ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
33
ласи эълон қилинди. Мақолада Сталин қишлоқда
чиндан ҳам жиддий хатоликларга йўл қўйилганли
-
гини тан олди. Шу билан бирга бутун жавобгарлик
-
ни маҳаллий партия ва совет арбоблари бўйнига
юклади
49
. Албатта, бу вақтинчалик чекиниш эди.
Большевиклар раҳбарияти вазиятни ўнглаб олиш
ва хатоларини кўриб чиқиш учун вақтдан ютмоқчи
эдилар. Лекин қишлоқларда деҳқонларнинг кол
-
хозлардан чиқиши оммавий тус олди. 1930 йили
Ўзбекистонда колхозларга қамров даражаси 36 %
бўлиши белгиланган эди. Режа «ошиғи» билан ба
-
жарилиб, 18 март ҳолати бўйича 47% (393,5 минг
киши) ни ташкил этди. Деҳқонларнинг колхозлар
-
дан чиқиб кетишлари туфайли 1 майга келиб бу
рақам 29% (288,5 минг киши) га тушиб кетди
50
.
1930 йил охиридан Сурхон воҳаси қишлоқларида
колхозлаштириш сиёсати янги куч билан бошлан
-
ди. Бу сафар давлат колхозларга турли имтиёзлар
беришдан тортиб, «қулоқ» қилишгача бўлган чо
-
раларни қўллади. Чунончи, 1930 йил 9 апрелда Ўз
-
бекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ
Комиссарлари Советининг «Колхозлар учун имти
-
ёзлар тўғрисида» деган қарори эълон қилинди. Шу
қарорга биноан, колхозларнинг иш ҳайвонлари ва
маҳсулдор ҳайвонлари ҳамда колхозчилар якка тар
-
тибда фойдаланаётган иш ва маҳсулдор ҳайвонлари
икки йилгача солиқлардан озод қилинадиган бўлди.
Иккиланаётган деҳқонларни колхозларга тортиш
мақсадида солиқ тўлаш борасида бошқа бир қанча
имтиёзлар берилди
51
.
49
Сталин И. Головокружение от успехов. Газета «Правда», 2 марта
1930 года.
50
Ўзбекистон ССР тарихи. 3 жилд. –Б. 541-542
51
Ўзбекистон ССР тарихи. 1974. –Б. 422
Якубова Диларам Таджиевна
34
Совет ҳукуматининг жамоалаштириш ишига
жиддий эътибор берилиши натижасида 1930 йилда
Сурхондарё округида 250 та колхоз ташкил этилди.
Колхозлар аъзолари асосан батрак-камбағаллар
-
дан иборат бўлди. Аммо колхозларнинг кўпчили
-
ги ўзини таъминлай олмаганлиги туфайли бошқа
колхозларга қўшиб юборилиш ҳолатлари ҳам учраб
турган. Чунончи, 1930 йилнинг май ойида Бойсун
туманида 58 та колхоз бўлиб, уларга уюшган ба
-
трак, камбағал деҳқон хўжаликларининг сони 6819
та бўлган. 1933 йилга келиб тумандаги колхозлар
сони 56 та, улардаги хўжаликлар сони 9624 та, 1934
йилда эса колхозлар сони 50 та бўлган. Колхозлар
сонининг камайиши уларнинг йириклаштирили
-
ши натижасидир. 1937 йилнинг охирида туманда
коллективлаштириш даражаси 93,8 % ни ташкил
этди
52
.
Шу даврда совет режими колхозга киришдан
бош тортган деҳқон хўжаликларига қарши омма
-
вий равишда «қулоқ» қилиш кампанияси бошлаб
юборди. Қулоққа тортиш – одамларни барча фуқа
-
ролик, конс титуциявий, биринчи навбатда сайлов
ҳуқуқларидан маҳрум қилиш эди. Қулоққа тор
-
тиш ҳеч қандай судсиз, терговсиз ҳал қилинган. Бу
ишлар райком котиби, райижроқўм раиси ва ГПУ
-
нинг (давлат сиёсий бошқармаси) маҳаллий раҳ
-
барларидан ташкил топган махсус кенгашлар, «уч
-
лик»лар ва «иккилик»лар томонидан бажарилган.
Бу шубҳали, шуҳратпараст, фисқу-фасодга тўлиб
тошган «учлик»ларнинг вазифаси экспроприация
ва депортация қилиниши мумкин бўлганларнинг
рўйхатини тузишдан иборат бўлган.
52
Турсунов С.Н., Рашидов Қ. Бойсун. –Б. 125-126.
Do'stlaringiz bilan baham: |