2§. Тадбиркорлик соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари ва уни қўллаш тартиби
Тадбиркорлик соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилади:
1. Жарима солиш;
2. Мусодара қилиш.
Жарима солиш тадбиркорлик соҳасида содир этилган барча ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилади.
Жарима ўз моҳиятига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир.
Жариманинг миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун бундай ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори энг кам иш ҳақининг элликдан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса - ундан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори энг кам иш ҳақининг беш бараваридан, мансабдор шахсга эса – ун бараваридан ошмаслиги лозим. Қонунларда назарда тутилган айрим ҳолларда баъзи ҳуқуқбузарликлар учун фуқароларга - энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача ва мансабдор шахсларга - ўн беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан белгиланган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш (164-модданинг иккинчи қисми) фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5-10, мансабдор шахсларга 10-15 баробарида ҳамда бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш (168-модда) да белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори фуқароларга - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан, мансабдор шахсларга эса - беш бараваригача ошмаслиги талаб қилинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш буюм (ашё)нинг ҳақини тўламасдан, мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдир. Агарда Ўзбекистон Республикаси қонунларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, фақат ҳуқуқбузарнинг шахсий мулкигина мусодара қилиниши мумкин.
Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Мусодара қилиш чорасининг қўлланиш тартиби ҳамда мусодара қилиш мумкин бўлмаган ашёларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар ва мансабдор шахсларнинг тоифалари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекси учинчи бўлим ўн еттинчи бобининг 242-262-моддаларида ўз ифодасини топган. Жумладан, Кодекснинг 242-моддасига биноан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни:
1. Туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси, хўжалик судлари;
2. Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошидаги маъмурий комиссиялар;
3. Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи туман(шаҳар) комиссиялари;
4. Ички ишлар (милиция) органлари (мансабдор шахслари), давлат инспекцияси органлари (мансабдор шахслари) ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекси билан ваколат берилган бошқа органлар (мансабдор шахслар) кўриб чиқадилар.
Òадбиркорлик соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси ҳамда давлат солиқ органлари томонидан кўрилади.
Туман (шаҳар) судларининг маъмурий ишлар бўйича судьялари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодексининг ўн учинчи бобидаги савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш (164-модданинг 2-қисми);
молларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқдайдиган ҳужжатларсиз сотиш (166-модда); видео ёзувли кассеталарни сотиш ва видео муассасаларнинг ишлаш қоидаларини бузиш (167-модда);
таркибида кимёвий моддаларнинг қолдиғи йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган қишлоқ. хўжалик маҳсулотларини сотиш (169-модда);
валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш (170-модда);
валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тартибини бузиш (171-модданинг 1-қисми);
стандарт талабларига ёки техник шартларга жавоб
бермайдиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш (173-модда);
солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартиби, шунингдек тўлов интизомини бузиш (175-модданниг 5-қисми);
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш (1751-модда);
солиқ тўловларининг идентификация рақамларии қўлланиш тартибини бузиш (1753-модда);
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузиш (176-модданинг 2-қисми);
маҳсулот белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш (177 -мод да);
аудиторовнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яшириш (179-модда) сингари тадбиркорлик соҳаси билан боғлиқ бўлган ишларни кўриб чиқадилар.
Давлат солиқ органлари эса, бозорларда савдо қилиш қîидаларини бузиш (168-модда); ёнилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, олиш қоидаларини бузиш (172-модда); солиқлар ва бошқа тўловлар тўлашдан бўйин товлаш (174-модда); солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш (175-модда); хўжалик юритувчи субъектларнинг манзили, банк реквизитлари ўзгарганлиги ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маъмулотларни тақдим этмаслиê ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш (1762-модда); мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш (1791-модда) каби ишларларни кўриб чиқадилар.
Бундан ташқари, давлат солиқ органларига Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 164-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида; 171-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида; 176-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ҳам тааллуқлидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка нисбатан қўлланиладиган жазо меъёрий ҳужжатларга аниқ риоя қилган ҳолда белгиланади. Ваколатли органлар (мансабдор шахслар) жазони қўллаш чоғида содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари ҳисобга олишади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекси 31-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликни енгилаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
айбдорнинг ҳуқуқбузарликниíã зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келиши оқибатида содир этилиши;
ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ва бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.
Амалдаги қонунларда маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг енгиллаштирувчи бошқа ҳолатлар ҳам назарда тутилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўрувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекси 32-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
¢айриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг огоҳлантиларига қарамасдан бундай ҳаракатларни давом эттириш;
Маъмурий жазога тортилган шахснинг бир йил мобайнида яна шу хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, худди шунингдек ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши;
Вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка жалб қилиш;
Ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши;
Ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг табиий офат ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар пайтида содир этилиши;
Ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилиши.
Маъмурий жазо чорасини қўлловчи орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг хусусиятига қараб мазкур ҳолатни айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги ҳам мумкин.
Ваколатли орган (мансабдор шахс) маъмурий жазо чорасини қўллаётганида жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, унинг сабабини албатта кўрсатиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг махсус қисмидаги моддаларнинг жазо белгилаш қисмида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам енгилроқ жазо чорасини қўллаши мумкин (ЗЗ-модда).
Амалдаги қонунчиликда бир неча хукуқбузарликлар содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш белгиланган. Битта шахс икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади. Агарда шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этган бўлиб, мазкур ишлар бир вақтининг ўзида айнан бир орган (мансабдор шахс ) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бундай шахсга нисбатан узил-кесил жазо содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун оғирроқ, маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарлик учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмай қўлланилиши лозим. Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тўхтатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатиш рад этиш ёки жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши даркор.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекси 37-моддасига мувофиқ маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб, бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, у ҳолда мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган ҳисобланади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилагн зарарни қоплаши шарт.
Агарда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш оқибатида жисмоний шахсга, корхона, муассаса, ташкилотга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки давлатга етказилган мулкий зарар белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан кўп бўлмаса, ваколатли орган(мансабдор шахс) жазо қўллаш пайтида айбдор ушбу зарарни қоплаши тўғрисидаги масалани ҳам ҳал этиш ҳуқуқига эгадир.
Туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судüяси эса етказилган зарарнинг миқдоридан қатъий назар, бу масалани ҳал қилаверади.