а) ниЏоятда ќисќа бозор даври. Бу шундай муддатки, бунда ишлаб чиќарувчилар талаб ва нархларни ўзгаришига, реакция ќи-лишга улгурмайди. Масалан, деЏќон — фермер бозорга бир машина помидор олиб келди. Бу унинг бир йиллик Џосили. Унинг учун таклиф тамомила ноэластик. У нархнинг ќандай бўлишидан ќатъи назар арзонми, ќимматми сотади. Агарда кутганидан ќимматроќ бўлса Џам бозорга ќўшимча помидор олиб кела олмайди. Чунки, бир кечада помидор
ўстириб бўлмайди. Иккинчи томондан уни кутганидан паст, арзон бўл-са Џам, олиб келган помидорини сотади. Чунки, ачиса умуман Џеч нарса ололмайди. Бу фаќат бир фермер эмас, бошќаларга Џам тегишли. Чунки, бозордаги талабга ќараб таклифни кўпайтириш учун ваќт йўќ. Нархнинг ўсиши фаќат истеъмолни нор-маллаштиради. Лекин уни ишлаб чиќаришни кўпайтирмайди;
б) ќисќа муддатли давр. Бу давр мобайнида алоЏида ишлаб чиќарувчилар ва умуман бутун тармоќнинг ќуввати ўзгармайди. Лекин, корхона ўз ќувватини интенсив тарзда ишга солиши учун етарли ваќтга эга. Мисолимиздаги фермер интенсив услублардан фойдаланиб, ерга ќўшимча ўƒит-пестицид, меЏнат сарфлаб, сув ќуйиб помидор Џосилдорлигини оши-риб, эвазига таклифни кўпайтириши мумкин. Натижада ниЏоятда ќисќа муддатли даврга ќараганда таклиф ортади. Лекин нарх ниЏоятда ќисќа муддатли даврга ќараганда пастроќ бўлади;
б) узоќ муддатли давр. Бунда фирмалар бозордаги вазиятга мослашишлари учун ваќт етарли. Айрим фирмалар ўз ќувватини кенгайтириши, ошириши, янги фирмалар тармоќ таркибига кириши, айримлари чиќиб кетиши мумкин. Мисолимиздаги фермеримиз помидор етиштириш учун ќўшимча ер участкаси, машина, ускуна ва бошќаларни жалб ќилиб помидор таклифини кўпайтиради. Ундан ташќари, бошќа фермерлар помидор етиштиришни кўпайтиради. У Џолда таклиф янада эластик бўлади.
Узок муддатли таклиф даври
Таклиф эластиклигига ваќтдан ташќари товарларни у з о ќ с а ќ- л а ш мумкинлиги Џамда саќлаш сарф-харажатлари таъсир ќилади. Узоќ муддат саќлаб бўлмайдиган товарларнинг таклиф эластиклиги паст бўлади. Масалан, озиќ-овќат маЏсулотлари, ќайта ишланмаган ќишлоќ хўжалик маЏсулотлари.
И ш л а б ч и ќ а р и ш ж а р а ё н и х у с у с и я т л а р и Џам катта роль ўйнайди. Агар корхона, фирма, умуман товар ишлаб чиќарувчилар нарх кўтарилиши билан шу турдаги харидоргир молларни ишлаб чиќаришни кўпайтириш, нарх тушиб кетса бошќа маЏсулот ишлаб чиќариш имкониятига эга бўлса, товарлар таклифи эластик бўлади. Масалан, костюм-шим дейлик. Талаб ошса корхонада ќўшимча иш сменаси ташкил этиб, костюм-шим тикишни кўпайтириш мумкин ёки аксинча.
Таклиф эластиклиги аЏамияти талаб эластиклигига ќараганда иккинчи даражали кўрсаткич. Талаб эластиклигининг устунлиги шундаки, у умумий тушган даромад (тушум) ќандай ўзгаришини кўрсатади, лекин таклиф эластиклиги Џам муЏим бир фактни, унда ваќт омили асосий роль ўйнашини, ќисќа муддатга ќараганда, нисбатан юќори нархга Џамма ўрганиб бўлгач, узоќ муддатли бозор даврида таклиф эластиклиги юќори бўлишини кўрсатади. Шундай ќилиб, талаб ва таклифнинг ўзгариши нархнинг ўзгаришига, ўз навбатида нархнинг ўзгариши талаб ва таклифнинг ўзгаришига олиб келади. Юќорида кўриб ўтганимиздек, бу боƒланиш талаб ва таклиф ќонунида ифодаланади.
Талаб ва таклиф ќонунининг амал ќилиши асосида бозорда нарх шаклланади:
— у ёки бу турдаги товар ишлаб чиќариш, хизмат кўрсатиш раƒбатлантирилади;
— мамлакат миќёсида ишлаб чиќариш воситалари ва ишчи кучини таќсимлашга, ишлаб чиќариш структурасини шаклланиши ва ўзгаришига олиб келади;
— товар сифатини ќандай бўлишини белгилайди, унинг сифати устидан назорат ќилади;
— талаб ва таклифни фаќат миќдоран эмас, балки таркиби жиЏатидан Џам бир-бирига мослаштиради.
Талаб ва таклиф бозорда харидор ва сотувчи тарзида учрашар экан, уларнинг боƒланиши нарх орќали амалга ошади. Талаб ва таклифнинг мос келиши бозор иќтисодиётининг энг муЏим талабидир, чунки фаќат шундай шароитда иќтисодий ўсиш юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |