TAJRIBA MASHG’ULOTI №3
Mavzu: Zararli tebranish o’lchamlarinin aniqlash
Ишининг мақсади: Ишлаб чиқариш корхоналарида, иш ўринларида тебранишни (титрашни) меъёрлаш ва уни ўлчаш усуллари ҳамда ўлчашда қўлланиладиган ўлчов асбоблари билан танишиш. Zararli tebranish o’lchamlarinin aniqlash.
1. Тебраниш ҳақида умумий тушунчалар.
2. Тебранишни миқдорини ўлчаш.
3. Тебранишни миқдорини меъёрлаш.
4. Тебранишни миқдорини ўлчашда қўлланиладиган ўлчов асбоблари.
Лаборатория ишини бажариш учун керакли асбоблар, жиҳозлар ва кўргазмали қуроллар.
Лаборатория ишини бажариш тартиби ҳақида умумий тушунчалар.
Ўтказилган лаборатория иши юзасидан талабаларнинг ҳисоботи.
Тебраниш (титраш), хавфли омил ҳисобланиб, уни тарқатувчи манбаларига бетонни шиббаловчи, бетон ва сувоқ тайёрлагич ускуналар, булдозерлар, компрессорлар ва бошқа ишлаб чиқаришда ишлатиладиган жиҳоз ва механизмлар мисол бўлади.
Дунё соғлиқни сақлаш уюшмасининг маълумотига қараганда, юрак – қон томирлари ва асаб хасталикларини пайда бўлишига сабабчи хавфли омиллар қаторига меъёридан юқори бўлган шовқин ва тебранма (титраш) ҳаракат ҳам жой олган.
Тебранма (титраш) ҳаракатни ўлчашда хизмат қиладиган замонавий асбоб ускуналар, ҳар қандай даврийликдаги тебраниш ўлчамларини кенг кўламда жуда катта аниқлик билан ўлчаш имконини беради. Уларда механик тебранишни электр тебранишга айлантириш учун электромагнит ёки пьезоэлектрик ўзгартиргичлардан фойдаланилган.
Қабул қилгичга келаётган дараклар ўзгартиргичлар ёрдамида кўпайтирилади ва ундан кейин тебранишни ҳақиқий ёки нисбий бирлигига мослаштирилган ўлчов асбобига узатилади. Бу ўлчов асбоблари ҳар хил бўлиб, миллик ёки рақамли кўрсаткич индикаторлар ёрдамида хамда осциллофаф тасмасида тайёр диаграмма кўринишида ўқиш мумкин.
Асбобларнинг ВИП -2 ва ИШВ - 1 маркалари мавжуд (расм 10). ИШВ-1 - универсал бўлиб тебраниш амплитудаси 0,005 дан 1,5 мм гача 200 Гц даврийликда аниқлайди.
Тебранишни ўлчамларини ўлчаш ГОСТ 12.4.012 - 88 "Средства измерения и контроля вибрации на рабочих местах. Технические требования" меъзонида кўрсатилган тартибномалар асосида амалга оширилиши керак.
Мавжуд замонавий техникаларда тебраниш ва шовқин омилларини мутлақ хавфсиз даражагача пасайтириш иложи йўқ. Шунинг учун тебранишни меъёрлашда ҳозирча иш шароитини маълум даражада маъқуллаштирилган, яъни тебранишнинг салбий таъсири намоён бўлмайдиган ёки касб касаллигига сабаб бўла олмайдиган шароитни яратишга қаратилгандир. Бу шароитни ГОСТ 12.1.012-90 "Тебраниш хавфсизлиги" талаби асосида аниқланади. Тебранишни ўлчаш ва меъёрлашда, унинг барча даврийлик тизими учун ўлчамлари аниқланмайди, балки айрим даврийлик йўлкалари учунгина аниқланади холос.
Бу йўлкаларни, актавалар деб юритилади. Актава деб шундай даврийлик оралиғига айтиладики, унда даврийликни юқори чегараси, қуйи чегарасидан икки баробар катта бўлади, яъни = 2, тенглик шарти ҳар қандай актава йўлкаси учун муқаррар бажарилиши лозим.
Тебранишни ўлчаш асбоблари: а - НВА-1 қисқа даврийликдаги тебранишни ўлчаш аппарати, б - ЗОМ-132 маркали тебранишни ўлчаш асбоби.
Учдан бир актавалик йўлкалар учун эса = 1,2 га тенг бўлади. Бизда қўлланиладиган актава йўлкалари халқаро мезонларга (стандартга) мос келади, яъни 1, 2, 4, 8, 16, 31, 5, 63, 125, 250, 500, 1000 Гц. Тебранма ҳаракатни – ўлчаётганда актава йўлкаларида тебраниш даражаси аниқланади ва рухсат этилган меъёр миқдори билан солиштирилади. Тебранишнинг мутлақ қиймати ҳаётда жуда кенг кўламда ўзгариши муносабати билан жараённи соддалаштириш мақсадида акустик тебранишни ўлчагичда одатда нисбий логарифмик миқдор даражаси қабул қилинади.
Тебранишнинг ўлчам даражаси унинг мутлақ қийматини, бошланғич қийматига нисбатини логарифимланган миқдорига тенг.
Тебраниш тезлигининг бошланғич қиймати сифатида мезон миқдори 5-10 м/с қабул қилинган.
Тебранишнинг ўлчам даражаси децибел ( дБ) да ифодаланади.
Тебраниш тезлигининг логарифмик даражаси "Lv" қуйидаги формула билан аниқланади.
Lv = 20ІgUук / 5×10-8
бунда, Uук - тебранма тезликнинг ўртача квадратик миқдори , м/с.
Do'stlaringiz bilan baham: |