3.2.Электр таъминот тизимларининг ҳимоясини микропроцес-сорли терминалларини танлаш Ҳозирги бозор иқтисодиётида микропроцессорли реле ҳимоясини қурилмалари турли ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилаётган минглаб моделлари мавжуд. Янги микропроцессорли реле ҳимояси ва автоматикаси техникаларини ишлаб чиқаришидаги лидерлар Европа концернлари Alston, ABB, Areva, Siemens, General Electric, Schneider ҳисобланади. Бундай фирмалар ишлаб чиқараётган рақамли ҳимоялар юқори таннарҳ, умуман олганда улар юқори техник характеристикалар ва кўп функционалликка эга бўладилар.
Micom терминаллари – энг қулай танлов, улар ҳимоя функцияларини биргаликда бажаради. Sepam ни кенг баҳоли диапазонда танлаш ва керакли хажмдаги функцияларгача босқичма босқич кенгайтириш имкониятига эга бўлади. ABB да 2 та вариантда қарор қилиши мумкин. Ёки керакли ҳимоя жихозлари билан SPAC ни арзон терминаллари лекин минимум қўшимча функциялар, ёки энг қиммати, аммо Ref 542plus базасида тез ўзгаришга эга ва бошқа функцияларни массаларига эга бўлган жадаллашган ҳимоя.
3.1. расм. “Schneider Electric” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Micom Р633 дифференциал ҳимоя қурилмаси
“Даштобод” 110/35/10 кВ подстанциясини ҳимоя қилиш вазифасини бажариш учун Micom терминалли қуйидаги модификацияга эга бўламиз:
Трансформатор ҳимояси – P633;
10 кВ линия ҳимояси – Р123;
3.3.“Даштобод” ПС электр таъминот тизими элементларининг ҳимоя тури ва кўринишини танлаш Қурилмаларни ўрнатиш қоидаларига №3 бўлимига кўра электр ускуналар реле ҳимоя қурилмалари билан ҳимояланган бўлиши зарур ва улар қуйидаги вазифаларга эга:
1. Ўчиргич ёрдамида электр тизимлар (электр қурилмалар) бузилган қисмлари ва қолган қисмларни автоматик ўчириш; агар бузилиш (масалан, изоляцияли тармоқларни ерга улаб нейтраллаш) бевосита электр тизимни ишига бевосита таъсир ўтказмайди ва фақат сигнал билан реле ҳимоясини фаолиятига руҳсат беради.
2. Электр тизимлари элементларининг хавфли, нормал бўлмаган режимларига реакция кўрсатиш (масалан, ўта юкланиш, гидрогенератор статор чулғамида кучланишни ошиши); электр қурилмаларни эксплуатация шароити ва иш режимларига боғлиқ равишда реле ҳимояси сигнал таъсири ёки бузилишга олиб келадиган бошқа элементларни ўчириш вазифасини бажариши шарт бўлади.
Реле ҳимоясини қурилмаси тизимни шикаст етмаган қисмини узлуксиз ишлашини сақлаш ва элементни шикаст етганлик даражасини (АПВ ва АВР ни ишлашини, электр моторларни ўз-ўзидан ишга туширишни, синхронизмга кириши ва бошқаларни муваффақиятли ишлаши йўлида нормал ишлашини тиклаш имкониятини таъминлашда электр тизимни ва истеъмолчи электр қурилмаларни турғун ишлаши) ва соҳасини чеклаш мақсадида қисқа туташувдан мумкин қадар энг кам ажратиш вақтини таъминлаши зарур.
“Даштобод” подстанциясида ҳимояни бажариш учун қурилмаларни ўрнатиш қоидаларига мувофиқ бажарилган. Бу малакавий битирув ишда қўйилган асосий вазифалардан бири эскирган электромеханик қурилмалар ўрнига микропроцессорли электрон тизимларга алмаштиришдан иборат. Бунда ҳимоя тури олдингидек қолади.
3.4.Максимал ток ҳимояси ва токли ажратишни танлаш ва ҳисоблаш Максимал ток ҳимояси қурилмасини ишга туширадиган токи қуйидаги мулохазалар ҳисобга олиб танланади: Талаб этилган сезгирликни таъминлайдиган кетма кет элементларини ҳимоя қилиш билан ток бўйича ҳимоя қилишга мослаштириб юкламанинг максимал токига қайтадан созлаш.
Кечиктирилган вақт оралиғи кетма кет ҳимоя қилиш вақти оралиғига мослаштириш шартидан келиб келиб чиқиб ҳимоя вақти оралиғи танланади. Ҳимоянинг биринчи даражаси ҳимоя вақти характеристикаларида ток боғлиқлик ёки боғлиқ бўлмаган ҳолатдатанланиши мумкин.
3.4.1.Токли кесишни ҳисоблаш Токли кесиш қисқа туташувни тезда ўчиришни таъминлашга олиб келадиган токли ҳимояларни турли хиллари ҳисобланади. Токли кесиш маълум бир таъсирда кесиш ва кечиктирилган вақтда кесиш (0,3-0,6 оралиғида) турларига бўлинади[7-16].
Токли кесиш таъсирларини танловчанлиги унинг иш зоналарини чеклашга эришади. Бунда кесишга нисбатан тенг ёки катта кечиктирилган вақтга эга бўлган ҳимоя кесиш тармоқнинг ёндош участкаларида қисқа туташув бўлганда кесиш таъсир кўрсатмайди. Кесиш учун ишлайдиган ток учун таъсирнинг танланган зонаси оҳирида бузилиш бўлганда ҳимоя орқали ўтадиган қисқа туташувни максимал токидан катта бўлиши керак [12]:
≥ . (3.1)
Хусусан Micom да рақамли релелардан фойдаланишда пасайтирувчи трансформаторларда ва электр узатиш линияларида ўрнатилган кечиктиручи вақтсиз токли кесиш учун kИ ишончлилик коэффициенти 1,1дан 1,15 гача чегараларда қабул қилинади.
Яна токли кесишни танлаш шартидан бири линияга уланган трансформаторларни магнитланишини умумий сакраш токи ҳисобланади.Бу токнинг сакраши юкланмаган трансформатор кучланиши остида улаш моментида пайдо бўлади ва бир неча даврларда номинал токка нисбатан 5-7 марта ошиб кетиши мумкин. 0,05с да кечиктирилган вақтда кесиш пайтида кучланиш остида линияга улашда кесишни ишга тушиш токи бешта умумий номинал токка тенг бўлиши керак:
≥ . (3.2)
Агар бу оҳирги шарт ҳисоб асосида келтирилса, унда қўшиш вақти қурилмани сезгирлигини бир оз камайтириш мумкин.
Ҳимояни сезгирлигини текшириш:
Электр қурилмаларни ўрнатиш қоидалари токли ҳимоя учун ҳимояланган қурилмаларда қисқа туташув пайтида сезгирлик коэффициенти 1,5, захираланган зонасида 1,2 бўлишини талаб этади. Сезгирлик коэффициенти қуйидаги ифодадан аниқланади:
(3.3)
Токли кесиш ўрнатмаларни ҳисоблаш бўйича маълумотлар жадвалда келтирилган.