XV БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА СОТИШ СОҲАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК 1-§. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш шартномалари тушунчасининг моҳияти
Қишлоқхўжалнк маҳсулотларини харвд кдлиш шартаомалари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи тадбиркорлар билан шу маҳсулотларни харид қилувчи-истеъмолчилар ўртасида тузиладн.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик ва бу маҳсулотларни қабул қилиб олувчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ қишлоқ мехнаткашлари меҳчат интизоми қоидаларини ҳурмат қилгани ҳолда меҳнатга онгли муносабат намуналарини қўрсатмоқцалар.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва топшириш муносабатларининг ҳозирги тараққиётига эътибор берсак, бу соҳанинг қанчалик ўзгарганини кўрамиз. Бу ўзгариш мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, якка ҳокимликка қарши кураш тадбирларини амалга ошириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш, бозор иқгисодий муносабатларини босқцчма-босқич шакллантириб бориш билан узвий боғликдир.
Бозор муносабатларини шакллантириш қишлоқхўжалигида хам туб иқгисодий ислоҳсяларни чуқурлаштириш билан боғлиқ. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш муаммоларини хал к^шмай туриб, - деган эди Президентимиз И. А. Каримов, - тўла маънодаги иқгисодий ислоҳотларимизни дадаш даюм этгариш мумкин эмас... Буни аввалам бор, далада тер тўкаётган кишилар тафаккурини ўзгартиришдан бошлаш керак. К^шлоқхўжалиги кооперативининг ҳар бир аъзоси, ҳар бир фермер, дехдон ўзи ишлаб турган заминнинг хўжайини деб ҳис қилиши лозим»63. Ана шундагина ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларимиз ҳар томонлама чуқурлашади. Бу эса қишлоқ аҳлининг моддий ва маиший фаровонлиги ошиб боришига, ўзлари етиштираётган маҳсулотларни шартнома асосқца сотишдан манфаатдор бўлишга олиб келади. Маълумки, жамоа хўжалиги, фермер-деҳқон хўжалиги ижара хўжалиги ва бошқа қишлоқхўжаликташкилотлари қишлоқхўжалиги маҳсулотларига бўлган давлат буюртмасини бажариш, шунингдек давлат буюртмасидан ортиқ маҳсулотларни тайёрловчиларга амалдаги қонунларга биноан шартнома тузиш йўли билан топширадилар ёки деҳқон бозорлари орқали харидорларга сотадилар.
Қишлоқхўжалиги маҳсулотларини етиштириш ватогаииришнинг мақсади ва моҳияти фуқароларни шу маҳсулотларга, саноат корхоналарининг хомашёга бўлган эхдпёжларини таъминлашдан, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг янада ривожланиши учун зарурий имкониятлар яратишдан иборатдир.
Қишлоқхўжалик маҳсулотларини харид қилиш юқорида айтаб ўгилганидек маҳсулотларни етиштарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида шартнома тузиш йўли билан амалга оширилади. Тарафлар ўртасида тузиладиган шартномалардан бири контрактация шартномасидир. Когаракгация шаргаомасинингтаърифиЎзбекисгон Республикаси Фукэролик кодексининг 564-моддасвда ифода этилган. Унда таърифланишича, «Конгракгация шартномасига мувофиққишлоқ хўжалиги маҳсулогини етиштирувчи қишлоқхўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун буцдай маҳсулотни харид қиладиган шахсга — тайёрловчига шартлашипган муддатдатопшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (крбул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган мупдатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади...»
Шу билан биргаликда ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилишича контрактация шартномасига оқц муносабатларга давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар ҳам қўлланилади.
Аммо шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қишлоқхўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг айрим турлари, масалан, пахта, ғалла, қоракўл териси, пилла ва шунга ўхшаш турдаги маҳсулотларни ётгказцб беришга нисбата,н қўлланилади. Бутурдаги маҳсулотлар қанча миқдорда етиштирилса ҳам давлат эхтиёжи учун шартнома тузиб топширилиши керак. Давлат эхтиёжлари деб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган, давлат бюджети ва молиялашнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобига таъмцнланадиган Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари тушунилади (ФКнинг457-модцаси).
Давлат эхдиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 458-моддасида берилган. Бу қонунда белгиланишича, «Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш юзасидан давлат контракти бўйича (бундан буён матнда давлат контракти деб юритилади) маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) давлат бюртмачисига ёки унинг кўрматмасига биноан маҳсулот етказиб бериш шартаомаси асосида бошкр шахсга шартлашилган муддатда товарлар етказиб беришни, давлат буюртмачиси эса, етказиб берилган товарлар ҳақи белгиланган муддатда тўланишини таъминлашни ўз зиммасига олади.
Дарҳақиқат, қишлоқ хужалик маҳсулотларига бўлган давлат буюртмаси товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти тузиш асосида етказиб берилади. Аммо баъзи бир турдаги маҳсулотларга бўлган давлат буюртмаси бажарилганқцан сўнг ортиб қолган маҳсулот шу хўжалик нрп1г ўз ихтаёрига қолдирилади. Хўжалик эса бу маҳсулотни ўз хох^иштари билан тайёрловчи ташкилотларга контрактация шартномаси тузиб топширишлари мумкин.
Агар улар ўзларининг тасарруфида қолган маҳсулотни контрактация шартномаси тузмасдан, тўғридан-тўкри истеъмолчиларга сотадиган бўлса, улар харидорлар билан олди-сотди шартномаси асосида хзт<уқий муносабатда бўладилар. Бу муносабат олиш-сотиш шартномаси билан ҳуқуқий расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасида олди-сотди шартномасининг тушунчаси берилган. Бу қонунда белгиланишича, «Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк кдлиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади...» Олди-сотди шартномасига берилган ана шу тушунчадан келиб чиқиб айтиш .иумкинки, к^шлоқхўжаликмаҳсулотларини сотувчилар бўлиб шу маҳсулотларни етиштирувчи хўжаликлар, воситачи тадбиркорлар ва харид қилувчилар бўлиб, шу маҳсулотларни сотиб олувчилар, яъни харидор фуқаролар ҳамда хомашёни қайта ишловчи корхоналар ва бошқа истеъмолчилар хисобланадилар.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш етиштириладиган маҳсулотларга олдиндан ҳақтўлаб қўйиш йўли билан тузиладиган (фьючерс) шартномаси асосида ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
Фьючерс шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий асослари «Биржа ва биржалар фаолияти тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа ва ярмарка савдосини, фьючерс асосидаГй шартнома муносабатларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан белгилаб берилган.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш шартномаларининг қолган шаклларига нисбатан фьючерс шартномаси бирмунча афзалликларга эга. УНИНГ афзалликлари қуйидагилардан иборат: Фьючерс шартномаси тузилган пайтида белгиланган нарх бўйича товарлар олди-сотдиси ва операцияларни муайян вақт оралиғида бажарилишини ифодаловчи муддатли шартнома ҳисобланади. Бу шартнома хўжаликлар ихтиёрида қоладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш учун бир йилдаи Кўп бўлмаган мудлатга биржаларда ва ярмарка савдоларида тузилади
Бу шартноманинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки хўжалик етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларинигина эмас, балки шартноманинг ўзини ҳаМ биржада сотиш орқали нархлар кўтарилиб ёки тушиб кетганида ҳам тарафларнинг зарар кўрмаслигидадир. Бунга сабаб шундаки, фьючерс шартномаси тузилиб белгиланган тартибда расмийлаштирилганидан бошлаб ^н кун давомида томонлар келишилган қийматнинг ўн беш фоизи миқдорида ёки ундан Кўпроқ миқдорда ҳақ ўтказилади Олинган ана шу маблағга солиқ солинмайди ва ушбу маблағ дебитор ва кредитор қарзлари ҳисобша, шунингдек шартнома тўлиқ бажарилганига кадар хўжаликнинг розилигисиз банк ссудалари бўйича қарзларга тўланмайди. Бу маблағдан хўжалик ишлаб чиқаришини ривожлантириш, уруғлик, минерал уритлар, ёқилғи, машина ва бошқа техника, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун фойдаланиш мумкин64.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи кооператив (ширкат) хўжаликлари, фермер, дехдон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги махрулотларини етиштирувчи бошқа хўжаликлар ўзлари етиштирган маҳсулотларга олдиндан ҳақ олиб, уни ўзларининг ишлаб чиқаришини ташкил этишга сарф қилади. Бу эса ана шу хЎжаггикни ўз маҳсулотларини сифатли қилиб тайёрлашга омил бўтиш билан бирга хўжаликнинг дала ишларини бошламасиданоқ, қанча маҳсулот тайёрлаш, кимга етказиб бериш, қанча даромад (фойда) олиш мумкинлигини ҳисоб-китоб қилиб чиқишга имконият яратади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш учун ҳақнинг олдиндан бир қисмини тўлаш тўғрисидаги (фьючерс) шартномаси ана шу жиҳатлари билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга мақбул ва манзур бўлиб бормоқда.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш шартномасининг бу турига, юқорида айтиб ўтилган ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб унга шундай таъриф бериш мумкин: қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг қийматини аввалдан тўлаб қўйиш шарти билан тузиладиган (фьючерс) шартномасига мувофиқ қишлоқхўжалик маҳсулотини харид қилувчи шу маҳсулот қийматининг бир қисмини олдиндан тўлаб ва шартномада белгиланган муддатда етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиш мажбуриятини олади, қишлоқхўжаликмаҳсулотини етиштирувчи •эса етиштирган маҳсулотни олдиндан ҳақини тўлаган ана шу шахсга топшириш мажбуриятини олади.
Қишлоқхўжалик маҳсулотларини харид кдииш шартномалари, яъни давлат буюртмасига мувофиқтузиладиган давлат контракти, гарафларнинг ўзаро келишуви билан тузиладиган контрактавдя шартномаси, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олди-сотди шартномаси ва ҳақини олдиндан тўлаш (фьючерс) шартномалари ўз хусусиятларига кўра бир-биридан фарқ қилади, улар умумийликка ҳам эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |