Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Лойиҳавий фаолиятдан кузатилаётган мақсад



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/72
Sana19.09.2022
Hajmi1,45 Mb.
#849360
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72
Bog'liq
Pedagogning-loyihalash-madaniyati

Лойиҳавий фаолиятдан кузатилаётган мақсад 
таълим олувчилар 
томонидан турли ўқув фанларини ўрганиш даврида мужассамлашган билим, 
маҳорат ва кўникмаларни тушуниш ва қўллай олишдан иборат. 
Педагогнинг лойиҳалаш фаолиятидан кузатилган мақсад: 
- режалаштиришга ўргатиш (педагог мақсадни аниқлай олиши, иш 
давомида қўйилган мақсадга эришишнинг асосий босқичларини ифода эта
олиши);
- ахборот материалларни йиғиш ва уни қайта ишлаш кўникмасини 
шакллантириш (педагог керакли ахборотни танлай олиши ва ундан тўғри 
фойдалана олиши лозим);
- таҳлил қила олиш кўникмаси (ижодий ва танқидий тафаккур); 


75 
- ёзма ҳисобот туза олиш кўникмаси (иш режасини туза олиши,
 
ахборотларни аниқ тақдимот этиш, изоҳларни расмийлаштириш, зарурий 
адабиётлар (бибилиография) ҳақида тушунчага эга бўлиш);
- ишга ижобий
 
муносабатда бўлишни шакллантириш (педагог ташаббус 
кўрсатиши, ишни белгиланган иш режаси ва тартиби бўйича ўз вақтида бажаришга 
ҳаракат қилиши керак).
Г.Е.Муравьева фикрича, педагог томонидан лойиҳалаш фаолиятни юқори 
даражада ўзлаштирганлигини
 
олдиндан айта олиш, режалаштириш, туза олиш ва 
моделлаштириш кўникмаларини шаклланганлик даражаси белги-лайди. Бу 
тушунчаларнинг ва уларнинг мазмунини алоҳида қараб чиқамиз. Тадқиқотимиз 
объекти лойиҳалаш фаолияти бўлиб, у олдиндан айта олиш фаолияти билан 
жипс алоқада бўлади, шунга кўра башорат қилишни (олдин-дан айта олишни) 
батафсилроқ қараб чиқилади.
 
Дастлабки тушунча: “
башорат қилиш
- келажакда бирон-бир воқеа-
натижасини олдиндан кўрмоқ, олдиндан айтиб бермоқ”. Дидактик башорат 
қилиш - дидактик воқеалар ривож топишини илмий тарзда олдиндан кўра олиш 
жараёни тушунилади.
Башорат қилиш лойиҳадан фарқли равишда ўзгармас мазмунга эга. 
Башорат қилувчи моделлар асосида таълим жараёнини жадаллаштириш учун 
тавсиялар ишлаб чиқилади. Дидактик башорат қилиш, шунингдек, педагог-нинг 
ўқитиш фаолиятини режалаштиришга асос сифатида намоён бўлади. 
Башоратлашнинг оддий услубиёти тадқиқотнинг қуйидаги асосий босқич-
ларини ўз ичига олади: “башоратлашдан олдинги мўлжал (объект, предмет, 
муаммо, мақсадлар, вазифалар, илгари кетиш вақти, ишчи фаразлар, усуллар, 
тадқиқот таркиби ва ташкил этишни аниқлаш); башоратлаш муҳити (объект 
ривожланишига таъсир этувчи, башоратлашнинг ихтисослашмаган, қўшни 
тармоқлари бўйича маълумотларни тўплаш); дастлабки модел, яъни объект 
характери ва таркибини ёритувчи кўрсаткичлар, ўлчамлар тизими маълумот-
ларини тўплаш; излаш башорати (дастлабки моделнинг келажакдаги лойиҳа-си, 


76 
бунда башорат муҳити омилларини эътиборга олган ҳолда кузатиладиган 
ҳолатлар бўйича ҳал қилиниши талаб этиладиган келажакдаги муаммолар 
аниқланади); меъёрий (берилган кўрсаткичлар бўйича кўрсатилган мақсад ва 
меъёрларга мувофиқ бўлган келажакдаги дастлабки модел лойиҳаси); ишонч-
лилик даражасини баҳолаш ва башоратловчи моделларни аниқлаш, одатда, 
холис мутахассислардан сўраш йўли билан; башоратловчи моделларни таққос-
лаш асосида ечимларни ихчамлаштириш учун тавсиялар тайёрлаш”.
 
Башоратлаш – объект ҳақида олдин бўлган маълумотларни олиш жараёни, илмий 
асосда олдиндан асослаштирилган ҳолатлар ва усуллар (Б.С.Гершунский. 
Башоратлаш бирор-бир ҳолат, жараён мавжуд ёки унинг вужудга келиши учун 
шарт-шароит бор деб олади. Лойиҳалаш жараёни эса келажакдаги, яъни, ҳали 
мавжуд бўлмаган объект лойиҳасини тайёрлашдан иборат. Лойиҳалаш башорат 
қилиш қисмини ўз ичига олади ёки мавжуд башоратга таянади.
Иккинчи тушунча – режалаштириш.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish