ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
25
1927 йилда 654 мингга етди. Бирламчи кооперация
-
лар таъминотчи-сотувчи ва кредит хусусиятига эга
бўлиб, ўз аъзолари доирасида хизмат қилар эди
34
.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида кооперация-
ни ривожлантиришда 1921 йил июнида Туркис-
тон компартиясининг 5 съездида ташкил этилган
«Қўшчи» уюшмаси муҳим роль ўйнади. «Қўшчи»
уюшмаси меҳнаткаш деҳқонларни ҳимоя қилиш,
уларни бойлар ва руҳонийлар таъсиридан чиқариш
ҳамда совет давлатининг ижтимоий, маданий қу
-
рилишига жалб этиш мақсадида тузилган эди. Тез
орада «Қўшчи» уюшмаси жуда машҳур бўлиб кетди.
1924 йилда Туркистонда унинг аъзолари сони 200
минг кишига етган эди. Уюшма ўзбек деҳқонларига
пахтачилик агротехникаси, суғориш ишлари, трак
-
торлар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаларидан
фойдаланиш, минерал ўғитларни ишлатиш, ерни
эрта ҳайдаш, алмашлаб экишга ўргатиш сингари
ижобий ишларни амалга оширди.
Сурхондарё вилоятидаги илк «Қўшчилар уюшма
-
си» 1926 йилда ташкил топди. 1927 йилда «Қўшчи
уюшмаси» аъзолари сони 18 минг нафарга етди
35
.
Анбарсой қишлоғида тузилган уюшма ташкилотчи
-
лари Хўжаназар Темиров (раис), Қурбон Мўминов,
Назар Эшниёзов, Шукур Алиевлар бўлишди
36
. Тез
орада бу ҳаракат бутун вилоятга ёйилди.
Ер-сув ислоҳоти билан бир вақтда вилоятда қиш-
лоқ хўжалик артелларини тузишга алоҳида эъти
-
бор қаратилди. 1927 йили Шеробод уездининг Озод
34
Социально-экономическое развитие Узбекистана за годы Совет
-
ской власти.– Ташкент:Узбекистан,1984. –С. 17.
35
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 18-фонд, 1-рўйхат, 133-иш,
29-варақ.
36
Турсунов С.Н. ва бошқалар. Т.; “Шарқ”.2000.Сурхондарё тарих
кўзгусида.200. –Б. 156.
Якубова Диларам Таджиевна
26
қишлоғида биринчи қишлоқ хўжалик артели (кол
-
хоз) ташкил қилиниб, унга «Ёш ленинчи» номи бе
-
рилди. Артел 25 хўжаликни бирлаштирган эди
37
.
1928 йилнинг баҳорида Жарқўрғон туманида
-
ги Гулҳовуз, Зартепа, Оқтепа, Қаришоҳ ва Ғурғур
қишлоқлари аҳолисини йиғиб мажлис ўтказилди.
Йиғилишда «Минор» артели тузилди. 1928 йил ёзи
-
да Қаришоҳ, Оқтепа, Кўртўқай, Зартепа ва Ғурғур
қишлоқларида ҳам ана шундай артеллар тузилиб,
уларга «Янги куч», «Соқчи», «Гулистон» ва «Наму
-
на» деб ном берилди. Оддий деҳқонлардан Жума
Тўхлиев, Қурбон Маматқулов, Чори Туропов, Хўжа
-
ёр Худойбердиев ҳамда Турдимурод Ортиқовлар ар
-
телларга раисликка сайландилар. Ўшанда ҳар бир
артел ҳисобида 120-150 гектардан ер бўлиб, асосан
бу ерда пахта экилар эди. 1929 йил «Қишлоқ хўжа
-
лик иттифоқи» («Сельхозсоюз») давлат ташкилоти
томонидан берилган олти-етти дона тракторлар
«Қизил аскар отряди» номидаги гуруҳга бирлашиб,
биринчи бор артеллар даласини ҳайдаб берди
38
.
Бундан ташқари, тажриба алмашиш мақсадида
иқтидорли ёшларни бошқа туманларга жўнатиш
ишлари ҳам йўлга қўйилади. Чунончи, ҳукумат
топшириғига биноан, 1926 йили Шеробод тумани
-
даги бир гуруҳ ёшлар Исмоил Муродов бошчили
-
гида Деновга бориб, Хайрабод, Бўгажил, Шамолли
қишлоқларида зироатчилик артелини тузишади.
Унга «Шержон» деб ном беришди. Исмоил Муро
-
дов артелга раис, таллимаронлик Нормурод Чуваев
ўринбосар бўлди. Артелда улар билан бирга, кам
-
пиртепалик Чориев, хатаклик Одина Аллаев, Тўхтар
37
Халиёров Х., Бычков Д., Блинников А. Сурхандарьинская об
-
ласть. –Ташкент, 1974. –С. 54-55.
38
Турсунов С., ва бошқалар.Т.; “Тафаккур”.2019. Жарқўрғон тарихи
-
дан лавҳалар. –Б. 63.
Do'stlaringiz bilan baham: |