Талабада педагогик одоблилик фазилатларини шакллантириш йуллари. Кириш. I-боб. Талабада педагогик одоблилик фазилатларини шакллантиришга қЎйиладиган педагогик талаблар


II-БОБ. ТАЛАБАЛАРДА ПЕДАГОГИК ОДОБЛИЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ



Download 332,5 Kb.
bet7/11
Sana12.07.2022
Hajmi332,5 Kb.
#780354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kурбонова

II-БОБ. ТАЛАБАЛАРДА ПЕДАГОГИК ОДОБЛИЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ.
2.1. Миллий тарбиянинг ўзига хослиги ва мезонлари.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтаётган бир даврда жамият ва давлат ўзлигини ускурмаларига муносабати турли маърифий маданий ғоялар тушунчалар англаган ватанпарварлик туйғуси билан миллат, халқ манфаатлари, ижтимоий, иқтисодий , маданий равнақи учун маъсулиятли илмий билим, меҳнат ва касб ҳунар куникмаларини ўзида мужассам этган маънавий маданиятили шахсни тарбиялаб етиштиришда манфаатдордир. Бундай шахсни шакллантиришда асрлар давомида халқимизнинг маънавий ихтиёжи, талаби асосида яратилган қадриятлар мухим роль ўйнайди.
Маълумки, умумий таълим олдига қўйилган энг муҳим мақсад -умуминсоний ва миллий қадриятларга таянган холда таълим тарбиянинг мазмунида инсонпарварлик ғоясини кучайтириш, халқ чиллаштириш ва шулар асосида ёшларда маънавий маданиятни шакллантиришдан иборат.
Мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислохотлар демократик таълим тизимига асосланган бўлиб, унда олға сурилаётган ғоялар қуйидагилардан иборат:

  • Шахснинг маънавий маданиятини хозирги даврда инсоният эришган барча ютуқлар асосида куриш лозим;

  • Маънавий маданиятни шаклантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар устувор бўлишига эришмоқ лозим;

  • Маънавий маданиятни шакллантиришда милийликдан йироқ ва унга зид унсурлардан вос кечмоқ зарурдир.

Маданият арабча сўз бўлиб, у жамиятнинг ишлаб чиқариш. Ижтимоий ва маънавий ҳаётида қўлга киритилган ютуқлари мажмуидир. Маданият шахс камолатига икки хил жиҳатдан таъсир қилиб, улар қуйидагилардан иборат:

  • Моддий яъни техника, ишлаб чиқариш тажрибаси, моддий бойликлар.

  • Маънавий яъни фан, адабиёт маориф, санъат, дин муминсоний ва миллий рухий қадриятлар.

Ана шу моддий ва маънавий маданиятнинг ўзаро алоқаси ўзаро тасири натижасида ақлан етук, аҳлоқан баркамол, жисмонан соғлом, дунёқараши кенг, яхлит шаклланган яъни комил инсон шаклланади.
Маънавий маданият бу шахснинг ташки олам, холат ички кайфиятлар таъминлаш, эркпарварлик орқали қабул қилиб олиш жараёнидир. Бунда умуминсоний ва миллий қадриятлар, шахснинг ижтимоий тузум туғрисидаги қарашлари маънавий маданиятнинг негизини ташкил этади ва унинг моҳиятини намоён этувчи объект шахс ҳисобланади. Шахс маънавий маданиятининг асосий манбаси бўлган маънавий руҳий қадриятлар,фан, адабиёт, санъат, маориф, дин комил инсонни шаклланишида мухим роль ўйнайди. Маънаий маданият ақлий, сиёсий, иқтисодий,хуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний маданият кабилардан тузилгандир. Булар таълим-тарбия жараёнида ўқувчи ёки талаба жамиятнинг ҳар бир аъзоси онгига сингдирилади:

  • Ақлий маданият - жамият ва табиат қонун қоидаларига муносабат; Ходисалар ва уларнинг бир - бирлари билан боғлишғи;

  • Инсоният ҳаёти, турмуш тарзи; жамият тараққиёти хақидаги илмий билимларни ўзлаштириш, яхлит идрок этиш, такрорлаш, тасаввур ва тафаккур этиш холатлари жараёнида шаклланади.

  • Ақлий маданият маънавий маданиятнинг бошқа таркибий қисмларини шаклантиришда асос бўлиб хизмат қилади.

Ахлоқий маданият бу – инсонпарварлик, халоллик, ташаббускорлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, эрксеварлик, фаоллик, ижодкорлик, хақиқатгўйлик, маъсулиятлилик, сахийлик, камтарлик, поклик каби тушунчалар мажмуаси бўлиб инсоннинг кўп қиррали фаолияти давомида шаклланади ва такомиллашади. Хулоса қилиб айтганда, ахлоқий маданият ахлоқий билимлар, малака ва кўникмалар, ахлоқ қоидалари ёрдамида шахснинг хулқ -атвори, хатти-харакатларини бошқариш тизимидир. Аҳлоқий маданиятнинг негизини аҳлоқий онг ташкил қилиб, у виждон, бурч, маъсулият, хаё, гурур каби инсоннинг ички рухий хиссиётига асосланади. Ахлоқий маданиятнинг асосий пойдевори ахлоқий одат бўлиб, у шахснинг аниқ мақсадни кўзлаб, доимий, изчил уюштирилган фаолияти, жамият аъзоларининг ўзаро маданий муносабатлари, ўзаро ишончлари, алоқалари замирида майдонга келади. Маънавий маданиятнинг яна бир мезони эстетик хис бўлиб, у инсонни ўраб турган мухитга муносабатидир. У ҳаёт хақиқатини ўзлаштиришнинг,ижодий фикрлаш қобилиятини таъминлашнинг асосий босқичидир: у инсонда ижобий мақсадлар пайдо бўлишга хизмат қилади. Масалан, бадиий китобларни ўқишни инсон ҳаёти, турмуш тарзи, дунёқарашига таъсири.
Маънавий маданиятнинг яна бир таркибий қисми бўлган сиёсий маданиятсиз маънавий қадриятларнинг моҳиятини тўлиқ тушуниб,тўлиқ англаб бўлмайди.
Сиёсий маданият бу ижтимоий фаолликнинг жамият олдидаги маъсулият, ижтимоий ва маънавий жавобгарликни хис этиш, хақиқат учун курашиш,бурчга садоқат, миллатлар, элатлар ўртасидаги дўстлик ва хамкорлик , сўз ва фаолият хамкорлиги, тинчлик, тенглик, озодлик ва ўзлигини англаш каби мезонларини ўз ичига олади. Сиёсий маданият фақат эркинлик, озодлик ва мустақиллик шароитида ўзини тўла намоён қилади. (О.Имомалиева “Маънавият ва ахлоқий қадриятларни ривожлантириш услублари” БМИ 2005.)
Жамиятнинг моддий ва маънавий ривожланишида диний таълимот, яъни асрлар давомида тарбия воситаси бўлиб хизмат қилиб келаётган диний маънавий қадриятлар ҳам мухим роль ўйнайди. Дин сиёсат бўлмасдан у маънавий ҳаётнинг таркибий қисмидир.
Биз юқорида санаб ўтган маънавий қадриятлар мезонларига амал қилиш яхлит тарзда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.
Маънавий маданиятнинг шаклланишида асосий йўналишни берувчи методология қуйидаги муаммоларни ечишда хизмат қилмоғи лозим:
Миллий укув муассасаси негизида таълим-тарбия тизимини миллийлаштириш:

  • Ҳар бир жамият аъзоси хатти-харакати, ҳулқ-атворида умуминсоний, миллий-маънавий қадриятларни таркиб топтиришда таянч бўлиш;

  • Шахсни миллий, умумбашарий маданият манбаларининг моҳиятини чуқур англаб етишида дастурий йўлланма бериш;

  • Шахсни маданий қадриятлар орқали жаҳон миқёсидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий жараёнларга интилишида туғри йўлланма бериш.

Шарқнинг буюк мутафаккирлари ва алломалари ўзларинннг бутун ижод фаолиятларини шахс маънавий маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратганлар десак асло мутарбияланувчиға қилмаган бўлар эдик. Айнан ана шу хусусияти билан шарқ мутафаккирларининг ижодий фаолиятлари ғарб мутафаккирлариники билан фарқланиб туради. Масалан, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонида мардлик, туғрисўзлик, маърифат булоғидан бахраманд бўлиш сари кучли даражадаги интилиш, мехнатсеварлик, катта ёшдаги кишиларга хурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, давлат ва халқ манфаатларини ўз манфаатидан устун кўриш, шунингдек садоқатли севги-мухаббат каби инсоний фазилатлар ўз ифодасини топган бўлиб, шоир шу орқали шахс маънавий маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш асосларини кўрсатиб беришга харакат қилган. Фарходга мамлакатни бошқариш имконияти берилганда,у ўзининг хали анча ёш эканлигини, бу борада хали тажрибага эга эмаслигини, бу ишни ундан ёши катта бўлган ва давлат бошқаруви бўйича анча тажрибага эга бўлган кишилар қўлга олса яхши бўлишини таъкидлаб бу таклифни қабул қилмайди. Ваҳоланки, Фарход бу борада яхши илм ва маҳоратга эга эканлиги билан сарой аёнлари ўртасида ҳам, оддий халқ орасида ҳам яхшигина шухрат топган эди. Шоир Фарходнинг ушбу хатти-харакати билан қўйидаги маънавий маданиятни ривожлантирувчи фазилатларни кўрсатиб беришга харакат килган:

  • Ўзини-ўзи бахолай билиш ва бирор- бир юклатилаётган вазифа бўйича масъулиятни чуқур хис қила билиш;

  • Бирор-бир иш юзасидан қарор қабул қилишда шошмасдан узоқни кўриб харакат қилиш;

  • Ёши катта ва тажрибаси кўп бўлган одамларга хурмат билан муносабатда бўлиш ва улар тажрибасидан ўрнак олишга интилиш;

  • Мансабпарастлик иллатидан ўзини йироқда тутиш.

Шунингдек, сохибкирон Амир Темур бобомиз ҳам ўз тузукларида жуда кўплаб тарбиявий ахамиятга молик бўлган кўрсатмаларни бериб ўтган.
Айниқса, у кишининг давлат бошқариш фаолиятига фақат ва фақат адолат билан ендашиш кераклиги, илм-зиё ахлига доимо адолатли муносабатда бўлиш кераклиги, камбағал фуқарога доимо мехр-мурувват кўрсатиш кераклиги ва миллий қадриятларни барқарор тарзда химоя қилиш кераклиги туғрисидаги фикр-мулохазалари бевосита маънавий маданиятни шакллантиришда жуда катта ахамиятга эгадир.
Биз маънавий қадриятлар ва уларнинг шахс маънавий маданиятида тутган ўрни хусусида ушбу мавзунинг олдинги бўлимларида қисман тўхталиб ўтган эдик. Умуман олганда маънавий қадриятларнинг шахс маънавий маданиятини шакллантиришда тутган ўрнини қуйидагилар орқали ифодалашимиз мумкин:

  • Маънавий қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўз она тилида яратилганлиги туфайли ушбу тилнинг нақадар жозибали эканлигини намоён этади. Бу эса шахсда ўз она тилига беписанд бўлмаслик туйғусини ривожлантиради.

  • Маънавий қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўзлигини намоён этади. Чунки, улар бевосита шу миллатнинг рухияти асосида шакллангандир.

  • Маънавий қадриятлар ҳар бир шахсни ўз халқи ва ватани тарихини севишга, ўз аждодлари билан ҳар лаҳзада фахрланишга ундайди.

Ушбу айтиб ўтилганлардан кўриниб турганидек, маънавий қадриятларни кадрлаш, улуғлаш ва ривож топтириш ҳар бир ўз халқига меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўладиган маънавий баркамол инсоннинг муқддас бурчидир.
Мустақил Ўзбекистоннинг миллий тарбия сиёсатини белгиловчи тамойиллардан бири бу миллий-маънавий камолот бўлмоғи керак. Масаланинг ана шу тарзда қўйилишига қатор сабаблар бор. Биринчадан, бу тамойил жумладан, Ўзбекистон юртидаги ўзбек ва бошқа миллат вакилларининг таълим ва тарбия тизимидаги туб моддий ва маънавий эҳтиёжларини ифодалайди. Бугунги Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар, Франция, Олмония, Япония каби миллий давлатдир. Шунинг учун мустақил Ўзбекистонда «миллат», «миллийлик» тушунчалари нафақат этник, балки янги-маънавий ва маданий маъно касб этиши қонуний ҳолдир. Тадқиқотчилардан буни назарий ва амалий жиҳатдан пухта ишлаб чиқишни, яъни «ўзбек миллий оиласи боласининг ботиний ва зоҳирий сиймоси» ни билиб тадқиқ этишни тақозо этади. Бу эса, энг аввало, Ўзбекистон педагогика фанидан «Миллий ва замонавий ўзбек боласининг сиймоси қандай бўлиши керак?», деган саволга аниқ жавоб беришларини талаб қилмоқда.
Ўзбек боласининнг ботиний ва зоҳирий сиймоси нимада кўринади? Бу миллий тарбияни ҳаётга татбиқ қилиш сари қўйилган биринччи қадам деб ҳисоблайдиган бўлсак, унда миллий тарбиянинг мақсади ёки «ўзбек боласининг сиймоси» қайси манбалардан келиб чиқиб белгиланади?
У аввало, ўзбек халқи онгидаги ҳаёт тушунчасининг янгиланишидан, инсоннинг яшашдан мақсади ва қандай яшамоғи кераклиги ҳақидаги тасаввурдан, ҳар бир ўзбек ота-она орзуларининг илмий-назарий умумлашмасидан келиб чиқиб белгиланади. Миллий тарбия бу –халқимизнинг ўз фарзандларини қандай кишилар бўлиб етишишлари ҳақидаги орзу-умидларининг педагогик инъикосидир.
Ўзбек халқи ўз фарзандлари учун идеалларни халқ педагогикаси, эртак, мақол, достон ва қўшиқ, шунингдек, санъат асарларида акс эттириб келган. Улардан ижодий фойдаланиш ҳозирда ҳам ўта зарурдир.
Масаланинг муҳим томони шундаки, ҳозирги ўзбеклар замон билан ҳамнафас яшамоқда. Жахон миқёсида илм-фан, маданият, санъат, техника ва компьютер, технотрон эра шароитида яшашга ҳозирлик кўрмоқдалар. Бугунги мустақил Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати, иқтисодий тараққиёти талаби ҳам шунга ундамоқда. Шу туфайли халқимиз миллий онгидаги баркамол ўзбек боласи сиймоси ҳам замонавийлашиб бормоқда. Бугунги ўзбек боласи ўтган асрдаги ўзбек боласидан кескин фарқ қилади. Эндиликда ўзбек болаларининг қанчалик даражада миллий-маданийлашганини тадқиқ қилмоқ, уларни манқуртлик, космополитизим, ҳар хил ақидапарастлик ва бошқа иллатлардан ҳимоялашни доимий асосга қўиш пайти етди. Ўзбек боласи сиймосини яратиш учун энг аввало, миллий тарбиянинг ҳуқуқуий-меъёрий, социологик тадбирларини ишлаб чиқмоқ керак.
Мустақил Ўзбекистоннинг маънавий ҳаётидаги катта ютуқлардан бири-виждон эркинлигидир. Ана шуднан келиб чиқиб миллийликни тўғри ва чуқур тушунишнинг қанчалик мақсадга мувофиқлигини, ҳаёт ўртага қўйган муаммоларнинг муваффаққиятли ҳал қилинишига ёрдам бера олиш-олмаслигини муҳокама қилиш керак. Ўзбек ўғил-қизлари миллий тарбия асосида комил инсон сиймосига эга бўлмоқлари даркор.
Зеро, ҳали орамизда муайян касби-кори йўқ, ҳунари, билими бўлса ҳам уни қаерга сарфлашни билмайдиган, қийинчиликлардан орқага тисариладиган, рухан тушкунликка бериладиган ёхуд енгилнинг остидан, оғирнинг устидаан ўтиб жамиятга, одамларга нафи тегмайдиган, ризқ бўлса топиларда, деган кайфиятда юрувчи боқибеғам замондошлариммиз ҳам бор. Эндиги ҳаёт бундайларни ёқтирмайди. Эндиги ҳаёт билимили, тадбиркор, ташаббускор, фаол ва ишбилармон одамларники бўлиши керак.
Бундай одамларни ёшликдан тарбиялаб шакиллантириш, ҳаёт кураккабликларин рўй-рост айтиб, болаларимизнинг ўз хақ-ҳуқуқи учун курашадиган иродали қилиб тарибиялашимиз лозим. Ҳақ-ҳуқуқи учун курашиш деганда, жанжалкаш беҳаё, тўплончилар эмас, балки ҳаёт ҳақиқатларини тўғри қабул қилиб, кийинчиликларни ақлу-идрок енгиб ўтадиган, ўз ўрнини муносиб эгаллайдиган киши назарда тутилади, аллабатта.
Президентимиз Ислом Каримов ҳамиша: биз ҳеч кимдан кам эмасмиз дея мурожаат кам эмасмиз дея мурожаат қиладилар. Албатта бизнинг ҳеч бир халқдан кам жойимиз йўқ, фақат биз маърифат, илму-фанни эгаллаб, ўзимизни тиклаб олға боришимиз керак, холос.
Бунинг учуун ҳар бир фуқаро юксак маърифатли, ўқимишли бўлиши талаб қилинади. Эркинлик билан маърифат эгизак тушунчалар бўлиб, маърифат одамни маънан бақувват, иродали ва чидамли қилади, шахс сифатида шакилланади. Шахс эркинлиги эса бу: эркин тафаккур, эркин эътиқод, эркин фаолият демакдир. Бизда бунинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Сиёсий ва иқтисодий ҳаётни янада эркинлаштириш тадбирлари фуқаролармизнинг ўз қобилияти ва билимларини бемалол ишга солиш учун яна кўп имконият яратиши табиий. Аммо шундай инсонлар ҳам борки, берилган имкониятлардан ҳам тўлиқ фойдаланмайди.
Эркн шахсда мулоҳаза қобилияти ривожланиб ўз миллати, Ватани тақдири ҳақида ўйлайди. Ҳақ гап нима, ҳақиқат қаерда эканлигини фаҳимлайди, тўғри хулосага эга бўлади. Эркин фикрловчи одам сохта ғоялар, ғаразли таълимотларга берилмайди. Чунки эркин шахс тақлидчи эмас, у юзакиликка берилмайди, «зомби» манқурт бўлаолмайди.
Бугунги кунда мустақиллигимизга тўсқинлик қилишга ҳаракат килаётган ақидапарастлар ўз фикрига эга бўлмаган, жаҳолат домига тушган кишилардир. Уларнинг на блими, на маънавий савяси, на одам ва оламга мустақил қараши бор. Аксинча, улар ўз миллати эрки ва озодлигининг ашаддий душманларидир. Улар эркин фикрга, эътиқод эркинлигига, эркин фаолиятга ҳам нафрат билан қарайдилар. Уларда «муҳокама-мунозара қилишни, мантиқий фикр юритишни асло истамайдилар. Филология фанлари доктори, профессор Н. Комилов айтгаларидек, уларда одамни безайдиган соҳиб фазилат, соҳиб ақл бўлиши хислати, ички маданият, ички ҳуррият шаъми сўндирилган. Шу боис улар фикрни майиб, мажруҳ одамларидир».
Биз ёҳларимизни бундай халокатлип йўлдан қайтаришимиз , фикри етук, миллий ғурурли, қалби соф ва шафқатли, ҳаёт неъматларини кўпайтирадиган одамлар қилиб тарбиялашимиз керак бўлади.
Педагогик жараёнда дарснинг мақсадини белгилашда ўзбек халқи педагогикаси манбалирдан авлодлар ворислиги тизмидан унумли фойдаланиб, Ворислик-узлуксиз ривожланишга асосли жараён эканлиги, макон ва замонда амалга оширилиши. Жисмоний ворислик зурриёд орттириш билан, моддий-иқтисодий ворислик-мерос қолдриш билан, маънавий ворислик-тарбия бериш билан таъминланади.
Табиат, ижтимоий шароитлар, таълим омиллари ворисликка халақит берган ёки рағбат кўрсатган ҳолда бир-бири билан уйғунликда ошён бўлади. Тарбия ворисликни янада кучайтиради. Гоҳо, ҳаттоки, ҳеч нарса билан мустаҳкамланмайдиган ва фақатгина тақлид доирасида амал қиладиган кўр-кўрона тарбия жараёни ворисликни таъминлайди.Имо-ишораларни, юз ифодаларини, ота-оналари раъйини болалар ўзларича қайта вужудга келтирадилар. Меҳнат манфаатлари соҳасида ҳам ворислик гоҳо шунчаки қизиқувчанликдан-оддий таҳлиддан пайдо бўлиши мумкин. Халқ санъати соҳасида ҳам худди шундай ҳол юз бериши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ворислик кўп шакиллардан намоён бўлади. У мутлақо шахсий мақсадда ҳам, оилавий анъаналарни давом эттириш ва мустаҳкамлаш шаклида ҳам амалга оширилади. У умумҳалқ, умуммиллий, умумбашарий хусусятга эга бўлиши мумкин. Ворисликнинг умумбашарий жиҳатларини кучайтириш ижтимоий тараққиётни жадаллаштиради. Ворислик қанчалик кенг ва теран бўлса, алоҳида шахснинг ҳам, жамиятнинг ҳам ривожи учун қулай шарт-шароит яратади.
Фарзандларнинг яхши шаши учун ота-оналарнинг онгли ендашувлари ворисликнинг таълим жиҳатини ўзида намоен этади. Янги турмуш кураетганларга килинадиган дуо-фотиҳаларда, тўй-ҳашамларда, янги туғилган ччакалокка ниятлар билидиришади бундай ғамхўрлик доимо ҳамроҳ. Ушбу жиҳат тарбияга берилган каттик эътибордан билинади. Маърифатпарвар шоир Зокиржон Фурқат авлодлар ворислигини, энг аввало халқнинг ўзига хослигида кўради. Ҳар бир халқ ўзига хос бўлган ҳаётга эга бўлганидагина инсониятнинг бу умумхазинасига улуш қўша олади. Нарса ва ҳодисаларга ўз фикр ва дунёқараши билан муносабатда бўлиши, динга, тилга, айниқса, урф-одатларга ўз турмуш тарзидан туриб баҳо бериш-ўзига хосликнинг асосларини ташкил қилади.
«Қазисан, қартасан, асли наслинга тортасан», «Ёмон уруғдан яхши ҳосил кутма», «Ота-она-андоза», «Жийданинг тагига жийда тушади, олманинг тагига олма», «Онасини кўриб қизини ол» каби мақоллар бизнинг меросий ворисликни нечоғли қадирлашимиздан далолатдир.
Халқ таълимида ёмон тарбияни аавлоддан-авлодга мерос қолдириш деган гап бўлмайди, отадги ёмон хислатлар фарзанд тарбиясини бузади. Инсон ташқи жиҳатдан хушрўй кўринса-да у яхши тарбия топмаган бўлиши мумкин. Ўғил юз-кўзи билан отасига ўхшар, амма тарбия туфайли ўғлининг феъл-атвори, қилиғи, ҳулқи ҳал қилувччи омил бўлиб қолавеарди.
Таълим ворислиги тўғрисидаги халқ тасаввурларида зиддиятли ҳоллар учрайди. Зеро, уларда турли тарихий даврлар, инсон феълидаги хилма-хилликлар, ҳаётдаги муайян вазиятларнинг ранг-баранглиги ўз ифодасини топади. «Битта палакда неча хил хамак», «Каркуноқдан булбул чиқибди» «Яхши ўғил ёмон отани йўлга солар», «Чиллаки, чиллакини кўриб чумак уради» каби мақоллар халқимизнинг қадимий турмуш тарзидан келиб чиқиб айтилган. Аксарият ҳолларда зиддиятлар юзаки кўринишга ҳам эга бўлади. «Ҳар тўкисда бир айб» дейди халқимиз. «Ҳар ким тақдирини ўзи яратади» деган мақол ҳам мавжуд.
Таълим сохасидаги ворислик ғоят барқарор. Одамларнинг авлоддан-авлодга руҳан бойиб бориши халқни тараққиётга бошалайди. «Она кўрмаганни қиз кўрар, ота кўрмаганни ўғил кўрар» деб бежиз айтилмаганку, ахир.
Ворислик, халқимизда айтилганидек, «Ота-бола бир араванинг кўшиғини айтар» дангина иборат эмас. Энг асосийси шундаки, «Катта арава қайси йўлдан юрса, кичик арава ҳам ўша йўлдан юрар. Академик Саид Шермуҳаммеддов таъкидлаганидак, «Ҳақиқий тарбиячи тарбиланувчининг қалбида юради.
Алоҳида шахсларнинг руҳий муносабатлари авлодлар ворислигида чуқур из қолдиради. Аждодларнинг маънавий хазиналари -ҳикоялар, ривоятлар, афсоналар, пантомималар , мақоллар орқали авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтади. Бобо айтади, ундан эшитиб ота айтади. Бу силсила ота, ўғил, невара ва чеваралар давом этади. Авлодлар ворислиги силсиласини мустаҳкамлашда катта авлод бевосита ва билвосита иштирок этади. Зеро, халқ таълимининг ўқиш ва тарбия жиҳатларини яхлит жараёни айлантириб, авлодлар ворислигини таъминлашга эришиш муҳим аҳамиятга эга.
Мана шу мақсад йўлида биз қадим бой миллий тарбиявий қадриятларимиздан унумли фойдаланмоғимиз даркор. Аммо буни яна ҳам такомилллаштириш лозим. Шуни унутмаслик керакки , маърифатли одам ҳамма вақт замон билан ҳам қадам одим ташлайди. Замон биздан дунё маърифатини, илм-фан ютуқларини чуқур эгаллашни талаб қилмоқда.
Биз умумжахон ҳамжамиятига дадил кириб бормоқдамиз. Демак, дунё халқлари билан юксак маънавий даражаларда туриб тиллашишимиз керак бўлади. Бунинг учун эса ўз миллий қадриятларимиз билан бирга, жаҳон маданияти ва маънавиятини чуқур билган ҳолда олға боришимиз лозим бўлади. Тарбия борасида гап кетар экан, албатта рағбат ва жазо тилга олинади ва унинг уч хил кўриниши айтиб ўтилади. Биринчи ўринда тарбиянинг асосини жазо ташкил қилиши керак, дейилса, иккинчи назар тарбияда жазога ўрин йўқ, унинг асосини рағбат ташкил қилиши лозим дейилади. Аммо, учинчи йўналиш юқоридаги иккаласини ҳам инкор қилиб, хақиқий тарбияда жазога ҳам рағбатга ҳам ўрин йўқ деб уқтиради.
Айтиш лозимки, асл тарбиячи, у хоҳ ота-она бўлсин хоҳ ўқитувчи-тарбиячи бўлсин на жазони , на рағбатни инкор қилолмайди. Жазосиз, рағбатсиз тарбияни фақат абстаркт-мавфхум ҳолат сифатидагина тасаввур қила олиш мумкин. Бу ўринда, албатта, жазо ва рағбат тушунчасига аниқлик киритмоқ керак. Акс ҳолда ўша мавхум нокерак жазо ва рағбат ҳақида гап кетиши мумкин.
Демак, тарбияда ҳар қандай далда, ундов, хайрҳохлик, яратилган имкон, монелик қилмаслик ва бошқалар -рағбатдир. Ушбуларнинг акси-ман қилиш, ҳаракат ва фаолиятга имкон бермаслик, хайрихохлик, кўрсатмаслик, инкор ва бошқалар, шахс руҳига жазо сифатида таъсир қилади. Шундай экан, психология фани нуқтаи назаридан олганда тарбия на жазосиз ва на рағбатсиз фаолият кечира олмайди. Тарбия жараёнида жазо, рағбат шахснинг улғайиш у даврида алоҳида ўрин тутиб ўз таъсир даражасини ўзгартириб боради, холос.
Бу ўринда қадимий, тарбияга бевосита алоқадор: инсон, шахс, тарбияланувчининг руҳиятини инобатга олиб айтилган ибора ўта ўринлидир. Яъни, «сўксанг бети қотади, урсанг эти қотади.
Тарбия жараёнида ишлатиладиган бу ибора ўта психологик бўлиб тарбияланувчининг жазога нисбатан кўникиб боришини, бошлаб қўлланилган кичик жазолар бориб бориб боланинг на бетига, на этига таъсир қилмай қўйишини таъкидлайди. Болага тарбия жараёнида бошлаб қўлланилган жазо чораси тобора мураккаблашиб, тобора кучлироқлашиб бориши кўрсатилган. Демак, тарбия жараёнида жазо чораси мумкин қадар қўлланилмаслиги, унинг ўрнини рағбат эгаллаб боришини тақозо қилади. Фақат рағбат керакли натижа бермай қолган ҳолда тарбияланувчининг шахсий хусусияталри, тарбияланиш тарихдан келиб чиқибгина ва айни тарбиянинг шу даврига ва вазиятига мос жазо чораси топилиши лозимлигини хаёт тақозо қилади.
Маълумки, инсон руҳи, унинг хотираси ўзига ва унинг атрофида бўлиб ўтган воқеаларга ўта сезгир бўлиб улардан бевосита хулоса чиқариб шакилланиб боради.
Ўқувчи биринчи синфга биринчи бор келганидан бошлабоқ, айтайлик, барча кечикиш қораланишни, агар бу ҳол унинг фаолиятида рўй берса жазоланишни билади. Демак, дарсга тез-тез кечикиб келадиган болага бериладиган жазо билан, бу ҳолатни биринчи бор содир қилган боланинг жазоси бир хил бўлиб қолмаслигида ҳақиқий педагог тарбиячининг маҳорати намоён бўлади.
Бола тарбиясида тарбиячининг маҳорати унинг қўл остидаги тарбияланувчи шахсга тарбиявий таъсир чоғида рағбатнинг шахс хулқини коррекция-маълум даражада йўналтириш сифатида моҳирона фойдаланишдадир. Бу ўринда тарбиячи бола фаолиятида содир этилган уч харакатнинг иккитаси салбий бўлиб, фақат биттаси ижобий бўлса ҳам, авваламбор айнан мана шу ижобий ҳаракатни эътироф этса у шу йўл билан қолган икки ҳаракатни инкор қилмоқда.Яъни уларни қабул қилмаслик йўли билан боланинг салбий харакатларини жазоламоқда. Демак тарбиячи шу йўл билан бола фаолиятидаги ижобий ҳаракатга таянмоқда. Бу эса ўз ўрнида нафақат жазо ва рағбат бўлиб қолмай, алоҳида руҳий таъсир ҳамдир.
Тарбияланувчи ўз қилган харакатларини доимо билади. Айни ш ўринда унинг ўз салбий ҳаракатларининг очиқ жазосиз қолиши ва биргина ижобий ҳаракатинингг рағбат топиши кучли руҳий таъсир бўлиб, унга, унинг руҳига сингади. Бу ҳолда биз тарбиячи сифатида ўта катта имкониятни қўлга киритамиз, яъни, шахснинг ўзини- ўзи тарбиялашига замин яратамиз.
Маълумки, тарбиячиларнинг ҳар қандай тарбиявий фаолиятлари тарбияланувчининг ўзини ўзи тарбиялаши, ўзидаги ижобий ва салбий хусусиятларининг коррекция -яъни, маълум томонга онгли равишда йўналтирилишига қаратилади. Айни шу ҳолни инобатга олар эканмиз, бола фаолятидаги ижобий ҳаракатни биринчи бўлииб тан олиш, уни бу фаолиятга рағбатлантириш бўлиб унинг руҳига сингади, бола ўз ҳулқига , ўзига маълум ўзгаришларни киритади. Бошқача қилиб айтганда, жазонинг қўлланилмагани рағбатнинг ижобий кучи унинг ўзини -ўзи тарбиялашга олиб келади. Бола ҳулқини психологик коррекция қилиш энг кичкина рағбат, айтайлик, далда, яҳши сўздан иборат бўлиши мумкин.
Масалан, ўқитувчи синфда болаларнинг бир вазифасини бажараётганини кузатмоқда. Ҳамма ёзув билан банд, ўқитувчи ўқувчи З. нинг олидан ўтаётиб «яҳши, давом эттиравер», дейиши З. га катта рағбат , далда, унинг ишининг тўғрилигига тасдиқ.
Айтайлик, ўқувчи Б. ҳали ёзишни бошлаган эмас. Ҳар хил харакатлар билан банд, бир - икки қаторгина ёзган холос. Айни ҳолда Б. ўз темпераменти билан флегматик, у ҳар ишни секин бошлаб батафссил бажаради. Шулар инобатга олинса, ўқитувчи Б. га нисбатан, яхши бошлабсан, давом эттиравер, деса бу Б. учун катта далда бўлади. У ушбу рағбатга флегматиклиги учун мухтож. Аммо ўқитувчи Б. га қараб , «хали ҳам ўтирибсанми , ишла тезроқ», деса бу бир қараганда унчалик койиш бўлмаса ҳам , яъни жазо сифатида бошқалар томонидан қабул қилинмаса ҳам, айни Б. учун жазо бўлиб туюлади. Ваҳоланки, у бекор ўтиргани йўқ, флегматик бўлгани учун ишга тез киришолмаяпти , шу билан бирга қилинадиган ишни аввал пухта ўйлаб кейин давом эттирмоқчи .
Ушбу мисолдан кўрамизки, кимгадир кичкина далда катта рағбат бўлиб таъсир қилса, бошқа бировга тарбия жараёнида унинг фаолиятини эътироф этмасликнинг ўзи жазо бўлиб туюлиши мумкин.
Яна бир нарсани алоҳида қайд қилиши лозимки, ҳар қандай жазо ва рағбат ўз ўрни ва вақтида қўлланилмас экан, уларнинг адекват таъсирини кутиш қийин. Бу ўринда яна бир ҳол, яъни айниқса жазонинг жамоа орасида очиқ бўлмаслигининг лозимлиги.
Тарбияда жазо ва рағбат одатда бирга тилга олингани билан, жазонинг қўлланилиш шар-шароити рағбатникига бутунлай тўғри келмайди. Рағбат ўз ўрнида доимо , (баъзи ҳоллар бундан мустасно) очиқ , жамоа ичида қўлланилишни тақозо этса, жазо аксинча , доимо индивидуал, яширин фақат ўта кам ҳолатда очиқ ва жамоа ичида қўлланилишни тақазо этади.
Тарбияда жазо ва рағбат ҳақида сўз юритган ҳар қандай тарбиячи биладики, жазо ва рағбат тарбиявий воситалар сифатида ўз ўрнида меъёр тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир.
Меъёридан ошган рағбат бола тарбиясига қанчалик салбий таъсир қилса, меъёрига етмаган жазо ҳам шунчалик салбий таъсирга эга. Бу ўринда , меъёридан ошган жазо хақида сўз юритишнинг ўзи ортиқча. Чунки, тарбия жараёнида меъёрига етмаган жазо чорасини баъзи ҳолларда қўллаш мумкин десак, ҳам, меъёридан ошган жазо чорасини умуман қўллаш мумкин эмас, демоқчимиз.

Download 332,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish