Тажриба иши №8 Сувни катионитлаш технологияси


Ҳолдан толган” Na- катионитли фильтрни NaCl эритмаси билан регенерация қилишда регенерацияланаётган ҳажмнинг кўпайиб бориши



Download 1,05 Mb.
bet2/3
Sana03.03.2022
Hajmi1,05 Mb.
#481458
1   2   3
Bog'liq
8 тажриба

Ҳолдан толган” Na- катионитли фильтрни NaCl эритмаси билан регенерация қилишда регенерацияланаётган ҳажмнинг кўпайиб бориши.
1-Регенерацияланиш бошланиши; II-III- регенерацияланиш оралиғи; IV-V-регенерацияланиш тугалланиши.
Расмдан кўринадики регенерацияланаётган ҳажмнинг кенгайиб бориши, фильтрдан ўтаётган эритма миқдорига боғлиқ бўлиб, фильтрдан қанча кўп миқдорда эритма ўтса, регенерацияланган ҳажм шунча катталашиб, катионитларда gк нинг ҳажми шунча кичик бўлар экан. Аксинча фильтрдан қанча кам миқдода эритма ўтказилиб, регенерация жараёни тўхтатилса, ундай фильтрлардаги катионитларда gқ нинг ҳажм шунча катта бўлади. Регенерацияланиш даражаси IV ваV ҳолатларда бўлганда gқ- нинг ҳажмини янада камайтириш учун фильтрдан кўп миқдорда регенерация эритмасини ўтказиш талаб қилинади. Шу сабабли эритма ортиқча миқдорда сарфланмаслиги учун тажриба натижалари кўрсатишича регенерация ҳолати IV-V-ҳолатларда бўлганда фильтрдан эритма ўтказишни тўхтатиш етарли бўлади.
7.5 –расмда бир хил шароитда ва бир хил концентрацияли NaCl эритмаси билан натрий катионитли фильтрларни тўғри ва қарама-қарши йўналишда регенерация қилиш натижасида регенерацияланмай қолган g – нинг ҳажми фильтрловчи материал баландлиги бўйича қандай ҳолатда бўлиши кўрсатилган, g- нинг ҳажми катта ёки кичик бўлиши туз эритмасининг фильтрдан ўтиш ҳолатига боғлиқ бўлиб, эритма юқоридан пастга юборилиб регенерация қилинган фильтрларда g-нинг ҳажми катионитнинг паситки қатламларидагига қараганда каттароқ бўлар экан. (1-3 ҳолатлар). Эритма пастдан юқорига юборилиб регенерацияланган фильтрларда аксинча g-нинг ҳажми катионитнинг юқори қатламларида каттароқ бўлади (2-4 ҳолатлар).




7.5 – расм. Тўғри (а) ва қарама-қарши (в) йўналишларда регенерецияланган фильтрларда қолдиқ Ca ва Mg катионларининг концентрацияси катионит ҳажми бўйича тасвирланиши а- тўғри, б- қарама-қарши йўналишларда регенерация қилинган фильтрлар.


Адабиётларда такидланишича, тўғри йўналишда регенерациялашган фильтрларнинг тажриба натижалари бўйича ишлаш даврини шартли равшда уч қисмга ажратсак, тўғри йўналишда реген ерация қилинган фильтрларда, фильтрат қаттиқлиги камайиши бир хил бўлмай, ундан ўтаётган сув миқдори кўпайиб бориши билан фильтрларнинг иш даври охирларида фильтратнинг қаттиқлиги ошиши тезлашади.
Қарама – қарши йўналишда регенерация қилинган фильтрларда фильтрдан ўтаётган сув аввало қолдиқ ион алмаштириш ҳажми каттароқ бўлган қатламдан, фильтрдан чиқа бориш жараёнида эса қолдиқ ион алмаштириш ҳажми кичикроқ қатламлардан ўтиши натижасида фильтрат қаттиқлиги камайиши фильтрнинг иш даври бошидан то охиригача бир хил бўлар экан.
Бир хил миқдорда NaCl эритмаси сарфланиб тўғри ҳамда қарама-қарши йўналишларда регенерация қилинган фильтрларда сув қаттиқлиги камайиши ўзаро солиштирилганда, қарама-қарши йўналишда регенерация қилинган фильтрларда сув қаттиқлиги кўпроқ камайиши тажрибада аниқланган. Na- катионитли фильтрларнинг регенерация даражаси NaCl тузининг сифатига ва солиштирма сарфига ҳам боғлиқ бўлади. Тузнинг солиштирма сарфи катионитдаги бир г- экв. миқдордаги Ca ва Mg катионларни сиқиб чиқариш учун керак бўладиган /грамм ёки экв./ NаCl бирикмаси миқдори билан ўлчанади ва унинг сарфи қуйидаги ифодадан топилади.
аNaCl=ANaCl /EV
бу ифодада: aNaCl нинг солиштирма сарфи, г-экв / г-экв ёки г / г-экв.
А- 100% ли NaCl нинг сарфи,
Е- катионитнинг ион алмаштириш ҳажми г-экв/м3,
V- катионитнинг умумий ҳажми: м3.
Баъзи ҳолларда NaCl тузининг солиштирма сарфи, 1м3 катионитни регенерация қилиш учун сарфланган килограммда ифода қилинган миқдори билан ҳам характерланди. Бу ҳолда а-нинг қиймати кг/м3 бирлигида белгиланади.
Na- катионитли фильтрларни регенерация қилишда олинган тузнинг солиштирма сарфи, фильтрларнинг турига ва уларнинг сув тозалаш қурилмаларида жойланиш ўрнига қараб, қуйидагича: белгиланади бир поғонали қурилмалардаги Na1-катионит фильтрлар учун тузнинг солиштирма сарфи 3-6 г-экв., кетма-кет ишлайдиган икки поғонали Na-катионитли қурилмалардаги Na1- фильтрлар учун тузнинг солиштирма сарфи 5,5-7,5 г-экв., Na2- фильтрлар учун эса 1,5-2,4 г-экв. миқдорда олинади.Бу қийматлар фақат Россия давлатида ишлаб чиқариладиган катионитлар учун қабул қилинган. Чет давлатларда ишлаб чиқариладиган катионитлар учун тузнинг солиштирма сарфи сув тозалаш техникаси соҳасидаги қўлланмаларда берилган.
Замонавий сув юмшатиш қурилмаларидаги Na-катионитли фильтрларда фильтрат қаттиқлиги автоматик асбоблар билан доимо назорат қилиниб турилади. Бундай асбоблар фильтрларнинг юмшатилаётган сув чиқарувчи қувурлари йўлига ўрнатилган бўлади. Бундай асбоблар фильтрларнинг регенерация қилиш муддатини автоматик равишда кўрсатади. Автоматик асбобларсиз ишлайдиган фильтрларда эса белгиланган график асосида фильтрлардан намуна олиб, олинган намунадан фильтратнинг умумий қаттиқлиги текшириб турилади. Фильтрдан қандай тартибда намуна олиш унинг ишлаш муддатига боғлиқ. Масалан, фильтрнинг регенерациялаш оралиғидаги ишлаш муддати 24 соат атрофида бўлса, фильтратдан намуна олиш иш муддати бошларида ҳар 8 соатда бир марта, иш муддати ўрталарида ҳар 2 соатда бир марта, иш муддати охирларида ҳар 30 минутда бир марта амалга оширилади. Агар фильтрнинг иш муддати 8 соат бўлса, намуна олиш ҳар 2 соат даомида бир марта, иш муддати, охирларида ҳар 30 минутда такрорланади.
Сув тозалаш қурилмаларида Na катионитли фильтрларни 2 хил: секцияли ҳамда блокли схемаларда ўрнатиш мумкин. Секцияли схемада юмшатилаётган сув аввал тенг миқдорда параллел ўрнатилган бир неча Na1-фильтрлардан ўтказилиб, умумий коллектор орқали сўнгра Na2-фильтрларига юборилади. (а)



7.6-расм.
Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish