ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЛОКАЛ ТАРМОҚЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Одатда локал тармоқ қувватлироқ бўлган битта компьютер ва унумдорлиги камроқ бўлган бир неча компьютерлардан ташкил топиб, уларга ўрнатилган тармоқ платалари, бу платаларга уланган кабеллар ва дастурий таъминотдан иборат.
Локальная Вычислительная Сеть (ЛВС)
Local area network (LAN)
Локал тармоқ тушунчаси
Локал тармоқни ташкил этиш учун қуйидагилар керак бўлади:
Тармоқ кабели
Тармоқ картаси (сетевые карты) – хар бир компьютерда ўрнатилган ёки қўшимча ўрнатилган бўлиши мумкин.
- Switch(Коммутатор) – бунга барча тармоқ кабеллари уланади
Тармоқ кабели (Витая пара).
Витая пара – бу хозирги кунда жуда кенг тарқалган кабель. Бу телефон кабелига ўхшаш 8 та мис симлардан иборат бир-бирига ўралган яхши изоляцияланган бўлади.
100 мегабит/с гача бўлган тезликда маълумот алмашишни таъминлаши мумкин (бу тахминан 10-12 Мб/с). Махсус гигабит қурилмаларидан фойдаланилса 1000Мбит/с гача тезликда ишлаши мумкин бўлади.
Тармоқ картаси – маълумотларни компьютер тармоғида битта компьютердан бошқасига узатиш вақтида компьютер ва алоқа канали ишини мувофиқлаштирувчи плата шаклида яратилган мослаштиргич.
Hub (Концентратор) - тармоқ картаси маълумотлар пакетини юборганда, хаб уни шундай кучайтириб берадики, сигнални барча фойдаланувчилар қабул қилади, лекин маълумотлар пакетини фақат йўналтирилган тармоқ адреси олиши мумкин.
Қисқа қилиб айтганда сигнални кучайтириб беради. Бир вақтни ўзида фақат 2 та тармоқ картасини улаши мумкин. Агар бир нечта фойдаланувчи бир вақтни ўзида тармоқдан фойдаланса тезлик тушиб кетганини сезиш мумкин.
Switch (Коммутатор) – бу қурилмадан ўзининг процессори, ички шина ва буфер хотираси мавжуд. Тармоқда маълумотлар узатилаётганда свитч уни қаердан-қаерга юборилганлигини мак адерси орқали аниқлаб, фақат 2 та компьютерни улаб беради, шу вақтни ўзида қолган портлар бўш туради.
Тармоқ симларини улаш учун RJ-45 коннектор
Кабеллар 2 хил типда уланади - А ва B типда
Буларнинг бир биридан фарқи симнинг ранглар кетма-кетлигида
Компьютер билан свич/хаб уланиши.
Бунда кабелнинг иккала тарафи хам бир хил уланади,
яъни иккала тарафи А типда ёки В типда бўлиши мумкин
Бундай уланишда 2 та хаб/свични улаш учун ишлатилади.
Шунингдек 2 та компьютерни бир-бири билан хам тўғридан тўғри улаш мумкин.
Агар қайсидир компьютер кўринмаса ўша компьютер билан алоқа бор-йўқлигини ping командаси орқали текшириш керак. Бунинг учун қуйидаги амалларни бажариш керак. Пуск ->выполнить -> cmd командаси ёзилади (клавиатурадан [win]+[ r ] тугмаларини босиш билан хам бажариш мумкин.
Экранда расмда кўрсатилганидек ойна хосил бўлади.
ping командаси қуйидагича ёзилади:
Ping 192.168.0.160
Ушбу команда берилаётган компьютер бошқа компьютерлар билан алоқаси бор-йўқлиги ҳақида маълумот олиш мумкин. Команда берилганида компьютер 4 қатор жавоб қайтаради. Агар расмда кўрсатилганидек жавоблар берса демак алоқа бор.
Агар қуйидаги расмда кўрстилганидек жавоб қайтарса демак алоқа йўқ.
Агар алоқа йўқ бўлса бунинг сабабларини топиш керак:
1. Ўша компьютерни кабели уланганлигини текшириш керак
2. Кабели уланган бўлса уни тармоқ картаси иш холатидалигини текшириш керак
3. Кабел уланган бўлиб тармоқ картаси хам ишчи холатда бўлса, компьютернинг IP адресини текшириб кўрилади.