Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


-§. Лицензиялаш тушунчаси



Download 1,93 Mb.
bet96/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

1 - боб . ЛИЦЕНЗИЯ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА

1-§. Лицензиялаш тушунчаси

Лицензиялаш – лицензия бериш тўғрисидаги аризани топ- шириш ва кўриб чиқиш, лицензияни қайта расмийлашти- риш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуаси.


«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 3-моддасига асосан лицензиялаш деганда лицен- зия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, ли- цензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуаси тушунилади. Мазкур чора-тадбирлар мо- байнида ваколатли давлат органи ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида муайян фаолият билан шуғулланиш учун лицензияни олиш, муддатини узайтириш, чақириб олиш бўйича ҳуқуқий му- носабатлар вужудга келади. Натижада хўжалик юритувчи субъ- ектда лицензияланадиган фаолиятни олиб бориш ҳуқуқи юзага келади, узайтирилади ҳамда бекор бўлади.
    1. §. Лицензиялашнинг мақсади ва моҳияти

Лицензиялашнинг мақсади фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда у ёки бу соҳада товарлар ва хизматлар сифатини лозим даражада ушлаб туришни давлат томонидан таъминлашдан иборат.


Лицензиялашнинг мақсади тадбиркорликнинг алоҳида олин- ган соҳаларида бизнесни амалга оширишнинг ягона стандарт- ларини тартибга солиш ва ўрнатишдан иборат. Ҳар қандай хизматлар, ишлаб чиқариш ёки савдо фаолиятининг сўнгги ис- теъмолчиси фуқаролар ҳисобланади. Ягона стандартлар белгилаш орқали давлат фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда у ёки бу соҳада товарлар ва хизматлар сифатини лозим даражада
ушлаб туришни таъминлайди. Давлат ўзининг давлат органлари орқали лицензияланадиган фаолият турларининг қонуний тартиб- га солишни амалга оширади.
    1. §. Лицензиялаш тўғрисидаги қонунчилик

Лицензиялаш соҳасидаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳуж- жат бўлиб ЎзР «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуни80 ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикасида лицензиялаш масалалари бўйича улкан қонунчилик базаси яратилган бўлиб, лицензиялар олиш ма- саласига муайян аниқликлар киритилишини таъминлайди.
ЎзР Конституциясининг 53-моддасида давлат истеъмолчи- ларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шакл- ларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши назарда тутилган.
Фуқаролик қонунчилигида (ЎзР Фуқаролик кодексининг 41- моддаси (бундан буён матнда ФК)), юридик шахс қонунда (ЎзР Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли «Амал- га оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарори) рўйхати белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкинлиги кўрсатилган. Фуқаролик кодексида лицензиялашни бевосита тартибга солувчи нормалар мавжуд эмас.
Лицензиялашни ҳуқуқий тартибга солишнинг асослари ЎзР
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунида мустаҳкамланган. ЎзР ушбу Қонунининг нормалари истисно тариқасида товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт ва импорт қилишни лицензиялашда, интеллектуал мулк объектла- ридан фойдаланишда, шунингдек комплекс тадбиркорлик лицен- зияси шартномаси (франшизинг тўғрисидаги шартнома) бўйича юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай муносабатлар «Ўзбекистон Республикасида махсус товар- лар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 422, 08.04.1998 й.), ФКнинг 50-боби (Ком- плекс тадбиркорлик лицензияси) ҳамда ФКнинг 1036-моддаси би- лан тартибга солинади.


80 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 142-модда
ЎзР «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғри- сида»ги Қонунининг мантиқий давоми Ҳукумат қарори – ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини ли- цензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунини амалга ошириш чора- тадбирлари ҳақида»ги қарори81 бўлиб, лицензия беришнинг меха- низмини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш масалалари, қоида тариқасида, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари би- лан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан батафсил тартибга солинади.



    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish