т/р
|
Мавжуд муаммолар
|
Ечими бўйича таклифлар
|
1
|
Сув хўжалиги тизимида мавжуд барча иншоатлар 60 % таъмирталаб. Барча ИТБ, ТИБ, СОФБ ларида “Тамирлаш ишларини ташкил этиш ва тиклаш” ПТО бўлимиларида керакли анжомлар йўқ. Керакли адабиётлар билан таъминланмаган.
|
Сув хўжалиги бошқарув тизими ИТБ, ТИБ, СОФБ ларида “Тамирлаш ишларини ташкил этиш ва тиклаш” ПТО бўлими мавжуд, бу бўлимда хизмат кўрсатувчи ходимларга қурилиш ва таъмирлашда керак бўладиган анжомлар (тядалит, нивелир ва бошқа) хамда керакли адабиётлар (ҚМҚ ва бошқа)лар билан таъминлаш, ходимларнинг малакасини ошириш зарур.
|
2
|
Ахоли ўртасида сувчи касбида ишловчи ходимларга нисбатан хурматсизлик, (писант қилмаслик) холатлари кўп кузатилиб бу ўз навбатида турли жанжаллар чиқариб. Тармоқдан сувни ер майдонига тўлиқ хайдаб боришга халақид қилмоқда. Бу холат сувнинг исрофига олиб келмоқда.
|
Сув хўжалиги ходимларини махсус бир форма билан таъминлаб (байроғимиз, гербимиз расмлари, вазирлик эмбилемаси туширилади), хамда шу соха ходими эканлигини билдирувчи гувохнома беришни ташкиллаштириш керак.
|
3
|
Ахоли ўртасида суғориш сувига бўлган талаб бор, аммо сувнинг қадри йўқдек.
|
Сувни аниқ хисоб китоб билан тарқатишни кучайтириш, сувдан фойдаланганлик учун бир меёрда пул миқдорини белгилаш, камуннал тўловлар қаторига киритиш.
|
4
|
Жойларда ахоли ўртасида ўзбошимчалик билан насос ўрнатиб керагидан ортиқ сув олиб, сув исрофгарчилигини келтириб чиқармоқда.
|
Сувдан махсус рухсатнома асосида фойдаланиш тизимини кучайтириш жарималар миқдорини кўпайтириш бўйича қонунларга ўзгартириш киритиш.
|
5
|
Сув хўжалиги ташкилотларининг мустақиллигини ошириш, Сув хўжалиги тизими алоҳида бўлишига қарамасдан амалда қишлоқ хўжалигига тобе ташкилот бўлиб қолмоқда. Канал, гидроузел, сув омбори бошлиқлари ҳаттоки туман ирригация бўлимлари бошлиқлари қишлоқ хўжалиги ишларига ҳудудий вакил бўлиб асосий вақтини сарфламоқда.
|
Сувдан фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқини сув хўжалиги вазирлигига бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Агроинспекция таркибида ушбу фаолият сув хўжалиги учун самарасиз бўлди. сувдан фойдаланишни назорат қилиш сув хўжалиги ташкилотларининг мавқейини ошириш билан бирга етказиб берилган сувдан оқилона фойдаланиш бўйича сув истеъмоличиларининг маъсулиятларини ошишига эришиш мумкин.
|
6
|
Ҳудудларда давлат бюджет балансида бўлиб кам сонли фермер хўжаликларига сув берувчи насос станциялари ва тик суғориш қудуқлари сақлаш ва бошқариш амалда маҳаллий сув истеъмоличларининг ўзлари томонидан амалга оширилмоқда
|
Насос станциялари ва тик суғориш қудуқларининг кам сонли фермер хўжаликларига хизмат кўрастувчиларини давлат шерикчилиги асосида фойдаланишга ўтказиш лозим.
|
7
|
Иншоотлар фойдалишга топширилган йили, қуввати, техник ҳолатидан қатъий назар уларни сақлаш, ҳаражатларини ҳисоблашда утган йиллар қилинган сарф ҳаражатларга нисбатан ҳисоб-китоб қилинмоқда. Бу иншоотларнинг йилдан-йилга техник ҳолати ёмонлашиб сув ўтказиш қобилияти пасайишига олиб келмоқда.
|
Сув хўжалиги иншоотларини сақлаш, таъмирлаш, қайта тиклаш бўйича эксплуатация ҳаражатларининг меъёрларини ишлаб чиқиш. Шу асосда ташкилотларнинг йиллик сарф ҳаражатлар сметасини ишлаб чиқиш тартибини жорий қилиш лозим.
|