Лавозим талаблари
Ҳоким ёрдамчилигига иқтисодиёт ва инвестиция комплексига кирувчи вазирлик ва идоралар, ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг бўлим (шўъба) бошлиғидан паст бўлмаган лавозимда ишловчи раҳбар ходимлардан тайинланади.
Ҳоким ёрдамчиси
тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича фаолият олиб боради.
Ҳамкорлик йўналиши
Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этишга тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ҳар томонлама кўмак беришга шахсан жавобгар бўлади.
“ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ” НИНГ МАҲАЛЛАНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ФАОЛИЯТИ
Асосий вазифалар
Маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш. Бунда ресурсларнинг:
- 70 фоизини тадбиркорлик субъектларининг кичик ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига;
- 30 фоизини эса аҳолига ўзини-ўзи банд қилиш мақсадлари учун йўналтириш
Маҳаллаларда “лидер тадбиркор”лар ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш орқали аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш чораларини кўриш
Тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларини “мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд инструмент ва ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
“Ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар тақдим этилади
Мавжуд дастаклар
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар бир маҳаллада камида 30 та хонадонга ва 10 та янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун 1,0 млрд.сўмдан кредит ресурслари лимити ихтиёрига берилади (жами 9,5 трлн.сўм)
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан камида 28 нафар ишсиз тадбиркорликка жалб қилиш ва ўзини ўзи банд қилиши учун ҳар бир маҳаллага 85,0 млн.сўмлик субсидия учун купон берилади (жами 785 млрд.сўм)
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига камида 30 нафар фуқарони жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага 24,0 млн.сўмлик купон берилади (жами 222 млрд.сўм)
Ҳар бир маҳаллада камида 40 нафар фуқарони (биринчи навбатда ёшлар ва аёллар) касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун 23,0 млн.сўмдан ваучер берилади (жами 210 млрд.сўм)
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратиш учун хулоса бериш
Do'stlaringiz bilan baham: |