Талаб ва таклиф миқдорларининг мос келиши. Бозор мувозанати


Таклиф тушунчаси. Таклиф қонуни. Таклиф миқдорига таъсир қилувчи омиллар



Download 122,68 Kb.
bet4/6
Sana12.03.2022
Hajmi122,68 Kb.
#491516
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5287667433631388849

2. Таклиф тушунчаси. Таклиф қонуни. Таклиф миқдорига таъсир қилувчи омиллар


Таклиф деб, нархнинг ҳар бир даражасида ишлаб чиқарувчиларнинг маълум вақт ичида товар ёки хизматнинг маълум турини ишлаб чиқариб, бозорга сотишга чиқарадиган миқдорига айтилади. Нарх ўзгариши билан сотишга чиқариладиган маҳсулот миқдори ҳам ўзгариши сабабли талаб каби таклифнинг ҳам бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади.
Таклиф ҳар хил нархларда сотишга қанча миқдорда маҳсулот чиқарилишини кўрсатади.
Нархнинг ошиши билан шунга мос равишда сотишга чиқариладиган товар (таклиф) миқдори ҳам ортади, нархнинг тушиши билан таклиф ҳажми қисқаради. Бу ўзаро, тўғридан-тўғри боғлиқлик таклиф қонуни дейилади.

Алоҳида ишлаб чиқарувчининг маҳсулот таклифи


6-жадвал

1 кг ун нархи (сўм)

Ҳафталик таклиф қилинадиган ун миқдори (кг)

150
140
130
120
110

60
50
35
20
5

Истеъмолчи учун нархнинг ошиши тўсиқ ролини ўйнаса, ишлаб чиқарувчи учун рағбатлантирувчи вазифасини бажаради.
Нарх даражаси ва таклиф миқдори ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни кўрсатувчи 6-жадвалдаги маълумотларни графикда ифодалаб, таклиф эгри чизиғини тасвирлаш мумкин.

10 20 30 40 50 60 Таклиф миқдори.
11-чизма. Таклиф эгри чизиғи.
Бозорда таклиф қилинадиган товар ҳажмига нархдан ташқари бир қатор омиллар таъсир қилади. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилар:
1) Ресурсларнинг нархи; 2) Ишлаб чиқариш технологияси; 3) Солиқ ва дотациялар; 4) Бошқа товарларнинг нархи;
5) Нарх ўзгаришининг кутилиши; 6) Бозордаги сотувчилар сони.
Таклифнинг шу омиллардан бир ёки бир нечтасининг ўзгариши таклиф ҳажмининг ўзгаришини тақозо қилади.
Таклифга таъсир қилувчи омилларни алоҳида қараб чиқамиз.

  1. Ресурсларнинг нархи. Ишлаб чиқариш харажатлари ва таклиф ўртасида мустаҳкам ўзаро боғлиқлик мавжуд. Ресурс нархларининг пасайиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва таклифни оширади. Аксинча, ресурсларга нархнинг ошиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради. Масалан, минерал ўғитлар нархининг пасайиши буғдой таклифини оширади, ёмғирлатиб суғориш харажатларининг ошиши маккажўхори дони таклифини қисқартиради.

  2. Ишлаб чиқариш технологияси. Технологияларнинг такомиллашуви маҳсулот бирлигини анча самарали ишлаб чиқаришга имкон беради. Ресурсларнинг мавжуд нархида ишлаб чиқариш харажатлари камаяди ва таклиф кўпаяди. Масалан, пахта зараркунандаларига қарши анча самарали биологик усулларнинг яратилиши пахта толасининг миқдорини ва сифатини, бинобарин таклифини оширади.

  3. Солиқлар ва дотацияар даражаси. Кўпчилик солиқлар ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киради. Шу сабабли солиқларнинг ошиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради. Масалан, импорт товарларга бож тўловларининг ошиши унинг таклифини қисқартиради. Аксинча, давлат қандайдир товар ишлаб чиқариш ёки бирор соҳага субсидия берса, бу амалда харажатларни камайтиради ва унинг таклифини оширади.

  4. Бошқа товар нархи. Бошқа товарлар нархининг ўзгариши ҳам мазкур товар таклифини ўзгартиради. Масалан, қўй гўшти нархининг пасайиши мол гўшти таклифини оширади. Аксинча, мол гўшти нархининг тушиши қўй гўшти таклифини оширади.

  5. Нарх ўзгаришини кутилиши. Келгусида маҳсулот нархининг ўзгаришининг кутилиши ҳам ишлаб чиқарувчининг бугунги кундаги бозорга маҳсулот етказиб бериш хоҳишига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, келажакда нефть нархининг кескин пасайишининг кутилиши нефтнинг таклифини пасайтиради.

  6. Ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар) сони. Товар ишлаб чиқарувчилар қанчалик кўп бўлса, таклиф қилинадиган маҳсулот миқдори шунчалик кўп бўлади. Тармоқдаги ишлаб чиқарувчилар сони ортиб бориши таклифни кўпайтиради, чунки товар ишлаб чиқариш кўпаяди.

Таклиф ҳажмининг ўзгаришига товарнинг сақланиш хусусияти, сақлаш харажатлари ва транспорт-ташиш имкониятлари ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, узоқ вақт сақлаб бўлмайдиган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун таклиф камдан-кам ўзгарувчан бўлади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг хусусияти, табиий ресурсларнинг мавжуд даражаси ҳам таклифга таъсир кўрсатади. Масалан, нархнинг ўзгаришига жавобан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки бошқа хил маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш имконияти мавжуд бўлса таклиф ўзгаради. Қишлоқ хўжалигига яроқли бўлган ерлар чекланган бўлса, унинг нархи (рента) қанчалик ошмасин, ер таклифини ошириб бўлмайди.
Ижодий касб соҳа ходимларининг (масалан, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, мусаввирлар ва бошқалар) меҳнат маҳсули ва ноёб санъат асарларининг таклифи ҳам ноўзгарувчан бўлади.

Download 122,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish