Таълим кредити бериш тугрисидаги кредит шартномаси №


III. ҚАРЗ ОЛУВЧИ/ШЕРИК ҚАРЗДОРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ



Download 121,95 Kb.
bet2/4
Sana31.03.2023
Hajmi121,95 Kb.
#923495
1   2   3   4
Bog'liq
12 ilova Ikkilamchi Avtokredit

III. ҚАРЗ ОЛУВЧИ/ШЕРИК ҚАРЗДОРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
3.1. Ушбу шартномада қайд этилган шартларда, суммада ва муддатларда кредит олиш.
3.2. Банк билан келишилган ҳолда кредит шартномаси ўзгартирилиши, бекор қилиниши ёки узайтирилишида икки тарафлама қўшимча шартнома расмийлаштириш. Шартнома бекор қилинган ҳолда қарз олувчи банк ссудаси ва ундан фойдаланганлик учун фоиз тўловини муддатидан олдин қайтариш.
3.3. Фойдаланган ссуда учун фоиз тўловдан қарзи бўлмаган ҳолда, ссуда бўйича қарзини муддатидан олдин қоплаш.


IV. БАНК МАЖБУРИЯТИ
4.1. Берилган кредитнинг ҳисоб-китобини олиб бориш учун қарз олувчига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш.
4.2. Кредит шартномаси имзоланиб қонуний кучга киргандан кейин 5 иш кунида кредитни ажратиш. Акс ҳолда кредит суммасидан 0,01% миқдорида жарима тўлаб бериш.
4.3. Берилган кредит банк томонидан муддатидан илгари ундирилишининг сабаблари тўғрисида қарз олувчига ёзма хабар бериш.
4.4. Қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамидан маблағ ажратилган санани инобатга олган ҳолда берилган кредитлар бўйича кунлик фоиз тўловлари ҳисоблаш.
4.5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан хўжалик юритувчи субъектларни кредитлаш бўйича киритиладиган ўзгаришлар ва кредит шартномасини ўзгарадиган бандлар бўйича қарз олувчига хабар бериш.


V. ҚАРЗ ОЛУВЧИ/ШЕРИК ҚАРЗДОРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Банк томонидан берилган кредитларни шартномада белгиланган мақсадларга ишлатиш ва шартномада қайд этилган муддатда тўлиқ қайтариш.
5.2. Берилган кредитнинг мақсадсиз ишлатилиш ҳоллари аниқланган тақдирда, мақсадсиз ишлатилган сумманинг 25 (йигирма беш) % миқдорида жарима тўлаш ва ушбу шартноманинг 1-бандида кўрсатилган кредит суммасини тўлиқ қайтарилишини таъминлаш.
5.3. Кредит қарздорлигини шартномага 1-илова қилинган график бўйича тўланишини таъминлаш. Кредит маблағлари бўйича кунлик ҳисобланган фоиз тўловларини ҳар ойда тўлаш.
Кредит таъминоти:
Автомашина қийматининг 30% миқдорида нақд пулдаги депозит маблағи, ушбу депозит маблағи автомашинани харид қилиш учун сотиб олинаётган автомашина қийматининг 30% миқдорида сотувчи юридик шахс ҳисобрақамига ўтказиб берилади. Автомашина қийматининг қолган 70% миқдори кредит сифатида ажратилади.
Кредитнинг асосий таъминоти банк томонидан берилаётган қарз эвазига сотиб олинаётган транспорт воситаси ҳисобланади. Транспорт воситаси гаровга қўйилишидан аввал Қарз олувчи ҳисобидан суғурталаниб, суғурта шартномаси ва полиси Банкка тақдим этилади.
Кредит хисобига сотиб олинаётган 1 дона ___________________________ русумли автомашинаси сотиб олиш қийматининг ____% миқдорида бахолашга келишиб, Қарз олувчи ҳисобидан нотариал тасдиқланган гаров шартномаси орқали гаровга қабул қилинади ва қолган қисми учун суғурта полиси таъминотга қабул қилинади. Бунда, гаров мулки бўйича Банк томонидан гаров реестрига ёзувлар киритилади ва гаров мулкига нисбатан тақиқ қўйилади;
Автотранспорт воситаси мижоз номига расмийлаштирилгандан сўнг, банкка юқоридаги қийматда баҳолашга келишиб ҳамда кредит муддатига мос равишда тўлиқ суғурталаб гаровга тақдим этиши шарт.
5.4. “Қарз олувчи” ва “Шерик қарздор”га ажратилган кредит бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги, график бўйича қарздорлиги, асосий қарз ва унга ҳисобланган барча фоиз тўловлари, шунингдек оширилган фоизи ва муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня қарздорликлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, мазкур қарздорликлар ҳамда тўловларнинг қарз олувчи ва шерик қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банк муассасаларида ҳар қандай валютада иш ҳақи (пенсия) ва бошқа мақсадлар бўйича очилган пластик карта(лар)сидан ҳамда омонат ҳисобварақларидаги пул маблағларидан акцептсиз автоматик равишда банк томонидан ечиб олинишига розилик билдириш ва қаршилик қилмаслик.
Агарда акцептсиз ундириб олиш “Қарз олувчи” ва “Шерик қарздор”га тегишли бўлган хорижий валютада очилган банк пластик карта(лар)си ва омонат ҳисобварақларига нисбатан қўлланилса, кредит бўйича барча қарздорликлар ва тўловлар юзасидан зарур маблағларнинг ечиб олинадиган санада Марказий банкнинг валютани сотиш курси бўйича конвертация қилинган ҳолда акцептсиз тартибда банк томонидан ечиб олинишига рози бўлиш ва бунга қаршилик қилмаслик.
5.5. Банкка қуйидаги қайд этилган таъминот турларининг бирини тақдим этилишини таъминлаш:
- кредит ҳисобига харид қилинадиган мулк гарови, учинчи шахс кафиллиги;
- банкдаги депозит маблағлар кафолати (кредит таъминотига олинаётган мулкни тасдиқловчи ҳужжатни руйхатга олиш бўйича маълумотлар ёзилиши ва ушбу шартномага илова қилиниши шарт);
- транспорт воситаси мижоз номига расмийлаштирилгандан сўнг белгиланган муддат ичида банкка юқоридаги кредит таъминотини гаровга тақдим этиши шарт.
5.6. Банкка гаровга берилаётган кучмас мулк ва моддий бойликларнинг яхлитлигини сақлаш юзасидан тўлиқ моддий жавобгар бўлиши, (кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлар тўлиқ тўлангунга қадар) уларни сотиб юбормаслиги ва бошқа учинчи шахсга бермаслиги шарт. Кафолатчи ташкилотнинг молиявий ҳолати ёмонлашганда, тугатилиши ёки банкротлик ҳолатига келиб қолиш ҳолатлари рўй берганда, кредит таъминотига берилган мулк ҳолати ёмонлашганда банк талабига биноан олинган кредит ва фоизларни муддатидан олдин узиш ёки таъминотини бошқа ликвид таъминотга алмаштириш.
5.7. Берилган кредит учун банкга йилига мазкур шартноманинг 1-бандида кўрсатилган фоиз миқдорида фоиз тўлови тўланади. Кредит учун фоиз тўловлар ҳар ойнинг 5 санасигача тўланади.
5.8. Қарз олувчи банкка қуйидагиларни таъминлайди:
• Кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан банк ходимлари томонидан текширув ўтказилишига рухсат берилиши, шунингдек кредитнинг ишлатилишини жойига чиқиб, текшириш учун рухсат берилиши;
• Ушбу кредит шартномаси билан ҳуқуқий жиҳатдан боғлиқ бўлган товар моддий бойликларнинг сақланиш ҳолати бўйича банк ходимлари томонидан текширув ўтказишга рухсат берилиши;
• Ҳар йил (чорак) учун алоҳида кафил ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида ёзма маълумот тақдим этиш (лозим ҳолатларда);
• Қарз олувчининг тўлов қобилияти етарли даражада бўлмаган тақдирда, қарз олувчи томонидан олинаётган кредит маблағи хамда унга хисобланган фоиз тўловларини ўз даромадлари хисобидан сўндирувчи шерик қарздорни кредитлаш жараёнига жалб этиш. Бунда шерик қарздор кредитлашдаги барча мажбуриятлар, яъни ҳозирда мавжуд бўлган ва кейинчалик келажакда вужудга келиши мумкин бўлган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан банк олдида қарз олувчи билан биргаликда солидар тартибда жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олишини таъминлайди.
5.9. Қарз олувчининг иш жойи ўзгарганлиги тўғрисида банкка олдиндан ахборот бериш шарт.
5.10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш даражаси ўзгариши, ички ва халқаро молия бозоридаги фоиз даражалари ўзгаришига боғлиқ ҳолда кредит шартномасига қўшимча келишув тузган ҳолда кредитдан фойдаланганлик учун тўланадиган фоиз тўлов даражасини ўзгартириш.
5.11. Қарз олувчи томонидан асосий қарзни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, банк Фуқаролик кодексининг 280-моддаси иккинчи қисмига, шунингдек Вазирлар Махкамасининг 422-сонли қарорига асосан кредит ажратиш жараёнида банк мижоз ўртасида тузилган ва нотариус томонидан тасдиқланган ёзма битимга мувофик мустақил равишда, судга мурожаат қилмасдан, гаров предметини тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади.



Download 121,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish