Сингапур Сингапурда тажрибали ва ахлоқий мутахассислар билан шакилланган жамоа доимий ўқув дастурлари, энг сўнгги бозор маълумотлари ва энг сўнгги технологиялар билан таъминланган “Ping Powerty” агентлиги мамлакатдаги риелторлик билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилади. Бу давлатда рақобатнинг кучлилиги сабабли фуқаролар учун танловлар ва, турар жой топиш муаммолари деярли ҳал этилган. Сингапурда бу соҳани давлат ўз тасарруфига олган ва бу ҳам комиссия тўловининг камайишига олиб келган. Уй олди-сотди соҳасида бу дастур ҳеч қандан комиссия тўловини олмаслиги (0%) билан ўз мижозларини мамнуниятига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки оддий кўчмас мулк агенти комиссия сифатида сотиш нарҳининг 2 фоизини олади. Сингапурдаги “Ping Powerty” агентлиги ўз мижозлари учун “Ping Powerty Phone” иловасини яратган. Бу илова сотиш, сотиб олиш, ижарага бериш бўйича энг янги эълонлар билан ўз эгасини таъминлаб туради.3 Бундан албатта давлат ҳам манфаатдордир. Риэлторликни ривожлантириш ва давлатлаги барча фуқаролар агенлик ҳизматидан хабардор қилиш учун реклама хизматидан ҳам кенг фойдаланишмоқда.Ҳар бир фуқаро давлат пойтахтида турар жой топишда муаммога дуч келган тақдирда, улар тўғридин тўғри бу агентлтк билан боўланадаи ва муаммони ҳал этади. Бу тизимни давлат ўз тасарруфига олганлиги фуқароларни қийнаб келган уй-олди сотди ва вақтинчалик турар жой топишиги ёрдам бериб келмоқда.
Америка Қўшма Штатлар Америка Қўшма Штатларида,кўплаб риелторлик фирмалари мавжуд бўлиб, давлатда махсус айнан шу фирмаларни назорат қилувчи ва энг яхши фирмани мижозларга таклиф қилувчи корпорация мавжуд. Агентликларнинг барчаси давлатнинг назорати остида доимий фаолият олиб боради ва фоизлар назоратига қаттиқ эътибор берилади. Агентлар ва брокерларга ўзлари ишлаган объектидан маълум улуш ажратилади.
Америкада кўчмас мулк агентлари, одамларга кўчмас мулкни сотиб олиш, сотиш ва ижарага олишда ёрдам бериш учун профессионал лицензияга эга бўлган жисмоний ёки юридик шахслар ўз ичига олувчи мутахассислар тушинилади. Улар ҳомийлик қилувчи брокер ёки брокерлик фирмасида ишлаши керак. Америкада Риелтор атамаси - Миллий Риелторлар Ассоциацияси (НАР) аъзоси бўлган лицензияланган кўчмас мулк агенти ёки брокер (ёки бошқа кўчмас мулк бўйича мутахассис) ҳисобланади. Аъзолар НАРнинг қатъий ахлоқ кодексига риоя қилишлари керак. Бу давлатда риелторлар харидорлар ва сотувчиларни бирлаштириш учун жавобгардирлар ва комиссия айнан шу ҳизмати учун олинади. Комиссия тўлови мулкни сотиш нархининг бир фоизини ташкил қилади. Кўчмас мулк агентлари кўчмас мулк бўйича шериклар ва кўчмас мулк сотувчилари деб ҳам аталади.
Лицензияланган кўчмас мулк агенти бўлиш учун талаблар штатга қараб фарқ қилади (федерал лицензия йўқ). Умуман олганда, кўчмас мулк агентлари АҚШда қуйидаги тартибда ишга қабул қилинади:
камида 18 ёшда бўлиши;
АҚШнинг қонуний резиденти бўлиш;
уларнинг давлат лицензиялашдан олдинги фаолияти;
Давлат кўчмас мулк лицензияси имтиҳонини топшириш;
лицензияланган кўчмас мулк брокери томонидан ҳомийлик қилинган бўлиш;
лицензияни сақлаб қолиш учун зарур бўлган давомий таълим курсларини тугатиш4.