Таълим жараёнининг умумлашган педагогик технологиялари (4С) Режа


Дастурлашган ва дифференциялашган таълим технологияларида ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти



Download 26,29 Kb.
bet6/7
Sana29.06.2022
Hajmi26,29 Kb.
#717818
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пед технол

Дастурлашган ва дифференциялашган таълим технологияларида ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти.

Дастурлашган дифференциал. 

Дастур асосида таълим беришдан мақсад таълим жараёнининг асосий қонуниятларига таяниб таълим бериш ва бу ишни бошқариш учун энг қулай шарт – шароит яратишдир. 

Таълим жараёни индивидуаллаштирилади. Ҳар бир ўқувчи ўз индивидуал имкониятларига яраша мустақил иш олиб боради. Таълим мазмуни, билим бериш ва уни уқиб олиш, малака ҳамда кўникмалар ҳосил қилиш жараёнлари дастурлаштирилади. Таълимни дастурлаштиришда аввало ўқувчилар мазкур темани ўрганиш натижасида қандай билим, малака ва кўникмалар ҳосил қилишлари кераклигини, мазкур тема материалларини уқиб олиш учун ўқувчилар илгари олган билимлари ҳамда ҳосил қилган малака ва кўникмаларидан қайси бири бевосита мазкур фанни ва аралаш бошқа фанларни ўрганиш учун зарур бўлишини аниқ белгилаб олиш назарда тутилади.

Мана шундан келиб чиқиб, мавзу мазмуни қисмларга тақсимланади, бу қисмлардан ҳар бири уқиб олиш ва назорат қилишни тақозо этадиган янги материалнинг тугалланган бир бўлаги ҳисобланади. 

Билим ҳосил қилиш ва малакалар таркиб топтириш жараёнини дастурлаштиришда ўқув материалини уқиб олиш учун ўқувчининг қандай ақлий ва жисмоний ишлар қилиши лозимлигини белгилаб олиш назарда тутилади. Буни ишлаб чиқариш таълимига тадбиқ этиш – меҳнат усуллари, операция ва жараёнлар, машқларни бажариш методикаси талабларига риоя қилинган ҳолда танланган ва бажариладиган жараёнлар, шунингдек, ўз олдига қўйилган саволларга жавоб топиш, жавобларни таърифлаб бериш учун ўқувчи бажарадиган таққослаш, анализ, турли ҳисоблаш – ўлчаш сингари билим олиш билан боғлиқ бўлган харакатлар юқорида айтиб ўтилган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар жумласига киради. Қўйилган масалалар ўрганилаётган меҳнат усуллари, операциялар ва жараёнларнинг тахминий негизини ўқувчилар томонидан фаол равишда ва тўла уқиб олинишини таъмин этиш керак. 

Ҳар бир элементнинг уқиб олиниши устидан назорат ўрнатиш ва бундан аввалги элементни муваффақият билан билиб олгандан кейингина навбатдаги элемент устида ишлашга киришиш – дастур асосида таълим беришнинг энг зарур таркибий қисмидир.

Дастур асосида таълим бериш ўқувчиларнинг ўқув материалининг ҳар бир элементи соҳасидаги топшириқларни бажаришлари ва уларни уқиб олишлари устидан назорат ўрнатиш сингари ишлар ўқитувчининг бевосита иштироки билан амалга оширилишини тақозо қилади.

Дастур асосида босилиб чиққан ўқув қуроллари ва ўқитиш учун ясалган машиналар дастур асосида таълим беришнинг асосий воситаларидир. 

Дастур асосида таълим бериш профессионал – техника билим юртларида назарий таълим сохасида нисбатан анча кенг, ишлаб чиқаришда эса анча торроқ кўламда олиб борилади. 

Агар назарий таълимни дастурлаштириш пайтида босма қўлланмалар ва энг оддий механик электрон машиналари ёрдамида ўқув материалининг ҳар бир элементини ўрганиш ва уни уқиб олиш устидан назорат ўрнатишга, яъни бу ишларни ўқитувчининг бевосита иштирокисиз амалга оширишга эришилса, ишлаб чиқариш таълимини, айниқса харакат ҳамда ҳунар малакаларини таркиб топтириш жараёнларини дастурлаштиришда қуруқ сўзлардан иборат матннинг ўзи ва график усулда тайёрланган энг оддий кўргазма воситаларининг ёлғиз ўзи камлик қилади. Бу ерда навбатдаги элементни автоматик тарзда намоён қилиш учун ўқитадиган машиналар лозим бўлади, уларда кинофрагментлардан, автоматик назорат ўрнатиш учун эса электрон аппаратура билан жиҳозланган машиналардан фойдаланилади. Ҳозир мана шундай машиналар мавжуддир, бироқ улар қиммат ва мураккаб машиналар бўлганлигидан ҳозирча улардан оммавий равишда фойдаланиб бўлмайди. 

Ўқув устаси аслида ишлаб чиқариш таълими юзасидан дастурлаштирилган ўқув қўлланмаси ҳисобланган ўқув карталари – топшириқлари ёрдамида бериладиган муқаддима тарзидаги йўл – йўриқни зарур бўлиб қолган ҳолларда махсус асбоблар ва тренажёрлардан фойдаланган ҳолда анъанавий методлар билан олиб боради.«Қадам-бақадам» назорат қилиб, топшириқ қандай бажарилаётганлигини текшириб боради. Баъзи ҳолларда ўқувчиларнинг бир – бирларини назорат қилиш методидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ақлий функцияларни, яъни технология жараёнларини режалаштиришда, бузилган жойларни қидириб топишда ва хоказоларда дастур асосида таълим бериш жуда яхши самара беради. Бунинг учун дастурлаштирилган босма қўлланмалар ҳам, унча мураккаб бўлмаган ўқитиш машиналари – тренажёрлар ҳам қўлланилади. 

Профессионал – техника таълими системасидаги ўқув юртларида турли хил ўқитиш дастурлари ва техника воситалари яратиш ҳамда жорий иш юзасидан ҳам катта амалий ишлар қилинган. Касб-ҳунар коллежларида ўқитишга хизмат қиладиган машиналарнинг ҳар хил типлари кўплаб ишлаб чиқилган, уларнинг расмий жорий қилинган дастур (линияли ва шахобчали) турлари, қарши алоқани йўлга қўйиш (тайёр жавобларни конструкция қилиш ёки танлаш) характери, қандай мақсадда фойдаланилиши (тренажерлар, экзаменаторлар, репетиторлар) турлари билан бир –бирларидан фарқ қилади.

Дастур асосида таълим бериш техникавий воситалари эҳтимол тутилган турлари ҳамда типларининг шунчалик кўп бўлишига қарамасдан, амалда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариб туриш, уларнинг билимини назорат қилиш ва амалий кўникмаларини ўстириш учун фақат бир неча машиналарнинг асосий типлари бўлиши кифоядир. Бундан ташқари, кейинги вақтларда маслаҳат ва назорат қилиш функцияларини, шунингдек, назорат ҳамда машқ қилиш функцияларини ўзида мужассамлаштирган мураккаб машиналар кенг қўлланилмоқда. Шунинг учун машиналарни уларнинг самарадорлик даражасига қараб танлаш лозим. 





Download 26,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish