Тегишли давлат органларининг мансабдор шахслари томо- нидан белгиланган тартибни бузган ҳолда қонунчиликда назарда тутилган етарли асослар бўлмасдан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаганликлари, бошқача қилиб айтганда, ўз меҳнат вазифа- ларини лозим даражада бажармаганликлари айбдор мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортишга олиб келиши мумкин.
ЎзР Меҳнат кодекси187 (кейинги ўринларда – ЎзР МК)нинг 181-моддасига мувофиқ, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
ҳайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходим- га ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томо- нидан амалга оширилади;
186 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1–2-сон, 23-модда.
187 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-Илова.
меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Умумий қоидага кўра, интизомий жазолар ходимни унга юклатилган меҳнат мажбуриятларини ножўя хатти-ҳаракати ту- файли бажармаслиги ёки тегишли тарзда бажармаслиги (ички тартиб қоидалари, мансаб йўриқномалари, низомлар, иш берув- чининг қонуний буйруқлари, техник қоидаларни бузиш ва ҳ.к.) сабабли қўлланиши мумкин. Кўриб чиқилаётган ҳолатда дав- лат солиқ хизматининг мансабдор шахсига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўллашнинг асоси бўлиб, жумладан ЎзР СКнинг 96-моддасида назарда тутилган асослар бўлмай туриб у томонидан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар- ни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинганлиги бўлиши мумкин.
Ҳуқуққа хилоф равишда ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашда айбдор бўлган тегишли давлат органларининг мансабдор шахсла- рини интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ЎзР МКнинг 182- моддасида кўрсатилган бўлиб, унга мувофиқ, интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томони- дан қўлланилади (82-модда). Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош торти- ши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди. Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир экан- лиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдин- ги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. Ҳар бир ножўя хатти- ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар хо- дим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у ин- тизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илти- мосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб таш- лашга ҳақли.
«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг188 18-моддасига асо- сан, қуйидагиларга интизомий жазо берилиши мумкин эмас:
188 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 344-модда.
ишлаб чиқаришдаги ишидан озод қилинмаган ҳолда касаба уюшмалари идоралари таркибига сайланган ходимлар шу идора- нинг розилиги олинмасдан туриб;
корхона бўлинмаларидаги касаба уюшмалари идоралари- нинг раҳбарлари – тегишли касаба уюшмаси идорасининг рози- лиги олинмасдан туриб;
корхонадаги касаба уюшмаси идораларининг раҳбарлари, касаба уюшмаси ташкилотчилари – тегишли касаба уюшмаси бирлашмасининг розилиги олинмасдан туриб.
Таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораслари қўллаш ҳуқуқига эга бўлган алоҳида давлат органларининг мансабдор шахсларини интизомий жа- вобгарликка тортиш тартиби ЎзР МК билан бир қаторда, бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши мумкин. Маса- лан, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг189 8-моддасига кўра, божхона органларининг мансабдор шахсла- рини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чо- раларини қўллаш тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Божхона органларининг интизомий устави би- лан белгиланади. ЎзР божхона органларининг интизомий устави Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 мартдаги 135-сонли қарори билан тасдиқланган.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган ЎзР давлат солиқ органларида хиз- матни ўташ тўғрисидаги низомнинг190 15-бандига мувофиқ, солиқ органларининг мансабдор шахсларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин. Рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чоралари турлари, уларни қўллаш тарти- би, шунингдек солиқ органлари бошлиқларининг хизмат интизо- мини сақлаш бўйича ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Давлат солиқ қўмитаси томонидан касаба уюшмаси қўмитаси би- лан келишган ҳолда тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати ор- ганларининг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
189 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 5–6-сон, 140-модда.
190 Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 5-сон, 23-модда.
12 – 1773
353
Do'stlaringiz bilan baham: |