Бухоро давлат университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармок маркази
тингловчиси У.М.Мўминовнинг " Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” мавзусидаги
Битирув лойиха ишига
ИЛМИЙ РАҲБАР ХУЛОСАСИ
Ўзбек давлатчилиги тарихи кӯҳна бўлиб, оламшумул вокeликларга жуда бой. Мамлакатимиз цивилизациясининг бешикларидан бири ҳисобланиб, миллий давлатчилигимиз тарихи аждодларимизнинг хаётий кечмишлари қандай бўлганлиги, жаҳон тарихи тараккиётига қўшган ҳиссаларини холисона ва ҳаққоний ўрганади. Умуман, Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли тарихи mustaqillik хаётида содир бўлган тарихий вокеаларни таҳлил қилишни, уларнинг сабаблари ва моҳиятини, ички ва ташқи омилларини, умумий ва ўзига хос қонуниятларини очиб беришни кўзда тутади.
Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази тингловчиси У.М.Мўминовнинг " Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” мавзусидаги Битирув лойиҳа ишида халқимизнинг уч минг тарихининг, ўзликни англаш ва аждодлар мероси ҳақиқатини йиллик ўрганиш, уларнинг илмий мероси қайта тиклашни таъминлаш масаласи назарий ва амалий таҳлил этилган, таълим-тарбия жараёнида “Ўзбекистон тарихи” фанининг ўзига хос хусусиятлари асослаб берилган; мазкур фан бўйича электрон ўқув модул ишланмаси шакллантирилган; ўқитиш методикасини янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва хулосалар ишлаб чиқилганлиги билан аҳамиятлидир.
Битирув лойиха ишида “Ўзбекистон тарихи” фани мазкур мавзусидан
келиб чиккан ҳолда, Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли тарихининг шаклланиши боскичлари ва ривожланишини ўрганишга бўлган эътибор айни йилларида қандай аҳамият касб этганлиги кўриб чиқилган; "Узбекистон тарихи” ўқув ва республикада муассасаларида предметини ўқитиш бўйича хорижий мамлакатлар тўлланган иш тажрибалари ўрганилган, “Ўзбекистон тарихи” фанининг ўқув дастури "Силлабус”нинг мазмун-моҳияти очиб берилган; электрон ўқув модул ишланмасининг назарий ва амалий аҳамияти тахлил этилган, мавзуга доир хулосалар берилган; шунингдек, олий таълим “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар шакллантирилган. Мавзунинг предмети сифатида олий таълим муасасаларида "Ўзбекистон тарихи” фанининг мазмун моҳиятини ўрганиш ҳамда уни назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш белгилаб берилган. Битирув лойиҳа ишида “Мустақиллик йилларида ўзбек давлатчилиги тарихининг ўрганилиши” мавзуси бўйича маъруза матни, мавзу бўйича кейс, Назорат топшириқлари (назоратлар бўйича саволлар тестлар), тақдимотлар сингари масалалар ўз аксини топган.
Битирув лойиҳа талаб даражасида бажарилган. У ўзида "Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишнинг замонавий усул ва методларини акс эттирган бўлиб, маълум бир мавзу доирасида электрон модул асосида
яратилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, У.М.Мўминовнинг Битирув лойиҳа ишини ҳимояга тавсия этаман.
Бухоро Давлат университети
"Жахон Тарихи” кафедраси профессори:
т.ф.д., проф. Ш.Ҳайитов
Do'stlaringiz bilan baham: |