганда ўқувчи ишга кискача характеристка берилиши, унинг ютук ва камчиликлари кўрса­тилмоги лозим. Билимга куйилган бахо- бу ўқувчининг билимларини эгал­лашдаги ютуклари ифодасидир. Билимни текшириш ва бахолаш дарснинг бар­ча кисмларига сингиб кетиши лозим.
Ўқитувчи билимга бахо куйиш вактида, ўқувчининг материални ўзлаш­тириш савияси, бола тафаккўрининг усиш даражаси, зехнининг ривожланиш­ги каби хусусиятларини ўз хисобга олади. ўқитувчи текшириш ва бахолаш вактида жуда адолатли хаққоний бўлиши лозим. ўқувчилар билимини текши­риш ва бахолаш халк маорифи учун хам катта ахамиятга эга. Халк маорифи органлари ўқитувчиларнинг укув программалари асосида ўқувчиларни би­лим, куникма ва малакалари билан кай даражада кўроллантирилган, ўқувчиларнинг турмушга, келгуси фаолиятига қандай тайерланаетганларини аниклаш имкониятига эга бўладилар.
Ўқувчилар билим, куникма ва малакаларни текширишнинг куйидаги турлари мавжуд: кундалик текшириш, даврий ва якуний текшириш.
Кундалик текшириш. Мактабларимизда ўқувчилар билимини хисобга олишда кўп кулланилган текшириш туридир. Бу билан ўқувчиларнинг билим­ларини ўзлаштириш, уларнинг укишдаги муваффакияти тўғрисида дастлабки тасаввур хосил қилинади. ўқитувчи ўқувчиларнинг дарсга тайергалигини, янги материални ўзлаштиришни,янги материални ўзлаштиришни хар дарсда тешкириб боради. Янги материални ўзлаштиришини эса бутун дарс давомида кузатиб боради. Кундалик текширишда утилаётган материалнинг характери ўқувчиларнинг характери, ўқувчиларнинг билим даражасини ва индивиду­ларнинг билим даражасини ва индивидуал хусусиятлари хисобга олинади.
Кундалик тешкириши ўқувчиларни ўз устида системали ишлашга, пухта ўзлаштиришга, мустақилликка одатлантиради.
Ўқитувчи кундалик текширишнинг якунини, яъни ўқувчиларнинг билими­даги ютук еки камчиликларини, кундалик ўзлаштиришни, бахоларини синф журнали ва ўзининг кундалик дафтарига езиб боради. Мазкўр бахолар кйин­чалик чораклик ва ярим йилликякунларни чикаришга асос бўлади.Бу эса ўқувчилар билимига куйиладиган бахоларнинг аник, тўғри ва обеъктив бўли­шини таъминлайди.
Дарсда, кундалик текширишнинг асосий формаси фронтал ва индиви­дуал сўрашдир.
Демак, кундалик текшириш жараенида ўқувчилар билимини хисобга олиш билан бирга, уларга янги билимлар бериш хамда уларда куникма ва малакалар хосил қилиш назарда тутилади.
Даврий текшириш-дастури материалининг бир бўлими-боб, параграф, катта мавзу еки бир-бирига якин бўлган бир нечта кичик темалар юзасидан ўқувчиларнинг билим сифати қандайлигини аниклашдир. Она тили, матема­тика каби предметлар бўйича ўқувчилар билимини математик текшириш на­зорат иши, езма иш олиш шаклида ўтказилади. Даврий тешкиришда илгари утилган мавзулар юзасидан олинган савол ва топшириклардан фойдаланиш мумкун. Билимларни яна шундай тешкириш натижасида ўқувчилар билими хар томонлама хисобга олинади, уларнинг билимларини кай даражада ўзлаштириб олганликлари аникланади. Такрорий-умумлаштирувчи дарслар тематик текши­ришнинг зарур формасидир. Унда утилган темалар бўйича хулоса чикарилади ва бўлимлар системага солинади.
Якуний тешкиришда ўқувчиларнинг бир нечта хафта чорак, ярим йил, йиллик ва шунингдек бир неча йиллик билимлари хисобга олинади. Бундай тешкиришда ўқувчилар нимани такрорлаш ва қандай такрорлаш хакида тулик маълумот оладилар.
Якуний текширишнинг вазифаси ўқувчиларнинг маълум даврлардаги би­лимни эсга олиш, қайта ташлаш ва системага солишдир. Якуний тешкиришда билимлар мустахкамланади куникма ва малакалар хосил бўлади.Шунингдек билим,куникма ва малакалар умумлаштирилган. Бу текиришлар имтихон туси­ни олади. Тамомловчи ўқувчилар урта маълумот олганликлари хакида етукли аттестати оладилар, олий ва урта махсус укув юртлари,хунар-техника укув юртларига кириш хукукига эга бўладилар.Энг илғор ўқувчилар "Аъло ютуклари ва намунали хулки учун мактаб ерлиги" билан мукофотланадилар. текширишнинг бу турлари огзаки суръатда ва ёзма назорат ишлари­да, амалий машгулотларда, махсус топширикларни бажаришда кулланилади Бу ўқувчилар билимларининг сифатини,аклий ривожини ва уларнинг бундан кейинги укишга тайергарлик даражасига чукўр ўрганиш имконини беради. Мактаб ўқувчиларнинг билим, куникма ва малакаларини текширишнинг ўзга хос методлари мавжуд. Бўлар огзаки сўраш, езма ишлар, график ва амалий тажриба ишларидир.
Билимларни огзаки сўраш мактабларда кенг кулланадиган метод бо­либ, текширишнинг анча мураккаб, шу билан бирга энг самарали тури хи­собланади. Илғор ва тажрибали ўқувчилар огзаки сўраш методини утилган материални такрорлаш,уй вазифасини текшириш вактидагина эмас,балки би­лимларни мустахкамлаш жараенида хам куллайдилар.
Тажрибали ўқитувчилар пухта уйланган қонун ва коидаларни исботлаб беришни, хулоса чикаришни талаб етадилар. Бериладиган саволлар материа­лини системалаштиришга,ўзлаштирилган билимларни амалда куллана билишга зарур имконият яратиб бериши керак.
Огзаки сўрашнинг асосий фронтал сўраш ва комбинациялаштирилган сўрашдир укитучи хамманинг диққатини ўзига тортган холда саволни бутун синф олдига куяди. Бир ўқувчи жавоб бериб бўлгандан сунг шу мавзу бўйича еки илгари утилган программа материаллари бўйича бир неча савол­лар бериши мумкин.
Фронтал сўрашда саволларга жавоб бермок учун кўплаб ўқувчилар эъ­тибори жалб этилади, ўқувчилар жавоби киска, онгли, маъноли бўлиши кўзатилади. Фронтал тешкиришдан кўпинча едда саклаш ва ўзлаштириб олини­ши керак бўлган билимларни, хронологик саналар, коидаларни билишни аниклаш, грамматик тахлил қилиш ва шу кабиларда фойдаланилади.
Комбинациялаштирилган сўрашда бир вактда бир неча ўқувчидан сўраш яъни бир ўқувчидан огзаки суралса, бошка ўқувчилар езма еки амалий ва­зифани бажаришларни талаб қилади.Бу метод ўз хусусиятига кўра бир синф ўқувчилари томонидан ўзлаштирилган илмий билим ва хосил қилинган ва малакаларни тешкириш ва назорат қилиш мақсадида кулланади.
Ёзма назорат ишларини текшириши методи саволларга езма жавоб бе­риш диктант, баен ,иншо, мисоллар ишлатиш, масалалар ечиш ва тўзиш асосида олиб борилади.
Ўқувчилар билим, куникма қанчалик ўзлаштирганликларини, уларнинг билим ва малакаларни таккослаш кўпчилик ўқувчиларга хос бўлган типик хатоларни аниклаш имконини беради. Назорат ишлари чорак мобойнида 2-3 марта ўтказилади. Мактабларда назорат ишларини утказиш учун махсус график режа тўзилади. ўқувчи назорат иши олдидан ўқувчиларнинг тушун­маган саволларига жавоб бериш керак. Ишлаш жараёнида ўқувчиларнинг шо­шилтирмаслик лозим, кунгирок чалинишидан 5 минут аввал огохлантирила­ди. Назорат ишлари кунгирок чалиниши билан йигиб олинади.
Графика ва амалий тажриба ишлари.
Ёзма текшириш ишларида графика усуллари хам кулланилади. Бунда утмаган мавзулар юзасидан диаграмма схема чизиш масалалари ечишда жадваллар, чизмалар тасвирни ишлаш, табиатга хос схематик расмлар тўзиш ишлари олиб борилади.
Текширишнинг мазкўр тури ўқувчиларнинг кўзатувчиларнинг, фактлари­ни чогиштиришлари ва тезда хулосалар чикариш, ишни тез ва пишик бажа­риш куникмаларини ривожлантиради, (пухта) укув материалларини пухта ўзлаштиришни таъминлайди.
Билим куникма ва малакаларни амалий текшириш. ўқувчиларга политехника ва профессионал таълим бериш жараёнида билимларни турмуш тажрибасига боглаган холда умумий холда текшириш му­хим ахамиятга эга. Укув предметларининг ўзига хос хусусиятларига қараб билимларни амалий текшириш турлича бўлади. Об-хавонинг ўзгаришларини кўзатиб бориш, тарих ва географиядан карталарни тулдириш, коллекциялар тайёрлаш, маълум объектни улчаш, хисоблаб кўриш, мактаб устахонаси ва тажриба ер участкасида ўзлаштирилган билим, куникма ва малакалар асо­сида амалий тажрибалар утказиш йули билан олиб борилади. ўқувчилар-
нинг бу бажарган иши ўқитувчи томонидан хисобга олинади ва бахоланади.
Билим, куникма ва малакаларни бахолаш.
Ўқувчиларнинг фанлар бўйича, куникма ва малакаларини бахолашда Маориф Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус хужжатларга бахо нор­маларига амал қилинади.
Ўқитувчи бу ишда хар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларини, билим, куникма, ва малакаларнинг мазмуни хажмини назарда тутади.
Бизнинг мактабларимизда бахонинг беш балли системаси кабўл қилин­ган: аъло ("5"), яхши ("4"), урта ("3"), ёмон ("2"), ва жуда ёмон ("1"). Гарчи айрим предметлар бўйича бахо мезонлари ишлаб чиқилган бўлсада, умуман куйидаги талаблар назарда тутилмоги лозим.
1. Ўқувчининг фанни чукўр билиши, хар хил факт вокеаларни илмий асослаб бера олиши;
2. Ўқувчининг илмий тушунчалар, қонун-коидалар, теоремаларни би­лиши, илмий тушунчалардан фойдалана билимши;
3. ўқувчи назарияни амалиёт билан боглай билиши;
4. Янги материални утилган материал билан боглай билиши;
5. Огзааки ва ёзма нутк равон бўлиши;
6. Огзаки жавоби тулик, тўғри мантикий богланган бўлиши, ўз фикр­лаирини асослаб бериши;
7. Ёзма ишларни назарий билимлар асосида бажариши, уларга муста­қил тайёрлана олиши;
8. ўқувчининг билимга бўлган қизикиши, мустақиллиги ва бошкалар.
Дастур материалини тулик ўзлаштирган, мустақил мантикий фикр юри­та оладиган, қонун-коида, теоремаларни илмий асослаб бера оладиган, мустақил равишда хаётий мисоллар келтира оладиган, назарий билимларни амалда куллаб биладиган, огзаки ва ёзма нутк маданиятини эгаллаб, унда хеч қандай камчиликларга йул куймайдиган ўқувчиларга "5" бахо куйила­ди.
Дастур материалини тула ўзлаштирган, ўзлаштирган билимлари хажми­да берилган саволларга кийналмай, адабий нутк билан жавоб бера олган, мустақил мисоллар келтира олган, ёзма ишларда кўпол бўлмаган, бирор камчилик ва хатоларга йул куйган ўқувчиларга "4" бахо куйилади.
Дастур материалининг бир кисмини ўзлаштирган, билимларни амалда куллашда кийналган, огзаки нутк ва ёзма ишларда кийналган ўқувчиларга "3" бахо куйилади.
Дастур материалининг кўпчилик асосий томонини ўзлаштирмаган, мус­тақил фикр юритишда кийналадиган, мисоллар келтира олмаган, берилган саволларга жавоб беришда кийналган, ёзма ишларида кўп хатоларга йул куйган ўқувчиларга "2" бахо куйилади.
Дастур материалини билмаган ва у холда хеч қандай тасаввурга эга бўлмаган ўқувчиларга "1" бахо куйилади.

Download 299,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish