2.Қисман изланиш ёки эвристика методи
Ўқувчиларни аста - секин муаммоларни мустақил ҳал қилишга яқинлаштириш учун уларга аввало ечимнинг айрим босқичларини бажаришни ўргатиш, уларда аста - секин кўникма ҳосил қилиш зарур. Тадқиқот методининг биринчи вариантида ўқувчиларга кўрсатилган расмга ва сўзлаб берилган мазмунга саволлар тузишни тавсия этиш орқали муаммоларни кўра олиш, айтилган фактлардан хулоса чиқариш ўргатилади.
Мазкур методнинг бошқа бир варианти мураккаб масалани тушунилиши осон ва ҳар қайсиси асосий масалани ечишга яқинлашишни енгиллаштирадиган кичик масалаларга ажратишдан иборатдир.
Ўзаро боғлиқ саволлардан ташкил топадиган эвристик суҳбатни тузиш тадқиқот методининг учинчи варианти бўлиб, мазкур саволларнинг ҳар бири муаммони ҳал қилиш йўлидаги қадам ҳисобланади ва кўплари ўқувчилардан фақат ўз билимларидан фойдаланишни эмас, балки изланишларни амалга оширишни ҳам талаб қилади.
^ 3.Тушунтириш, намойиш этиш методи.
Бу методнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг ахборотни ўзлаштиришини ташкил этишдир. Уни ахборот – рецептив метод, деб ҳам аталади. (рецепция - идрок ) ва унда ўқитувчи билан ўқувчи фаолияти давом этади.Бу фаолият шундан иборатки, ўқитувчи тайёр ахборотни турли воситалар билан беради, ўқувчилар эса ана шу фаолиятни идрок этадилар ва эслаб қоладилар. Ўқитувчи ахборот беришни оғзаки сўз (ҳикоя), матбуот (дарсликлар, қўшимча қўлланмалар) даги иборалар, кўрсатмали қуроллар ва ҳоказолар ёрдамида амалга оширади.
Ўқитувчилар билимларни ўзлаштириш учун зарур ишларни бажарадилар – янги ахборотни тинглайдилар, кўрадилар, ўқийдилар, кузатадилар ва уни илгариги ўзлаштирилган ахборот билан таққослайдилар, хотираларида олиб қоладилар. Улар синфда ўтириб ўсимликнинг қандай униб чиқишини, гуллардан мевалар ҳосил бўлишини, баланд тоғларда, чуқур денгизларда жониворлар қандай яшашларини кузатишлари ҳам мумкин.
^ 4. Муаммоли баён қилиш
Ушбу методнинг моҳияти ўқитувчи муаммони қўйиб, уни ўзи ҳал қилиши ва ечимнинг аҳамиятини ўқувчиларга тушунарли зиддиятлар орқали кўрсатишдан иборатдир.
Ўқувчилар ечимга олиб борадиган йўлнинг мантиғини, тавсия этилган гипотезаларнинг ҳақиқатга ўхшашлигини, исботларнинг ишончлилигини кузатадилар. Улар дастлабги пайтларда хулосаларга ишонмасалар ҳам, лекин кейинчалик муаммоли баён билан муаммоларни мустақил ҳал этиш жараёни аста – секин мувофиқлашуви натижасида хулосалар чиқарадиган, эҳтимол ўз муҳоқамаларининг мантиғини туза оладиган бўлиб қоладилар. Шунга кўра ўқитувчи мустақил ҳал эта оладиган муаммолардан мураккаброқ муаммоларни танлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |