4- боб . ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ
§. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг турлари (ПҚ-357, ВМҚ 357, 413-сон)
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш асосан рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибида амалга оширилади. Товарларни импорт қилиш ва уларни сотиш би- лан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун тижорат фао- лияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг алоҳида тартиби мавжуд.
Юқорида таъкидланганидек, тадбиркорлик фаолияти субъект- лари (тадбиркорлик субъектлари – бу белгиланган тартибда дав- лат рўйхатидан ўтказилган ва тадбиркорлик фаолиятини юрита- ётган юридик ва жисмоний шахслардир.
Давлат томонидан қонун даражасида тадбиркорлик фаолия- тини ташкил қилиш учун маъмурий сарф-харажатларни камай- тириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишдаги бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этишга қаратилган туб чора-тадбирлар кўрилган. Хусусан, тад- биркорлик фаолияти субъектларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказишда келишилиши лозим бўлган инстанциялар- нинг кескин даражада қисқариши ва барча келишувларнинг фақат битта инстанция доирасида амалга оширилишини назарда тутув- чи тартиб ўрнатилди.
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйха- тидан ўтказиш асосан рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиби- да амалга оширилади.
Юқорида таъкидланганидек, товарларни импорт қилиш ва уларни сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун қонунчиликда тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор- ларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг алоҳида тартиби кўзда ту- тилган.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиштартиби
(ПҚ-357-сон) Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби тақдим этилган ҳужжатлар асосида тад- биркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг тез- лаштирилган таомили ҳисобланади.
Кириш
Барчамизга маълумки, 2006 йилда Ўзбекистонда тадбиркор- лик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими ислоҳ қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби- ни жорий этиш тўғрисида»ги қарори28 (1-банд)га мувофиқ 2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб тадбиркорлик субъектларини дав- лат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартиби ўрнатилди.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби тақдим этилган ҳужжатлар асоси- да тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъ- ектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг ха- бардор қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган қисмдагина уларни кўриб чиқишнинг тезлаштирилган таомили ҳисобланади.
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини хабар- дор қилиш тартибида давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш саккиз босқичдан иборат ва схема бўйича амалга ошири- лади (1-иловага қаранг), якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш эса етти босқичдан иборат бўлиб, схема бўйича (2-иловага қаранг) амалга оширилади. Булар қандай схемалар? Босқичларни тушунтиринг?
28 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20–21-
сон, 174-модда.
3 – 1773 65
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган статистик код- лар тадбиркорлик субъектига рўйхатдан ўтказувчи орган томо- нидан маъмурий-ҳудудий белгилар, фаолият турлари, мулкчилик шакллари ва ташкилий-ҳуқуқий шакллар статистик таснифлагич- ларидан фойдаланилган ҳолда берилишини таъкидлаш лозим.