УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИРЗОУЛУГБЕК НОМИДАГИ УЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
РЕФЕРАТ
Гурух: 3-курс
5230100 Иктисодиет
(тармоклар ва сохалар буйича)
Бажарди: Мирсоатов.Х.Г
Текширди ____________________________ «____» ___________2022 йил
Тошкент – 2022 йил
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари
Режа:
Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари.
Режалаштириш турлари.
Кичик бизнес корхоналарини режалаштириш тартиби.
Кичик бизнес фаолиятини режалаштириш босқичлари ва уларни такомиллаштириш
Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришнинг
мақсади ва вазифалари
Кичик ва хусусий тадбиркор корхоналар ўз фаолиятини мустақил режалаштиради, хом-ашё ресурслари ва материалларнинг мавжудлигини ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга, бажарилаётган ишга, кўрсатилаётган хизматга бўлган талабларни ҳисобга олиб, тараққиёт истиқболларини белгилайди.
Режалаштириш - бу маҳлум даврда мўлжалланган мақсадга эришиш учун бажарилиши зарур бўлган ҳаракатлар, ишлар, тадбирлар, вазифалар ва уларни амалга ошириш аниқ тартиби. изчиллиги, муддатлари. ҳаражатларини аниқлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш жараёнидир.
Демак, бундай жараён натижалари акс эттириладиган ҳужжат режа ёки бизне-режа бўлиб ҳисобланади. Режа-бу мўлжалланган мақсадга эришишни таъминлайдиган ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатлар, ишлар, вазифалар ва уларни бажариш тартиби, изчиллиги, муддатлари, сарф-ҳаражатлари батафсил аниқланган ва акс эттирилган ҳужжатдир. Режалаштириш бошқарув ва хўжалик қарорлари қабул қилишнинг узлуксиз бир жараёни бўлиб, бу жараён давомида тадбиркорлик фаолияти ва ривожланишининг мақсад ва вазифалари. тадбиркорлик муҳитидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда вақт бўйича аниқланади ва белгиланади ҳамда уларни рўёбга чиқариш учун керакли ресурслар аниқланади. Тадбиркорликда режалаштиришнинг зарурияти ва аҳамияти қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади:
тадбиркорлик ғояси ва ишини яхшироқ тушуниш ва аниқроқ
тасаввур этиш;
тадбиркорлик ғоясини рўёбга чиқаришга ишонч ҳосил қилиш;
ишнинг истиқболини аниқлаш ва прогноз қилиш; -раақсадларни аниқ ифудалаш. шакллантириш. қўйиш;
мақсадга эришиш йўлларини аниқлаш. баҳолаш. танлаш;
мақсадга эришиш учун керакли ресурслар ва уламинг манбаларини аниқлаш;
ресурсларни самарали тақсимлаш ва йўналтириш;
масҳул ходимларга аниқ вазифалар қўйиш;
иш жараёнида учраши мумкин бўлган хавф-хатарлами олдиндан аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини белгилаш;
тадбиркорлик стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш; -олинадиган фойдани самарали йўналтириш ва ишлатиш;
ишнинг боришини назорат қилиб бориш;
тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш.
Бозор иқтисодиёти ривожианиб борган сари режалаштиришнинг аҳамияти ортиб, зарурияти сезилиб боради.
Режалаштириш жараёни тадбиркор ва унинг ходимларини мазкур ишнинг рақобатбардошлигига таъсир этувчи аниқ шароитлар ва омилларни таҳлил қилишга мажбур этади. Натижада бизне-режатузишда иштирок этувчи тадбиркор ва ходимларга ҳар томонлама такомиллашиб бориш ва бошқариш стратегиясини шакллантириш имкониятини беради ва шундай қилишга ундайди. "
Do'stlaringiz bilan baham: |