268
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ
ОШИРИШ
Абдусалямов Фахриддин Миркамалович
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти доценти в.б
Жаҳондаги глобал пандемия шароитида ҳар бир давлат миллий
тадбиркорлик тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор
қаратади.
Мазкур
ҳолатда
тадбиркорлик
субъектларини
рақобатбардошлигини бошқариш қулай ишбилармонлик муҳитига эга
бўлишни талаб этади. Бироқ “глобал пандемия таъсирида жаҳонда
ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари кескин тушиб кетди: S&P500
индекси 13,4 фоизга, Европанинг EUROSTOXX50 ишбилармонлик фаоллиги
индекси 24,3 фоизга, Япониянинг NIKKEY225
ишбилармонлик фаоллиги
индекси 19 фоизга камайди. Ривожланаётган давлатларда (Сингапур, Корея
Республикаси, Ҳиндистон, Малайзия) инқироздан чиқишнинг
асосий
омилларидан бири сифатида корхоналарни рақамлаштириш жараёнларига
самарали жалб қилиш учун шарт-шароитларни шакллантириш ҳамда миллий
тадбиркорлик тизимига инновацияларни самарали жорий этиш орқали
рақобатбардошликни оширишга қаратилмоқда”
1
. Шунингдек, тадбиркорлик
рақобатбардошлигини бошқаришни такомиллаштириш орқали иқтисодиётда
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи
тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш мамлакатни жаҳон
хўжалик тизимига интеграциялашувини таъминлайди.
Жаҳонда
тадбиркорлик
субъектларининг
рақобатбардошлигини
бошқаришда замонавий моделлари инновацион ва инвестицион фаолиятни
фаоллаштиришни бошқариш, мамлакатни ва миллий корхоналарини ташқи
муҳитга доимий мослаштириш ва моддий, меҳнат, интеллектуал ва молиявий
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишни бошқариш бўйича
кўп функционал ва мураккаб ўзаро тизимни ривожлантиришга қаратилган
1
https://www.mckinsey.com/ industries/financial-services/our-insights
269
қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу борада биринчи навбатда
ишлаб чиқариш салоҳиятидан
фойдаланиш самарадорлиги, молиявий
фаолиятнинг муваффақияти, маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва
уларнинг сифати ва савдо фаолияти самарадорлиги оширишга қаратилсада,
замонавий тенденция сифатида рақамли иқтисодиётда рақобатбардошликни
бошқаришнинг экотизимини ҳамда ташкилий
механизмни яратиш ва
такомиллаштириш билан боғлиқ муаммолар доирасида илмий-тадқиқотлар
олиб борилмоқда.
Республикамизда амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар, энг аввало
мулкчиликнинг давлат секторида ёки хусусий секторда бўлишлигидан катъий
назар маълум бир риск асосидаги тадбиркорлик фаолиятини бозор
муносабатларини ҳаракатга келтиришнинг муҳим шарти сифатида қаралмоқда.
Хусусан, “иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни
шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар
бозорида монополияни
босқичма-босқич камайтириш ҳамда принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва
технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда
миллий товарларнинг рақобатбардошлигини
таъминлаш