Жиззах политехника институти “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” кафедраси ассистенти Халқузиева Мохира Асатуллаевнанинг “Смола сақловчи Ferula tadshikorum Pimenov ва Ferula foetida (Bunge) Regel турларининг биоморфологик хусусиятлари ва улардан Ўзбекистонда плантациялар ташкил қилиш истиқболлари” мавзусида 03.00.05 – ботаника ихтисослиги (биология фанлари) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертациясига
ТАҚРИЗ
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимиз президенти Ш. Мирзиёев республикада доривор ўсимликларни маданий ҳолда кўпайтириш, янги турларини интродукция қилиш, иқлимлаштириш ва плантациялар барпо этиш, уларнинг хом-ашёсини тайёрлаш, шунингдек, фармацевтика соҳасини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.
Ушбу йўналишдаги илмий ишлардан бири Халқузиева Мохира Асатуллаевнанинг “Смола сақловчи Ferula tadshikorum Pimenov ва Ferula Foetida (Bunge) Regel турларининг биоморфологик хусусиятлари ва улардан Ўзбекистонда плантациялар ташкил қилиш истиқболлари” мавзусидаги илмий тадқиқотларидир. Диссертациянинг кириш қисмида, ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурияти, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш, нашр этилган илмий ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг « Тадқиқот объектларининг ботаник тавсифи » деб номланган биринчи бобида тадқиқот объектларининг ботаник тавсифи, методлари, тадқиқот ўтказилган худуднинг физик-географик тавсифи келтирилган.
Диссертациянинг «F.tadshikorum ва F.foetida тарқалиш ареали ва уларнинг хўжалик аҳамияти» деб номланган иккинчи бобида F. tadshikorum ва F. foetida турларининг тарқалиш ареали, Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида смола сақловчи коврак ўсимлиги ўсадиган ҳудудларнинг ҳозирги аҳволи ва уларнинг хўжаликдаги аҳамияти келтирилган.
Диссертациянинг «F.tadshikorum ва F.foetida турларининг онтогенези» деб номланган учинчи бобида F.tadshikorum ва F.foetida турлари онтогенези, эмбрионал, виргинил, генератив даврларини ўрганишга бағишланган.
Диссертациянинг “F.tadshikorum ва F.foetida турлари плантацияларини ташкил этиш ва муҳофаза қилиш” деб номланган тўртинчи боби F.tadshikorum ва F.foetida уруғ униш биологияси, уларнинг плантация шароитида ўсиш ва ривожланиши ва дастлабки ривожланиш давридаги агротехник тадбирлар ҳақидаги маълумотларга бағишланган.
Смола сақловчи F.tadshikorum ва F.foetidaларнинг уруғдан кўпайтириш, биоморфологик хусусиятлари ва Ўзбекистонда плантациялар ташкил қилиш истиқболлари борасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида кўпайтириш ишлари Жиззах вилоятининг Арнасой тумани худудидаги “Шифо коврак” ва “ШAXБOЗ ЧОРВА ДАЛАСИ” фермер хўжаликларида, ишлаб чиқаришга жорий этилган. Натижада жами 70 гектар майдонларда икки турдаги ўсимликнинг плантацияси ташкил этилган.
Юқорида кўрсатилган ижобий кўрсатгичлар билан бирга диссертацияда айрим камчиликлар мавжуд бўлиб, уларни тузатиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.
Орфографик ва стилистик хатоликлар мавжудлиги;
Диссертациянинг хулосаларида кўпгина бандлар бирлаштирилиши керак, шунда хулосалар яхлит чиқади.
Хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, диссертант катта кўламдаги илмий тадқиқот ишларини бажарган ҳамда назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган натижаларга эришган. Кўрсатилган камчиликлар диссертация савиясига таъсир этмайди, уларни тузатиш мумкин.
Халқузиева Мохира Асатуллаевнанинг “Смола сақловчи Ferula tadshikorum Pimenov ва Ferula Foetida (Bunge) Regel турларининг биоморфологик хусусиятлари ва улардан Ўзбекистонда плантациялар ташкил қилиш истиқболлари” мавзусидаги диссертация иши долзарблиги, илмий ва амалий янгиликлари бажарилган тажрибалар ҳажми ва мазмуни бўйича биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясига қўйилган ОАК талабларига жавоб беради ва 03.00.05-ботаника ихтисослиги бўйича Илмий кенгашга ҳимояга тавсия этаман.
“Shafran ilmiy tadqiqot markazi”МЧЖ
директори б.ф.д. профессор Тухтаев Бобоқул Ёрқулович
Do'stlaringiz bilan baham: |