Рентабеллик кўрсаткичлари ва уларга таъсир этувчи омиллар таҳлили
Рентабеллик - корхона фойдалик даражасини характерлайди. Одатда унинг бир неча турлари ҳисоб китоб қилинади. Бу бевосита мулкнинг шакли бўйича даромадларнинг юзага чиқиш ўрни ёки базаси бўйича, фойданинг ўзгаришига таъсир этувчи бирликлар бўйича ёки мустақил бирликлар бўйича аниқланиши мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиёт тармоқларида рентабелликнинг қуйидаги турлари аниқланади:
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиёт тармоқларида рентабелликнинг қуйидаги турлари аниқланади:
1. Ишлаб чиқариш харажталарига нисбатан рентабеллик
Ушбу кўрсаткич бир сўмлик ишлаб чиқариш харажати ҳисобига олинган фойда суммасини характерлайди.
2. Асосий воситалар рентабеллиги.Асосий воситалар рентабеллиги ҳар бир сўмлик ёки минг сўмлик асосий восита ҳисобига тўғри келадиган фойда суммасини характерлайди. Ушбу кўрсаткич соф фойда суммасини асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматига бўлиш асосида аниқланади.
Соф фойда
Р=--------------------------------------------------------- х 100 %
Асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати
Сотиш бўйича рентабеллик. Сотиш бўйича рентабеллик сотилган маҳсулотларнинг фойдалик даражасини характерлайди. Ушбу кўрсаткич сотишдан олинган ялпи фойда суммасини маҳсулотларни сотишдан олинган тушумга бўлиш асосида аниқланади. Яъни

Жами мулк рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич корхона мулкининг фойдалилик даражасини характерловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. Бу кўрсаткич ҳар бир сўмлик мулкка тўғри келадиган соф фойда суммасини ифодалайди.