2. Ўқув амалиётларини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар ва ўқув амалиётларининг ўтказилиш ҳолати (1-жадвал).
- устахона ва ўқув-амалиёт хоналарида иш ўринларининг тайёрланганлиги;
Таълим муассасасида мавжуд 8 та касбларнинг ўқув режасига кўра 2021/2022 ўқув йилида жами 29 та ўқув амалиётлари ўтказилди. Шундан жиҳозланмаган ўқув амалиётлари хоналари йўқ.
- ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиниши;
Ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида техника хавфсизлиги ва меҳнат мухофазаси бурчаги ташкил этилган ва техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича ўқувчиларга берилган кўрсатмаларни қайд қилиш китоби юритилган.
- ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида санитария-гигиена талабларига амал қилиниши;
Ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида иш ўринларини етарли даражада ёритилган.
Ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари санитария-гигиена талабларига жавоб беради.
Ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида йўқлиги сабабли душхона ва қўл ювиш хоналари ишламайди.
- 2021-молия йилида давлат бюджети ҳамда бошқа манбалардан ажратилган маблағлар ҳисобига электрон ауксион биржалар орқали сифатли хом ашёларнинг харид қилиниши, мақсадли ишлатилиши.
2021 молия йилида республика бюджетидан хом ашё харид қилиш учун 8620 минг сўм маблағ ажратилган ва жорий йилнинг сентябрида таълим муассасасининг йиллик харажатлар сметасига қўйилган. Бугунга қадар тегишли ўқув амалиётлари учун 4782240 сўмлик хом ашё электрон аукцион биржалари орқали сотиб олинган. Харид қилинган хом ашёдан ўқув-амалий машғулотларни ўтказишда фойдаланилган.
2022 молия йилида харажатлар сметасига 8200 минг сўм маблағ давлат бюджетидан ажратилган. Ушбу маблағларга тегишли ўқув амалиётлари учун хом ашё сотиб олинмаган.
Ўқув амалиётларининг ташкил этилиши ва ўтказилиши ҳолати ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:
Ҳақиқатдан ҳам 4782240 сўмлик хом-ашё материаллари касб-ҳунар мактабига олиб келинган ҳамда ўқув амалиётларида самарали фойдаланилган. 2022 молия йили хом-ашё учун ажратилган 8200 минг маблағга сентябр ойида хом-ашё олиниши режалаштирилган .
3. Ўқувчиларнинг ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларни ўташлари учун корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлиги ҳамда шартномалар ижроси таъминланганлиги (2-жадвал):
- корхона ва ташкилотлар билан ўқувчиларнинг амалиёт ўташлари бўйича шартномалар расмийлаштирилганлиги;
2021-2022 ўқув йилида “Автомобил электр жихозларига хизмат кўрсатиш чилангари” касбининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўтказиш учун Чироқчи туман Агросервис ММТП ва Чироқчи ТЙФУК билан, “Автомобилларни таъмирлаш чилангари” касбининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўтказиш учун Тоза ҳудуд унитар корхонаси ва Чироқчи туман Ободонлаштириш бошқармаси билан, “Дуродгорлик ва пол ётқизиш ишлари” касбининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўтказиш учун Нур сифатли сервис МЧЖ билан, “Электрик” касбининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўтказиш учун Қашқадарё электр тармоқлари АЖ билан, “Пайвандловчи (электрогазпайвандлаш ишлари)” касбининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўтказиш учун Чироқчи Кластер ва ЖМ Искандар МЧЖ билан, “Ғишт терувчи, бетон қуювчи ва арматурачи” касбининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўтказиш учун Асл турон қурувчи МЧЖ ва Уйшун бунёдкори МЧЖ билан, “Рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси” касбининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўтказиш учун Чироқчи телекомуникация боғланмаси ва Чироқчи туман ирригация бўлими билан, “Тикувчи” касбининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўтказиш учун Санам МЧЖ ва Зиёда текстел и/ч корхонаси билан ҳамкорлик шартномалари тўзилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |