Биринчи машқ.
Қўлларингизни олдинга чўзиб, бармоқларингизни чалкаштиринг. Энди қаранг, бош бармоқларингиз қайси бири устида турибди – ўнгми, чапми?
Иккинчи машқ.
Кўрсаткич бармоқларингизни бирлаштириб, нишонга олаётгандек олдинга чўзинг. Бирор нуқтани нишонга олиб бир кўзингизни юминг. Энди қайси бир бармоғингиз нишонни аниқ олганини белгиланг.
Учинчи машқ.
Бу « Напалеон туриши » деб аталади. Қўлларингизни кўксингизда чалкаштиринг, Қайси қўлингиз устида турган бўлса, белгилаб қўйинг.
Тўртинчи машқ.
Бироз қарсак чалинг. Энди эса қайси қўлингиз устида эканига эътибор беринг. Натижани қўғозга ёзинг.
Ёқтирган ранги кетма-кетлиги. Талабаларга келтирилган рангларга диққат билан қараб 1дан 8гача рақамлам чиқиши керак. Бунди энг ёқтирган рангига – 1, иккинчи ёқтирган рангига – 2 ва хоқазо энг охирги рангга – 8 сони ёзилади.
Ранглар орқали характерни аниқлаш
Кўпгина олимларнинг фикрига кўра, инсоният ўзининг кўп асрлик тарихида рангларга алоҳида эътибор билан қараган. Турли жамиятларда ранглар ўзига хос тарзда талқин этиб келинган. Рангларнинг инсон руҳиятига таъсири олимларни қизиқтириб келган. Кўпгина олимлар ранглар ҳақида турлича талқинлар келтиришган. Инсоннинг қайси рангни танлашига қараб унинг характер хусусияти ўрганилган.
Ёқтирган геометрик фигура кетма-кетлиги. Талабаларга келтирилган геометрик фигураларга(расм 2) диққат билан қараб 1дан 5гача рақамлам чиқиши керак. Бунди энг ёқтирган фигурага – 1, иккинчи ёқтирган фигурага – 2 ва хоқазо энг охирги фигурага – 5 сони ёзилади.
Расм 2.
Психогеометрик тест
17. Темперамент.
Ўқувчи нерв тизимининг хусусиятларини ўрганиш методикаси.
Мазкур методика ўқувчиларнинг нерв тизимига хос хусусиятларни ўрганишга мўлжалланган бўлиб, олий нерв фаолияти типлари ҳақидаги назарий қарашларга асосланган (методика А.А.Полежаевнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган). Методиканинг стимул материали ҳар хил темперамент типларига эга бўлган одамларнинг хулқ-атворига оид сифатларни ифодаловчи ҳукмлардан ташкил топган. Синалувчи бу ҳукмлар билан танишиб чиққач, улар орасидан ўз одатий хулқ-атворини акс эттирувчи ҳукмларни танлаши керак.
Синалувчига кўрсатма: «Сизга маълумки, турли ҳаётий вазиятларда одам ўзини ҳар хил тутади. қуйида инсон хулқ-атворининг ҳар хил шаклларини тасвирловчи ҳукмлар келтирилган. Барча ҳукмлар тўртта-тўрттадан ўн икки бандга ажратилган. Сиз бу ҳукмлар билан танишиб чиқиб, ҳар бир банд ўз ичига олган тўрт ҳукм орасидан ўзинингизнинг одатдаги хулқ-атворингизга кўпроқ мос келадиган битта ҳукмни танланг ва жавоб варақасида унинг тартиб рақамини белгилаб қўйинг».
Методика матни.
1.1.Кайфияти барқарор эмас, тез-тез ўзгариб, шодлик ўрнини ғам эгаллаши ҳеч гап эмас.
1.2.Кайфияти доимо барқарор, бир текис.
1.3.Кайфияти одатда кўтаринки, қувноқ.
1.4.Кайфияти одатда майюс, ғамгин.
2.1.Хатти-ҳаракатлари фаол, ҳаракатчанлиги юқори.
2.2.Хатти-ҳаракатлари вазмин, имо-ишоралари секинлашган.
2.3.Хатти-ҳаракатлари ишончсиз, овози паст ва кучсиз.
2.4.Хатти-ҳаракатлари шошқалоқ, кескин.
3.1.Муваффақиятсизликка учраганда ҳам, мақсадга интилаверади, енгил йўлни қидирмайди.
3.2. Муваффақиятсизликка учраганда қаттиқ сиқилади, ишга қайтадан киришишни хоҳламайди.
3.3. Муваффақиятсизликка учраганда мақсадга эришишнинг осонроқ йўлларини қидиришга киришади.
3.4.Муваффақиятсизликка учраганда уни тез орада унутади ва ҳар кандай янги ишга киришади.
4.1.Тез толиқади, хаёл суришни яхши кўради.
4.2.Берилиб ишлайди, лекин шижоати узоққа чўзилмай ишни ярмидан ташлаб юбориши мумкин.
4.3.Ишга астойдил киришади ва нима бўлса ҳам уни охиргача етказишга интилади.
4.4.Ҳар қандай ишга, бир вақтнинг ўзида бир неча ишга қўл уриши мумкин.
5.1.Мулоқотда ўзини эмоционал тутади, баланд овоз билан кулиши, пантомимикадан фаол фойдаланиши мумкин.
5.2.Доим атрофдагилар билан мулоқотда бўлишга, бошқалар кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилади.
5.3.Мулоқотда ўзини камтарона ва мулоҳазали тутади.
5.4.Мулоқотда бўлишга интилмайди, қувноқ давраларни ёқтирмайди, аммо яқин дўстлар билан тез-тез мулоқот қилиб туришни хуш кўради.
6.1.Ташвишида ҳам, шодлигида ҳам бошқалар билан дардлашади.
6.2.Нотаниш одамлар билан ҳасратлашиб ўтирмайди.
6.3.Ўзининг барча ҳиссиётларини ёлғизликда кечиришга одатланган.
6.4.Ҳиссиётларни жўшқин кечиради, ҳатто, умуман нотаниш одамга ўз кечинмалари ҳақида гапириб бериши мумкин.
7.1.Танбеҳни хотиржамлик билан кабул қилади, торишмайди, лекин айнан бир хатони такрорлаши мумкин.
7.2.Танбеҳга норози бўлади, тортишади, ўзини оқлаш учун баҳона қидиради.
7.3.Танбеҳни диққат билан тинглайди, хатоларини тезда тўғрилашга ҳаракат қилади.
7.4.Ҳар қандай танбеҳдан қаттиқ хафа бўлади, қаттиқ таъсирланади.
8.1.Бирор ишдан сўнг бошқасига тезда кириша олмайди, ўзини хоргин сезади.
8.2.Сағалга чарчамайди-ю, лекин бир ишдан бошқасига кўчиши қийин кечади.
8.3.Аввалги ишни якунланмаган ҳолда ташлаб, янги ишга киришиши мумкин.
8.4.қийин вазифани бажариб бўлгач, тезда бошқа ишга киришиб кетиши мумкин.
9.1.Дард-аламни жўшқин кечиради, лекин уни тез унутади.
9.2.Дард-аламни осон кечиради ва тезда уни унутади.
9.3.Дард-аламни оғир кечиради, уни узоқ вақт ёдидан чиқармайди.
9.4.Дард-аламни атрофдагиларга кўринмаса ҳам анча оғир кечиради.
10.1.Кулгу ва ҳазилкашликни ёқтиради, биров унинг устидан ҳазиллашса хафа бўлмайди.
10.2.Кам ҳазиллашади, ҳазилдан тез-тез хафа бўлиб туради.
10.3.Яхши ҳазилни севади ва қадрлайди, лекин бировнинг устидан уюштирилаётган ҳазилда қатнашмасликни маъқул кўради.
10.4.Одамларга ёқиши ёки ёқмаслигини ўйламай улар устидан ҳазиллашиб туради.
11.1.Ишга киришишдан олдин ҳаммасини пухта ўйлаб чиқиб, режалаштиради, борди-ю режалар бузилса, янги шароитга кўника олмайди.
11.2.Ҳар кандай ишга оқибатини ўйламай киришади, шароит ўзгарса, янги шароитга осон мослашиб кетади.
11.3.Иш режасини тез, ҳатто, иш давомида ҳам тузиши, шунингдек, иш шароити ўзгариши билан янги шароитга қийналмай кўча олиши мумкин.
11.4.Қатъиятсизлиги туфайли иш режасини қийинчилик билан тузади, кўпинча тайёр режадан фойдаланади, шароит ўзгариб қолса, нима қилишини билмай қолади.
12.1.Нозик ҳиссиётлар, айниқса, эстетик таассуротлар соҳасида жуда таъсирчан.
12.2.Таассуротларни ўзгартиришга интилмайди, ўзини одатдаги шароитда яхшироқ ҳис этади.
12.3.Ёрқин таассуротларни, уларнинг тез-тез алмашинишини ёқтиради-ю, лекин бунга жон-жаҳди билан интилмайди.
12.4.Таассуротларни ўзгартиришга фаол ҳаракат қилади, меҳмонга, музей, кўргазма ва шу каби жойларга тез-тез бориб туради.
№
|
Сангвиник
|
Флегматик
|
Холерик
|
Меланхолик
|
1
|
1.3
|
1.2
|
1.1
|
1.4
|
2
|
2.1
|
2.2
|
2.4
|
2.3
|
3
|
3.4
|
3.1
|
3.3
|
3.2
|
4
|
4.4
|
4.3
|
4.2
|
4.1
|
5
|
5.2
|
5.4
|
5.1
|
5.3
|
6
|
6.1
|
6.3
|
6.4
|
6.2
|
7
|
7.3
|
7.1
|
7.2
|
7.4
|
8
|
8.4
|
8.2
|
8.3
|
8.1
|
9
|
9.2
|
9.4
|
9.1
|
9.3
|
10
|
10.1
|
10.3
|
10.4
|
10.2
|
11
|
11.3
|
11.1
|
11.2
|
11.4
|
12
|
12.4
|
12.2
|
12.3
|
12.1
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |