2.Интеллект назариялари.
Жеймс Кеттелл ва унинг “психологик тестлар”, айниқса психология тарихида ўзига хос ўринга эга. Психологик тестларни ривожлантиришда америкалик психолог Жеймс Кеттелл салмоқли ишини амалга оширди. У бу борада маълум асарлар яратган бўлиб, натижасида унинг хизматлари туфайли экспериментал психология пайдо бўлди. Ж.Кеттеллнинг тадқиқотларида В.Вундт ва Ф.Гальтоннинг таъсир мавжуд. У ўзининг кейиги тадқиқотларида зеҳн тестларини яратиш ва қўллаш масалаларига йўналтирди. 1890 йилда Ж. Кеттелл томонидан мақолада “Интеллект ва унинг ўлчаш масаласига” бўйича мақола ёзди. Ушбу мақолада бир қатор тестларни интеллектуал аниқлаш учун қўллаш хусусиятлари ёритилди.
П.Х. Дюбуа (P.H.Dubois, 1966) қадимги хитой задоганларини ишга қабул қилишда психологик тестлаштиришдан бундан 3000 йилга яқин йилдан олдинроқ амалга оширилганлигини қайд этади. Қадимги греклар тестлаштиришни таълим жараёнининг йўлдоши сифатида қараб, жисмоний ва ақлий кўникмларни ўзлаштиришни баҳолашда тестлардан фойдаланганлар.
Суқрот методи таълим жараёнининг тестлаштириш билан уйғунлашувни ифодалайди. Ўрта аср европа университетлари учун илмий унвон ва даражалар бериш учун имтиҳонлар жорий этилди. Бироқ замонавий психологик тестлаштириш ҳақимда сўз борганда XIX асрга эътибор қаратишни талаб этади.
Тестлаштиришнинг тарихидан ҳам маълумки, дастлабки диагностик методикалар, хусусан, испан олими Хуан Харт (1530-1589) ва француз олимлари Ж.Эскирол (1772-1840), Э.Сеген (1812-1880), томонидан тақдим этилган диагностик воситалар инсон психологиясининг маълум бир жиҳатларини ёритишга қаратилган бўлса-да, ташхис натижалари сифатини баҳолаш борасида маълум талаблар масалалари хусусида тўхталишга эрта эди. Шундай бўлса-да, Ж.Эскирол ва Э.Сегенлар психик касаллик билан ақлий тараққиётда ортда қолиш ўртасидаги фарқлашни муайян мезонлар орқали ўрганишга киришган эдилар.
Биринчи психологик тестларнинг тўлиқ баёни Ф.Л. Гудинаф (F.L.Goodenoligh, 1949). Дж.Петерсона (J. Peterson. 1926)нинг ишларида учрайди. Психологик тестлаштириш тарихи Э.Г. Боринг (E.G. Boring, 1950) ва Г. Мерфи, Дж.К. Ковач (G. Murphy, J.K. Kovach, 1972), П.Х. Дюбуа (Р.Н. Dubois, 1970)ларнинг асарларида ўз аксини топган4.
Психологик тестлаштириш тарихида келтирилган умумий маълумотларга кўра ақлий тараққиётдан ортда қолганлик муаммосининг даволай олмаслик ҳақидаги фикрлар Э. Сеген (Е. Seguin, 1907)нинг тажрибаларида узоқ вақт давомида олиб борган таълим методларида янги бир ёндашувни жорий этиш имконини берди. Натжада 1837 йилда ақлий тараққиётдан ортда қолган болаларни ўқитиш мактабига асос солинди. 1848 йилда Америкага кетиб, унинг ғоялари юқори даражада эътироф этилишга сабаб бўлди. Э.Сегеннинг бир қатор усуллари, ҳаракат тестлари ва новербал интеллект тестларни жорий этилишига олиб келди. Бунга Э.Сегеннинг номи билан аталадиган доска шаклини келтириш мумкин. Ушбу доскада индивиддан ҳар хил фигураларни тезкорлик билан жойлаштиришни талаб этади.
Тестологияда етарлича изланишлар ва методикалар яратилаётган бўлса-да, аммо татбиқ этиш сифати доимо мутахассислар диққат мараказида бўлиши лозим бўлади. Тестология тарихидан ҳам маълумки, дастлабки диагностик методикалар, хусусан, испан олими Хуан Харт (1530-1589) ва француз олимлари Ж.Эскирол (1772-1840), Э.Сеген (1812-1880), томонидан тақдим этилган диагностик воситалар инсон психологиясининг маълум бир жиҳатларини ёритишга қаратилган бўлса-да, ташхис натижалари сифатини баҳолаш борасида маълум талаблар масалалари хусусида тўхталишга эрта эди. Шундай бўлса-да, Ж.Эскирол ва Э.Сегенлар психик касаллик билан ақлий тараққиётда ортда қолиш ўртасидаги фарқлашни муайян мезонлар орқали ўрганишга киришган эдилар. Илмий Тестологиянинг таркиб топишида психология фанида эксперимент ва натижарларни ўлчаш ғояларининг кириб келганлигини тадқиқот соҳасида қўйилган катта қадам, деб баҳолаш мумкин. Бу борадаги ўринишларни XIX асрнинг 30-йилларида немис олими Вольф томонидан диққат хусусиятларини аниқлаш борасида узоқ вақт давомида олиб борган изланишларида кузатиш мумкин. Бу тадқиқотларда немис олими “психометрия” тушунчасини биринчилардан бўлиб фанга олиб кирган. Э.Вебер ва Г.Фехнерларнинг (XIX аср ўрталари) психофизик тадқиқотларини ҳам экспериментал психологияда психик ҳодисаларни ўрганишдаги янги йўналиш дейишимиз мумкин. Бу тарздаги тадқиқотларлар кўлами яна бир қатор олимлар томонидан кенгайтирилди. Аммо психологик тадқиқотларда статистик қайта ишлаш усулларини татбиқ этилишини, оламшумул илмий инқилоб, деб қараш мумкин. Ф.Гальтон ўз давридаёқ “корреляция коэффициентини ҳисоблаш” методини (1888 йил) антропометрия ва ирсиятни аниқлашда қўллаган эди. Ф.Гальтон ва унинг издоши К.Пирсонларнинг корреляция коэффициентини аниқлаш усулини, А.Бине ва Т.Симон интеллектни ўлчашда шкалаларга таянгани (1905), В.Л.Штерн томонидан интеллект коэффициенти (IQ)ни фанга киритилганлиги тадқиқотларда сифат ўзгариши юз беришидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |