Тадбиркорлик ҳуқуқи


-§. Хизмат кўрсатишга доир шартномалар



Download 4,4 Mb.
bet29/61
Sana01.05.2023
Hajmi4,4 Mb.
#933776
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61
Bog'liq
Тадбиркорлик у у и

3-§. Хизмат кўрсатишга доир шартномалар


Бундай Мажбуриятлар хўжалик юритишнинг бозор иқгисоди шароитида тобора ривожланиб тадбиркорлар ўртасида хизмат кўрсатиш муносабати шаклида вужудга келадиган муносабатлардир. Хўжалик фаолиятининг ушбу тури бошқа фаол ият турлари маҳсулот тайёрлаш ва топшириш, ишларни бажаришдан ўзининг фақат хизмат кўрсатишга доир мажбуриятлар (шартномалар) орқали амалга оширилиши билан фарқ қилади. Хизмат кўрсатишга оид мажбуриятларга бир қанча шартномалар, чунончи: ссуда; комиссия; юк ташиш; ҳақ бараварига хизмат кўрсатиш каби шартномаларни киритиш мумкин.
Банк ссудаси шартномаси хизмат кўрсаташга оид шартномалар ичида алоҳида ўринни эгаллайди. Ушбу шартноманинг субъектлари бир томондан банк муассасаси ва иккинчи томондан қарз (кредит) олувчи мулкчилик шакллари турлича бўлган шахслар бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон республикасининг «Банк ва банклар фаолияти тўғрисида»ги қонунига мувофиқ мамлакатимиздаги давлат ва тижорат банклари банк тизимини ташкил этади. Ҳар бир банкнинг функцияси уларнинг ўз уставлари билан белгиланади ва шу билан бирга тижорат банкларининг фаолияти уларга Марказий банк томонидан иқгисодий меъёрлар ўрнатиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш йўли билан тартибга солинади58.
Банк хизмати бўйича пул маблағларини банқца сақлашга мажбур бўлган тадбирксрлар банк муассасалари билан ҳисоб-китоб шартномасини тузадилар. Ҳисоб-китоб шарномаси иштирокчилари бир томондан, банк ва иккинчи томондан, ҳўжалик ҳисоби асосида ишлайдиган тадбиркорликлар бўлади.
Хизмат кўрсатишга оид мажбуриятлар ичида ўзига хос аҳамиятга эга бўлган шартнома транспорт экспедишксидир. Бу шартноманинг субъектлари, бир томондан, хизмат кўрсатувчи транспорт корхонаси ва иккинчи томондан, транспрот хизматидан фойдаланувчи ҳар қандай ташкилотлар (мижоз) бўладилар. Транспорт корхонаси-экспедитор деб, унинг хизматидан фойдаланувчи шахс-мижоз деб аталади. Шартномада экспедиторлар сифатида фақат транспорт экспедицияси ишларини бажариш ҳуқуқи устав ёки низомларда назарда тутилган ташкилотларгина иштирок эта олади.
Темир йўл орқали юк ташишда экспедиторлар, темир йўл уставига мувофиқ темир йўл корхоналари, транспорт экспедицияларини бажарувчи ташкилотларни барпо қила оладилар. Дунё транспортида бу вазифаларни ички сув транспорти уставида кўрсатилганидек, кемачиликнинг транспорт-экспедицияси идора ёки шаҳра агентликлари бажарадилар. Денгиз транспортида экспедиторларнинг вазифаларини денгиз порти тўғрисидаги низомга г^увофиқденгиз портлари амалга оширади. Автотранспортда ҳам экспедиция фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар тузилади.
Хизматлар кўрсатишга доир шартнома субъектларининг ҳуқуқ ва бурчлари маълум бир нарсага, яъни ҳаракатга қаратилган бўлади. Айнан ўша ҳаракат шартноманинг объекти хисобланади. Чунончи банк ссудаси шартномасида кредитор /банк/ ва қарздор ташкилотларнинг ҳуқуқ ва бурчлари қарз беришга қаратилади. Банк ссудаси ташкилотларининг берган мажбуриятларига асосан уларнинг ихтиёридаги товар ва бошқа моддий қимматлйкларни гаровга қўйилиши билан таъминлаб берилади.
Транспорт корхонасининг ҳаракатлари транспорт экспеди-цияси шартномасининг объекти хдообланади. Бунда экспедитор бўлган транспорт ташкилоти иккинчи тараф харидор-мижоз учун юкни жўнатиш ва қабул қилиш мажбуриятини бажаради. Масалан, юк ташиш шарномасини тузади, шунингдек, муайян хизматларни, ишларни амалга оширади, чунончи ўз ишчи кучи билан юкларни транспортга жойлаштиради.
Хизмат кўрсатишга оид мажбуриятларнинг мазмуни томонлар-нинг шартномаларда белгйланган ҳуқуқ ва бурчларидан иборат бўлади. Банк ссудаси шартномасида банк муассасасининг асосий мажбурияти /ҳўжаликларга муайян мақсадларни амалга ошириш-лари учун маълум муддатларга пул маблағларини белгиланган фоизлар ҳисобига бериш ва ссуда олган томон уни муддатида банк муассасасига қайтаришдан иборат бўлади.
Транспорт экспедицияси шартномаси бўйича тарафларнинг мажбуриятлари экспедиция шартномасининг мазмунини ташкил қилади. Бу шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, юк топшириш ва қабул қилиш тартиби ва муддатлари, шунингдек хизмат ҳақининг миқдори транспорт устав (кодекслари ва ўрнитилган тартибда чиқарилган қоидалар, тарифлар намунавий шартномалар, улар бўлмаган тақцирда, тарафларнинг келишуви билан белгиланади. Экспедиторларнинг мажбуриятлари асосан қуйидагича: биринчидан, юкни қабул қилгандан еўнг уни тўла-тўкис ҳолда жўнатиш станциясига етказиб беришга, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга, юк ташиш шартномаси тузиб, юкни ташиш учун топширишга, юкни транспортга жойлаштиришга) мажбур бўлади, иккинчидан, экспедитор юкни ташувчидан қабул қилишга, уни мижозга юк ташиш хужжатлари билан бирга тўла-тўкис етказиб беришга, топширишга мажбур, учинчидан, экспедитор юкларни ўраш ва маркировкалаш бўйича ўзига мажбуриятлар олиши мумкин. Юкларни топшириш, қабул қилиш тартиби ва муддатлари транспорт қоидалари, тарифлари ё наъмунавий шартномалар билан, улар бўлмаганда, ўзаро келишув бўйича белгаланади.
Ҳақ эвазига хизмат кўсатиш, воситачилик, ҳуқуқий хизмат кўрсатиш-ва шунга ўхшаш бошқа хизмат кўрсатишга қаратилган шартномаларда ҳам тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган бўлади.

Download 4,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish