Тадбиркорлик ҳуқуқи


-§. Хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий жиҳатдан афзалликлари



Download 4,4 Mb.
bet7/61
Sana01.05.2023
Hajmi4,4 Mb.
#933776
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61
Bog'liq
Тадбиркорлик у у и

3-§. Хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий жиҳатдан афзалликлари


Республикамизда давлат мулкини хусусийлаштириш ўтказилаётгани иқгисодий ислоҳотларнинг ва аҳоли турмуш шароитининг тобора фаровонлашувига олиб келадиган ҳуқуқий воситалардан бипи ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, мулкни хусусийлаштириш жараёни ҳар бир давлатнинг ўз ички сармоясини, шунингдек, ташқи хусусий сармояларни олиб киришни рағбатлантиришга асос бўлади, мамлакатимиз ва чет эллик сармоя соҳибларига янги ҳуқуқий ва иқтисодий имкониятлар очиб беради. Бошқача қилиб айтганда, хусусийлаштириш хусусий секторнинг ривожланишм ва тадбиркорларнинг кўпайишига, давлатга, қолавереа, истеъмолчиларга ҳам фойда келтиради. Чунки бу моддий неъматлар ишлаб чиқаришга, хизмат кўрсатишнинг ривожланиши ва рақобатнинг кучайишига, бозор нархининг пасайишига ёрдам беради, шунингдек, мамлакатимизда янги-янги иш жойлари яратилишига, ишсизлар сонинингқисқаришига, хусусий секгорда хизмат қиладиган шахсларнинг кўпроқ фойда олиши ва шу туфайли янада самаралироқ меҳнат қилишга қизиқишларининг ортишига олиб келади.
Давлат корхоналари билан хусусий корхоналар ўртасида ишбилармон, билимдон мутахассисларга бўлган эхтиёж асосида рақобат келиб чиқади. Маълумки, етук мутахассислар барча корхоналарга ҳаводек зарур. Мутахассис. албатга, қайси корхонада иш ҳақи юқори бўлса, ўша жойга интилади. Демак, мулкни хусусийлашгариш туфайли корхоналарда етук мугахассисларни саклаб қолиш учун ҳам кураш боради. Ҳар бир корхона, у хоҳ давлатга, хоҳ хусусий секгорга қарашли бўлсин, ишлаб чиқараётган маҳсулсуглари ва кўрсатаётган хизматларининг сифати юқори бўлишига ҳаракат қилади. Бу уларнинг ҳар бирини ўз корхонасига етук кадрларни тўплашга ундайди. Аммо мамлакатимизда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи янги-янги корхоналар очиш, уларни идора қилиш, бошқариш учун малакали кадрлар ҳозирча етишмаяпти. Натижада товар ишлаб чиқаришни ривожлангариш, тайёр маҳсулотларга нарх қўйиш, уларни айирбошлаш борасида қийинчиликлар юзага чиқмокда. Шу билан бирга давлат корхоналари, одатда, кўпроқдавлат буюртмасига мувофиқмол ишлаб чиқарганлиги ва мазкур корхоналар бошликлари давлат хизматчилари бўлганлиги сабабли хусусий фирмалар фаолиятида етакчи омил ҳисобланган фОфда олишга интилиши ҳар доим ҳам уларга хос бўлавермайди. Хусусийлаштарилган корхоналарда эса вазият бошқача. Улар доимо фойда олиш учун ҳаракат қиладилар. Дуч келган турли қийинчиликларга қарамай бозор шароитларига тезроқ ёндашишгаимкон берувчи мослашув майли билан иш юритади. Республикамиздаги мавжуд корхоналар, шунингдек, хусусийлаштирилаётганлари ҳам, маънавий эскирган технологая билан қуролланган. Давлат корхоналарини ҳозирги кун талабига жавоб бера оладиган янги техника ва технология билан қайта қуроллантириш учун етарли сармоя ажратишдаги қийинчилик уларни мушкул аҳволга солиб қўйган. Шу сабабли хусусийлаштирилган фирмалар янги ходимлар тайёрлашда ҳам, ишлаб чиқариш технологияси билан қайта қуролланишда ҳам давлат корхоналарига нисбатан хар томонлама қулай имкониятларга эга бўлади.
Хусусийлаштириш иқгисодий жиҳатдан ҳам, шунингдек, ҳуқуқий жиҳатдан ҳам афзалликларга эга бўлади. Уларни юзага чиқариш учун хусусийлаштириш режасини ривожлатириб бориш, уни тадбиқ этиш ниҳоятда аниқ ва собигқадамликни талаб этади. Хусусийлаштириш янада очиқэркин ва рақобатли бозорлар мавжуд бўлганидагина муваффақиятли ривожланади.
Республикамизда демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қуриш, бозор муносабатларини шакллантириб бориш хусусий мулкни вужудга келтиришнинг дастлабки даврларида иқтисодий, сиёсий жиҳатдан бирмунча қийинчиликларни келтириб чиқариши, ҳуқуқ бузилишлари, ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир бўлиб, жиноятчиликнинг кўпайиши каби ҳолатлар учраб туради. Бир тузумдан иккинчи тузумга ўтиш даврида булар вужудга келиши габиий. Шунинг учун давлатимиз аҳоли орасида уларнинг чуқур илдиз отишига қарши курашга раҳнамолик қилди. Тезлиқда жиноий ҳаракатларга чек қўйилди. Аҳолининг келажакка умиди, ишончи ортди. Республикамизда осойишталик ҳукмрон. Бу эса мулкни хусусийлаштиришни охирига етказиш, моддий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун қулай имконият яратмоқца.



Download 4,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish