бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими; - бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
- буюртмачи — объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузишнинг амалга оширилишини таъминловчи, шунингдек шу мақсадларда лойиҳа-қидирув, экспертлик, қурилиш-монтаж ва назорат ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи жисмоний ёки юридик шахс;
- зоналаштириш — ҳудудни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш чоғида шаҳарсозликнинг фойдаланиш турларини ҳамда бу турлардан фойдаланишга доир чекловларни белгилаган ҳолда, ҳудуднинг функционал мақсадга кўра бўлиниши;
Шаҳарсозлик кодекси янги таҳрирда қабул қилиниши хакида. - 22 феврал куни «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Қонун билан Шаҳарсозлик кодекси янги таҳрирда тасдиқланди.
- 85та моддадан иборат янги таҳрирдаги кодексда асосан қуйидаги янгиликлар акс этган:
- «аҳоли пункти», «шаҳар», «шаҳарча» ва «қишлоқ (овул)» каби объектлар турлари, «ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш», «урбанизация» тушунчалари, шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар муҳокамаси иштироки ва бошқа ибораларга тушунчалар берилмоқда;
- шаҳарсозлик фаолиятининг асосий принциплари алоҳида моддада ўз аксини топган бўлиб, ушбу принциплар аҳоли пунктларининг комплекс ва барқарор ривожланишини таъминлаш, қурилишга рухсат бериш жараёнининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш каби масалаларга йўналтирилган;
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли нормага янги меъёрлар киритилиб, улар билан вазирлик ва идоралар шаҳарсозлик қоидаларини ишлаб чиқиш ва тегишли ўзгартишларни, шунингдек, шаҳарсозлик нормаларидан чекиниш зарурати вужудга келганда махсус техник шартлар ишлаб чиқилишини махсус ваколатли давлат органи билан келишиб бориш йўлга қўйилиши белгиланмоқда; - Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли нормага янги меъёрлар киритилиб, улар билан вазирлик ва идоралар шаҳарсозлик қоидаларини ишлаб чиқиш ва тегишли ўзгартишларни, шунингдек, шаҳарсозлик нормаларидан чекиниш зарурати вужудга келганда махсус техник шартлар ишлаб чиқилишини махсус ваколатли давлат органи билан келишиб бориш йўлга қўйилиши белгиланмоқда;
- лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича янги моддалар киритилиб, мазкур моддаларда экспертларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, жумладан, ҳар бир эксперт берган хулосаси юзасидан қонун олдида жавоб бериши белгиланмоқда;
- қурилишни назорат қилиш борасида янги нормалар киритилган бўлиб, улар билан қурилишни назорат қилиш турлари, қурилишни давлат томонидан назорат қилувчи инспекциялар, техник, муаллифлик ва ички назоратнинг ваколатлари белгиланмоқда;
Do'stlaringiz bilan baham: |