ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
153
маълумотларга қараганда, 1940 йилда вилоятда 48
минг, 1960 йилда 80 минг погон метр газлама ишлаб
чиқарилган бўлса, шундан кейин то 1980 йилларга
қадар тўхтаб турди. Кейин 1982 йилда атиги 7 минг,
1983 йилда 8 минг, 1984 йилда 7 минг погон метр
газлама ишлаб чиқарилиб, 1985 йилда батамом тўх
-
татилди. Трикотаж маҳсулотлари борасида ҳам ҳеч
қандай ғамхўрлик кўрсатилмади. Вилоятдаги ягона
тикувчилик фабрикаси Термиз шаҳрида жойлашган
бўлиб, 1985 йилда атиги 10 минг дона юқори трико
-
таж маҳсулотини ишлаб чиқарди. Бу кўрсаткич Бу
-
хорода 3988 минг, Жиззахда 3839 минг, Самарқанд
-
да 3022 минг, Хоразмда 25 минг, Тошкент вилоятида
652 мингни ташкил қилди. Трикотаж ишлаб чиқа
-
риш ҳажми бўйича Сурхондарё вилояти Навоий би
-
лан тенг, Қорақалпоғистондан сал юқори (7 минг)
бўлди
299
.
Вилоят пиллачиликнинг асосий макони, Итти
-
фоқнинг энг яхши агрономлари ва селекционерла
-
ри ишлашига қарамай, 1985 йилда 1427 тонна пил
-
ла етиштириб, ишлаб чиқарган маҳсулоти бор-йўғу
1366 погон метрни ташкил қилган. Унга ҳам зарур
бўлган ип четдан келтирилган. Ваҳоланки, ўша
йили Наманган вилоятида 76231, Фарғонада 55066,
Самарқандда 11739 погон метр ипак газлама ишлаб
чиқарилган эди
300
. Бундай ҳолатни саноатнинг бош-
қа соҳаларида ҳам кузатиш мумкин эди. Сурхон
-
дарёда темир-бетон конструкциялари ишлаб чиқа
-
риш 300,1 минг м
3
(Қорақалпоғистонда 342,8 минг,
Қашқадарёда 439 минг, Самарқандда 350,5 минг,
Тошкент вилоятида 1389,6 минг, Фарғонада 549,3
минг м
3
); ғишт ишлаб чиқариш 100 млн (Хоразмда
299
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1985 году. –С. 79.
300
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1985 г. –С. 147.
Якубова Диларам Таджиевна
154
169,3 млн, Фарғонада 262,3 млн, Тошкент вилояти
-
да 430,6 млн, Қорақалпоғистонда 136,1 млн, Анди
-
жонда 176,1 млн, Самарқандда 128,4 млн) донани
ташкил этди. Электр энергия ишлаб чиқариш 1940
йилда 9,9 млн, 1960 йилда 76,7 млн кВт соатга эри
-
шилган бўлса, 1985 йилда атиги 0,3 млн кВт соатни
ташкил қилди
301
.
Марказ олиб борган пахта яккаҳокимлиги сиё-
сати натижасида Ўзбекистон, жумладан Сурхон-
Шеробод воҳаси ҳам СССРнинг хом-ашё базасига
айланиб қолди. Сурхондарё бўйича жами суғорила
-
диган ерлар (қисқа муддатга ишлатиладиганлари
билан бирга) 1985 йилда 285,6 минг гектарга етди.
Бу кўрсаткич 1971 йилда 196,3 минг гектар эди. Ер
-
нинг шўрланиши натижасида 1985 йилда 280,8 минг
гектар ерга деҳқончилик қилинди. Ана шу майдон
-
ларнинг 240,3 минг гектари 1985 йилнинг ҳосили
учун банд қилинган эди. Шундан ғаллага 37,3 минг
(баҳорги ва кузги буғдой учун 16,3 минг, маккажў
-
хори дони учун 8,1 минг, шоли учун 8,2 минг), ғўзага
154,9 минг, картошка, сабзавот ва полиз экинлари
-
га 5,4 минг беда учун 42,4 минг гектар ер ажратил
-
ди
302
. Гарчи ҳосилдорлик ошган бўлса-да, ажратил
-
ган ерлар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминлаш учун етарли эмас эди. Аксинча, буғдой
ва шоли етиштириш камайди. Яйловларнинг кўп
қисми пахта экиладиган майдонларга айлантири
-
лиши чорва моллари сонининг қисқаришига, аҳоли
-
нинг гўшт, сут ва сут маҳсулотларига бўлган талаб
ва эҳтиёжлари қондирилмаслигига сабабчи бўлди.
1975 йилда вилоятда 28,9 минг тонна сут олиш
режалаштирилган эди, амалда 9,2 минг тонна бўл
-
301
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1985 г. –С. 73, 74, 77.
302
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1985 г. –С.130-132.
Do'stlaringiz bilan baham: |