Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

Иккинчиси, саҳобалар тушунмай қолган оятларни Пайғамбар 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам) тушунтириб беришлари. Бундай мисоллар жуда 
кўп учрайди. Жумладан: 
- Анъом сурасининг 82-оятидаги: «Имон келтирганлар ва имонларини 
зулм билан қўшиб юбормаганлар, уларга омонлик бор ва улар ҳидоят 
топганлардир» ояти нозил бўлганда саҳобаларга оғирлик қилди ва улар 
«Бизларнинг қайси биримиз зулм қилмаймиз» дедилар. Шунда Пайғамбар 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам) Луқмоннинг ўғлига: «Эй ўғилчам, Аллоҳ ширк 
келтирма, чунки ширк катта зулмдир» (Луқмон сураси, 13-оят) деганини 
эслатиб, оятдаги зулмдан мурод ширк эканлигини баён этган.
- Нофеъдан ривоят қилинади: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи 
васаллам)нинг завжалари Оиша ўзи билмайдиган бирор бир нарсани эшитса 
билиб олмагунигача сўрайверар эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 
айтганлар: «Ким (қиёматда) ҳисоб-китоб қилинса азобланади». Оиша 
айтадилар: «Мен «Аллоҳ таоло: Кимнинг китоби ўнг томондан берилса. У 
енгил ҳисоб қилинади» деган деб айтдим». У зот айтдилар: «(Оятдаги) бу 


41 
ҳолат кўрсатилиш ва таклиф қилинишдир. Лекин ким (ростдан ҳам) ҳисоб 
қилинса ҳалок бўлади». 
- ал-Муғира ибн Шуъбадан ривоят қилинади: «Нажрон яҳудийлари 
олдимга келиб: «Сизлар (Марям сураси 28-оятда): «Эй Ҳоруннинг синглиси» 
деб ўқийсизлар. Мусо эса, Исодан шунча йил олдин яшаган», дейишди. Мен 
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига келганимда мазкур 
масалани сўрадим. У зот: «Улар (яҳудийлар) олдинги пайғамбарлари ва солиҳ 
кишиларининг номлари билан чақирилар эдилар» деди». Яъни Марям Мусо ва 
Ҳорундан бир неча йил кейин яшаган ва яҳудийлар Марямни олдин ўтиб 
кетган киши номи билан чақириб, «Ҳоруннинг синглиси» дер эканлар. 
- Али (розияллоҳу анҳу) айтади: «Мен Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
васаллам)дан явмул ҳажжил акбар (катта ҳаж куни) ҳақида сўрадим. У: 
«Явмун наҳр, яъни Қурбонлик куни» дедилар». 
- Адий ибн Ҳотам рамазон рўзаси саҳарлик вақтини аниқлаш масаласида 
Бақара сураси 187-оятидаги оқ ип билан қора ипни ажратгунигача рўза 
тутишга тўғридан тўғри ёндашган бўлиб, оқ ва қора ипни аниқлай оладиган 
бўлгунича саҳарлик қилган экан. Эрталаб буни Росулуллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи васаллам)га айтганида, у: «тунни қоралиги билан куннинг оқлиги» деб 
изоҳлаганлар. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish