4§. Ихтиёрий суғурта
Амалдаги қонун ҳужжатлари асосида суғурта компанияси тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланувчилар мол-мулкини ихтиёрий суғурталаш бўйича суғурта шартномаси тузади ва бу шартнома асосида шартнома кимнинг фойдасига тузилганига қараб, мулкни шартноманинг амал қилиш муддати даврида зарарланиши бўйича суғурта қопламасини тўлаб бериш мажбуриятини олади.
Суғурталанувчининг мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари суғурта объекти ҳисобланади. Мулк суғуртаси деганда, суғурталанувчи шахсан эгалик қиладиган кўчмас ва кўчар мол-мулк, яъни бино, иншоотлар ва транспорт воситалари тушунилади.
Тузилган суғурта шартномаси билан суғурталанувчининг мулкий манфаатлари (мулкнинг йўқ бўлиши, ва шикастланиши билан боғлиқ бўлган таваккалчилиги) суғуртланиши мумкин.
Суғурта шартномаси қуйидаги суғурта таваккалчилигининг умумий ёки бирор хил ҳодисалар мажмуи бўйича тузилиши мумкин:
оловнинг таъсири, жумладан, момақалдироқ, кундалик турмушда ишлатиладиган газнинг портлаши;
электр, иситиш, сув, газ, канализация ва телефон алоқаси тармоқларидаги авария, қўшни хоналардан сув босиб кириши, транспорт воситаси босиб кетиши, дарахтлар қулаши;
табиий офат; сув тошқини, довул, бўрон, жала, дўл, ер кўчиши ёки ўпирилиши, ер ости сувларининг кўтарилиши, ушбу ҳудудга хос бўлмаган тинимсиз қор ва ёмғир ёғиши, сел, чақмоқ уриши ва ер қимирлаши (зилзила);
учинчи шахсларнинг ноҳуқуқий ҳаракатлари; ўт қўйишга уриниш ёки ўт қўйиш, ўғрилик, босқинчилик, зўравонлик ҳаракатлари.
Қуйидаги воқеа ва ҳодисалар суғурта ҳодисасига кирмайди:
ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар, фуқаролик уруши ёки унинг оқибатида, халқ норозичиликлари, иш ташлаш, мусодара қилиш, реквизиция, қамоққа олиш, мулкниíã ҳарбий ёки фуқаролик ҳукумати кўрсатмалари туфайли шикастланиши ёки йўқ қилиниши;
ҳар қандай шаклдаги ядрî энергиясининг таъсири;
ñуғурталанувчининг ва у билан яшовчиларнинг ёки ундаги хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қабиҳ, ғараз ниятдаги ҳаракатлари;
ñуғурта ҳодисасисиз бинонинг бир қисми ёки тўлиқ қулаши;
ñуғурта ҳодисаси даврида мулкни ўғриланиши ва талон-тарож қилиш (суғурталанмаган мулкнинг учинчи шахсларнинг ноҳуқуқий ҳаракатлари натижасида йўқолиши таваккалчилиги бўйича суғурталанмаган ҳолда).
Суғурта пули миқдори томонларнинг ўзаро келишувига биноан, суғурталанган мулкнинг ҳақиқий қийматидан ошиб кетмаган равишда белгиланади. Бундай қиймат мулкнинг шартнома тузилиши вақтида жойлашган жойи бўйича ҳақиқий нархи ҳисобланади.
Суғурталовчи томонидан тўлаб бериладиган суғурта қопламасининг миқдорини камайтириш мақсадида суғурталанувчи томонидан суғурталовчининг кўрсатмаларига асосан зарар миқдорини камайтириш учун (ёнғинни ўчириш ёки ёнғинни тарқаб кетишига йўл қўймаслик чоралари, авария ва ҳоказо) амалга оширилган ишлар бўйича харажатлар агар улар мавжуд бўлган бўлса, суғурталовчи томонидан қоплаб берилади, хатто бу чоралар натижасиз бўлган бўлса ҳам.
Бундай харажатлар суғурта пулини суғурта нархига бўлган нисбат билан қопланади ва хатто зарарларни камайтиришга қаратилган харажатлар Суғурта пулидан ошиб кетган ҳолда ҳам.
Суғурта бадаллари ставкалари суғурта пулига нисбатан қуйдагича ўрнатилган:
иморат ва иншоотларни суғурталаш бўйича – 1 %;
транспорт воситаларини суғурталаш бўйича – 3 %.
Суғурта бадаллари тўлаш:
шартнома тузилган кундан бошлаб беш банк куни мобайнида суғурталовчининг ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан;
ñуғурта шартномаси тузилган куни суғурталовчининг ҳисоб рақамига нақд пул тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Суғурта шартномаси суғурталанувчининг суғуртага олинаётган мулкининг рўйхати тўлиқ акс эттирилган аризаси асосида тузилади.
Суғурта шартномаси тузилганидан сўнг ушбу ариза шартноманинг ажралмас қисми бўлиб қолади.
Суғурта шартномаси бир йил муддатга тузилади.
Суғурта шартномаси суғурта бадали суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушган кундан кучга киради. Агар шартномада белгиланган кунгача суғурта бадали тўланмаса шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Суғурта шартномасини амал қилиш муддати тугаши шартномада кўрсатилган куннинг бир кун олдинги кунини тугаши билан якунланади.
Суғурта шартномаси ёзма равишда тузилади ва ёзма равишда тузилмаган шартнома ҳаққоний эмас деб ҳисобланади. Суғурта тўловлари тушганидан сўнг суғурталанувчига суғурта полиси ёзиб берилади.
Суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта полиси йўқотиб қўйиш ҳоллари бўлса, суғурталанувчига унинг ёзма аризаси асосида полиснинг нусхаси ёзиб берилади ва йўқолган полис бекор қилинади.
Суғурта шартномасининг амал қилишдан тўхташи:
суғурта шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
суғурталовчининг шартномадаги ўз мажбуриятларини тўлиқ ижро этгани (суғурта қопламасини суғурта пули миқдорида тўлиқ тўлаб берилгани);
Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи тартибда суғурталовчининг тугатилиши;
ñуд қарорига биноан суғурта шартномасиниíã ҳаққоний эмас деб топилиши.
Суғурталанувчининг ҳуқуқлари:
суғурта қоидаси билан тўлиқ танишиб чиқиш ва ўзининг хоҳиши бўйича исталган суғурта таваккалчилигини танлаш, суғурталовчи томонидан мулкни баҳоланган нархи билан рози бўлмаслик ва суғурталанувчи ўзи баҳолаган мулкни нархини ҳимоялаб исботлаб бериш;
амалдаги қонунчилик асосида суғурталовчи тўғрисида маълумот олиш;
суғурта ҳодисаси рўй берганидан сўнг мулкни қолган қисмидан, мулкни тиклашни имконияти бўлмаса ёки мулкни тиклаш харажатлари мулкнинг шартнома тузиш давридаги нархидан ошиб кетса, суғурталовчининг фойдасига воз кечиш.
Суғурталанувчи суғурталовчига ёзма равишда ариза билан суғурта ҳодисаси рўй бергани тўғрисида, барча зарурий ҳужжатларни илова қилган ҳолда (ёнғиндан ҳимоя қилиш бўлимининг, ички ишлар бўлимининг, гидрометерология бошқармасининг ва ҳоказоларнинг маълумотномаси ) мурожаат қилиши шарт.
Шундан кейин суғурталовчи ўн кун ичида суғурта далолатномасини тузиши шарт. Суғурта қопламаси барча керакли ҳужжатлар расмийлаштирилаб бўлинганидан сўнг беш банк куни ичида тўлаб берилиши шарт.
Агарда суғурта қопламаси белгиланган муддатларда тўлаб берилмаган бўлса, суғурталанувчига суғурта шартномасида ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда суғурталовчи томонидан жарима тўланади.
Зарар миқдори ва суғурта ҳодисаси сабаблари суғурталовчи томонидан жойида кўриб чиқилиб, экспертиза ва ҳужжатлар асосида аниқланади. Бу эса ўз навбатида бўлиб ўтган ҳодиса тавсифини тўлиқ аниқлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларига асосан бажарилади.
Томонларда суғурта ҳодисаси ва қопламалар миқдори бўйича ўзаро келишмовчиликлар вужудга келган тақдирда ҳар иккала томон ҳам экспертиза ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Экспертиза талабгор томон ҳисобидан амалга оширилади.
Суғурта қопламаси тўланиши:
мулкнинг тўлиқ нобуд бўлиши – мулкнинг шартнома тузилган кундаги ҳақиқий нархи даражасида, лекин суғурта пулидан ошиб кетмаган ҳолда;
мулкнинг қисман шикастланишида – тиклаш харажатлари доирасида, лекин суғурта пулидан ошмаган ҳолда.
Агарда суғурталанувчи учинчи шахслардан зарар қопламаси олган бўлса, у ҳолда суғурталовчи суғурталанувчига аниқланган суғурта қопламаси билан учинчи шахслардан олган зарар қопламаси орасидаги фарқни тўлаб беради.
Суғурталанувчи бундай ҳолларда суғурталовчига ушбу суммалар тўғрисида дарҳол хабар бериши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |