Ёш ишбилармонларнинг одатий хатолари Тажрибасиз, эндигина иш бошлаётган ишбилармонлар одатда жуда кўп хатога йўл қўйишади. Уларнинг барчасига тўхталиб ўтирмаймиз. Энг кенг тарқалган тўрт хатони келтирамиз:
Аниқ даромад миқдорини билмаслик – муваффақиятсизлик гарови.
Лойиҳага зарур маблағ суммасини билмаслик. Бизнес-режа тузиб, уни амалга оширишга қанча пул талаб этилишини аниқ билиш керак.
Ҳаддан ташқари оригинал ғоялар. Агар сизга ҳали ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ғоя келган бўлса, бу қанчалик фойда келтириши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Эҳтимол, бу ғоя даромад келтира олмаслиги сабаб ҳеч кимнинг хаёлига келмагандир.
Рақиблар олдида устувор жиҳатларга эга бўлмаслик. Рақобатбардош устувор жиҳатларсиз маблағ жалб қилиб бўлмайди. У музокараларга кетаётганда йўлда ўйлаб топилган бўлиши керак эмас, ҳақиқий бўлиши керак.
Хулоса қилиб айтганда, инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш – амалга ошириш мумкин бўлган вазифа. Шунчаки бунга яхши тайёргарлик кўриш керак.
Иқтисодиётнинг кўламини ва ўсиш суръатини белгиловчи иқтисодий ресурслар ичида капитал муҳим ўрин тутади. Унинг бир неча таърифлари мавжуд. Кенг маънода капитал деганда иқтисодий муносабатларнинг йиғиндиси тушунилади. Капиталнинг янада аниқроқ ифодаланиши – бу ишлаб чиқариш воситалари (асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондлари) яъни реал капиталдир. Ва ниҳоят, иқтисодий адабиётда унинг молиявий ифодаланиши ҳам қўлланади: капитал деганда корхоналарнинг мавжуд барча активлари ёки маблағлари тушунилади.
Инвестициялар ёки капитал қўйилмалар – бу ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капитал. ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий хусусиятига кўра, у янги корхоналар қуришга, узоқ муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб ускуналарга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган ҳаражатлардир.
Уй хўжаликлари турли хил солиқларни тўлаганларидан сўнг уларнинг ихтиёрида миллий даромаднинг маълум бир қисми қолади. Миллий даромаднинг бу қисми шахсий даромад деб ҳисобланиб, истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади (ИД= С+S). Шундай қилиб, жамғарма бу уй хўжалиги ихтиёридаги даромаднинг истеъмол қилинмаган қисмидир.
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган имтиёз ҳамда преференциялар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин
давлат мулки бўлган объектларни ёки уларга бўлган мулкий ҳуқуқларни имтиёзли ёки нолга тенг харид қиймати бўйича инвесторга бериш
солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор томонидан олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш
Имтиёзлар ва преференциялар қуйидагиларга қараб берилади
инвестициялар ҳажмига
инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган жойнинг шарт-шароитларига
кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самарага ва янги иш ўринларини яратишга
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш соҳалари ва тармоқларига
ДАВЛАТ ДАРАЖАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ АСОСИЙ УСУЛЛАРИ ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!