АТБ “ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК”НИИГ ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ
а) портфелли инвестиция - инвестиция қилинган давр мобайнида қўшимча харажатлар қилмасдан максимал даромад олиш. Бу холдаги инвестициядан даромад қисқа муддат ичида олиниши лозим;
б) дастурли инвестиция - мазкур йўналишнинг асосий мақсади эмитент фаолиятини ривожлантириш мақсадида йирик инвестиция дастурини ишлаб чиқишдан иборат;
в) эмитент бошқарувида иштирок этиш. Бу йўналишнинг асосий мақсади эмитентнинг назорат ёки акцияларининг катта қисмини сотиб олиб, эмитентнинг хўжалик-молиявий фаолиятини унинг бошқарув органларида иштирок этиш орқали назорат қилиш;
г) инвестицияни кейинчалик сотиб юбориш - бунда, қимматли қоғозни сотиб олиб кейинчалик сотиб юбориш орқали фойда олиш хисобланади. Бу турдаги амалиётлардан бири РЕПОдир.
Инвестиция сиёсатининг асосий мақсадларидан бири, инвестиция портфелини диверсификация қилиш орқали инвестиция хатарини камайтириш хисобланади.
Инвестиция портфелини диверсификацияси - хатарни олдини олиш мақсадида инвестиция портфелини турли молиявий инструментлар ва бошқа активлар буйича тақсимланиши тушунилади.
Қимматли қоғознинг ёки эмитентнинг сифатига қараб
Сўндириш муддатига қараб
Қимматли қоғознинг турига қараб
Географик муҳитга қараб
Банкнинг инвестиция портфелини диверсификация қилиш қуйидаги тўрт йўналишларда олиб борилади
Банк пул маблагларини конунчилик ва меъёрий хужжатлар талабларига риоя килган холда мамлакатда ва ундан тапщарида муомалада булган барча кимматли когозларнинг тур ва хилларига амалдаги бозор конъюклурасидан келиб чиккан холда жойлаштириши мумкин.
Кцмматли когозларга килинган инвестиция муддати, инвестиция килинган кимматли когоз тури ва хилларининг муомалада булиш мудцатига тенг ёки банкнинг шу йуналишдаги стратегиясига, бозор конъюктурасига, конунчилик ва бошка банкнинг даромадлилик даражасига таъсир этувчи факторларга боглик.
Банк уз маблагларини муомала муддати белгиланган паст хатарли ва юкори ликвидли пул бозори инструментларига (вексел, депозит сертификата, облигациялар ва бошка турдаги кимматли когозлар) хамда муомала муддати белгиланмаган (акциялар) капитал бозори инструментларга инвестиция килади.
Ҳар бир молиявий инструмент хатарлилиги, инфляция хамда давлат сиёсатини узгариши ва иктасодий конъктурага караб, турли хил турдаги хусусиятларга эга булади. Инвестиция килиниши кутилаётган кимматли когозларга кутилаётган даромадлилик даражаси, банкнинг солик мажбуриятлари, хатар фоизи, инфляция хатари ва кафолат талабномаси каби факторлар уз таъсирини утказади.
Маблагларни юкори ишончлилик билан инвестиция килишда купрок аник муддатли муомаладаги кимматли когозга, давлатнинг кимматли когозларига инвестиция килинади. Давлат кимматли когозларига инвестиция килишда асосан, бошка амалиётларда ишлаталмаётган маблаглардан фойдаланилади.
Давлат киска ва урта муддатли облигацияси ёки Марказий банк облигациялари (кейинги ўринларда - Давлатнинг Кимматли қоғозлари) банк учун анча кулай инвестиция инструментаи хисобланади.
Банк акциядорлик жамиятининг бошкарувида иштарок эташ максадида жамиятнинг акцияларини сотиб олиши мумкин.
Жаҳонда хорижий капитални жалб этиш бўйича мамлакатлараро кескин кураш кетмоқда. Хорижий инвестициялар ҳажми, унинг сифати ва қулай шартлардан фойдаланиш борасида ривожланган мамлакатларда йилдан-йилага инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлашга хизмат қиладиган инновацион инструментларнинг турли кўринишлари яратиб келинмоқда.
Шулар қаторида, иқтисодий ривожланиши бошқа давлатларга қараганда тез суръатларда ўсиб бораётган, товар ва хизматлари дунёнинг барча ўлкаларида тарқалган, бугунги кунда учта энг кўп тарқалган сўз – “Made in China”, дея эътироф этилаётган, қанчадан қанча иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилган лекин ҳали бу тажрибалардан тўлиқ фойдаланиш масаласига келганда намоён бўлмаётган Хитойнинг инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ютуқларини кўришимиз мумкин.
Хитойнинг инвестиция сиёсати ва иқтисодиётининг тез суръатларда ривожланишига таъсир кўрсатган муҳим омиллардан бири – инвесторлар учун зарур бўладиган ҳамда, ҳудудларнинг имкониятлари ва салоҳиятларини намоён этадиган маълумотлар базасини (паспортни) ишлаб чиққанлиги ва арзон ишчи кучига эгалиги билан белгиланади. Ушбу база интернет ресурс сифатида очиб қўйилганлиги, Хитой корхоналари учун хорижий инвестицияларнинг оқиб келишини ва бизнес ҳамкорликнинг кучайишини таъминлади.
Бугунги кунда Хитойнинг жаҳон иқтисодиётидаги мавқеини ҳамда иқтисодиётнинг юқори суръатларда ошишини таъминлашга хизмат қилган омил ҳам, айнан унинг очиқлиги, соғлом имижи ва инвестицион жозибадорлигидир. Аммо, бугунги кун экспертларининг фикрларига кўра, Хитойнинг очиқлиги, жаҳон ҳамжамиятига юқори суръатларда интеграция бўлиб, бораётганини мамлакат фуқаролари ва чет эл жамоатчилиги салбий ҳолат сифатида ҳар хил қабул қилишмоқда. Буларнинг ҳаммаси замонавий Хитой тўғрисида, у ерда амалга оширилаётган жараёнларни англамасдан туриб чиқарилаётган хулосалардир десак, тўғри бўлади.
XXI асрнинг иккинчи ўн йиллигининг бошига келиб жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг энг сезиларли омили сифатида Хитойнинг инвестицион экспансияси намоён бўлди. Унинг асосини ссуда капиталини олиб чиқиш ташкил этди (тахминан 2 триллион доллар) ва асосий қисми АҚШнинг қарз мажбуриятларига жойлаштирилгандир. Тадбиркорлик шаклида капитални олиб чиқиш миқёслари катта бўлмаса ҳам охирги ўн йил давомида (ҳатто жаҳон молиявийиқтисодий инқирози авж олган даврда ҳам) барқарор ўсиш тенденциясига эга.
ХХРнинг инвестиция сиёсати устувор даражада бошқа мамлакатлар хомашё ресурсларидан фойдаланишга йўналтирилган, яъни моҳияти жиҳатидан мустамлакачилик деб қаралади. Аслида эса ХХР инвесторларининг қизиқишларида хомашё масаласи муҳим ҳисобланса ҳам, бу улар хоҳишларининг чегараси эмас. Бунга мисол қилиб Хитой инвесторлари томонидан Лотин Америкаси мамлакатларида сотиб олинган активлар таркибини келтириш мумкин. Бу ерда кейинги йилларда хитойлик инвесторларда қишлоқ хўжалиги объектлари, электростанциялар, темир йўллар, автомагистраллар, денгиз ва ҳаво портлари қизиқиш уйғотмоқда. Шу билан бирга углеводородларни қазиб олишга қўйилмалар улуши қисқариб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |