Таълим тамойиллари.
Инсон вужудга келибдики, ўз фарзандига билганларини ûргатиш, ўзи эга бўлган билим, малака ва кўникмаларини кейинги авлодга ўтказиш даставвал англанмаган ҳолда бўлсада мавжуд эди. Бу яшаш учун кураш êîíóíèäàí келиб чиқиб, яшашнинг зарурий шарти ҳисобланган. Жамият ривожланар экан авлоддан-авлодга ўтказиш лозим бўлган билимлар ҳажми ортиб борди. Билимлар, эгаллаш лозим бўлган малака ва кўникмалар мураккаблашиб борди. Бу жараён олимлар томонидан таҳлил қилиниб аста-секин маълум қоидалар ишлаб чиқилди.
Қомусий олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) таълим жараёнини чуқур ўрганган олимлардан бири. У илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари ҳақида шундай фикрларни билдиради. Ўқув жараёнида педагог қуйидаги қонуниятларга:
-талабани зериктирмаслиги;
-билим беришда турлиликка асосланиши;
-узвийликка, изчилликка риоя қилиш керак.
Беруний янги мавзуларни қизиқарли, асосан кўргазмали баён этиш самарали натижалар беришини ҳам таъкидлайди.
Абу Али Ибн Сино (980-1037) билим олишда шахсларни укув муассасасида ўқитиш зарурлигини қайд этар экан, таълимда қуйидаги томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди:
-талабага билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик;
-ўқитишда жамоа бўлиб, укув муассасасида ўқитишга эътибор бериш;
-билим беришда талабаларнинг майлини, қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиш;
-ўқитишни жисмоний машклар билан қûшиб олиб бориш.
Ушбу ишлаб чиқилган қоидалар таълимда мустаҳкам ўрин эгаллай бошлади.
Кейинчалик чех олими Ян Амос Коменский ҳам бу борада илмий изланишлар олиб боради ва ўзининг “Буюк дидактика” асарини ёзишга киришади. Ва у бу асарида таълим-тарбиянинг самарали тамойиллари, услублари, дарс жараёнларини тизимларини аниқ маълумотлар асосида кўрсатиб ўтади ва “Дидактиканинг отаси, асосчиси” номига сазовор булади.
Ўзбекистонда дидактик таълимнинг ташкил топиши ва ривожланиши Абдулла Авлоний, Ҳамза Хакимзода Ниёзий, Муҳаммадрасул Расулий, Қори Ниёзий каби педагог ва олимларнинг номлари билан боғлиқ.
Шундай қилиб дидактика тамойиллари асрлар оша сайқал топиб борди. Албатта дидактика тамойиллари ҳар бир даврнинг ўзига хос бўлган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзгариб боради. Чунки таълим тамойиллари жамият ва давлат олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Таълим (ўқитиш) жараёни мураккаб ҳамда кўп қирралидир. Унда педагог ва талабалар фаол иштирок этадилар. Бу жараённинг муваффақиятли ва самарали натижаси таълим жараёнининг қонун қоидалари яъни таълимга қуйилган дидактик талабларга қай даражада амал қилишларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |