Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун вако- латли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўловдир.
Ўзбекистон Республикасида лицензия бериш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаш мақсадида давлат божи ундириш кўзда тутилган.
ЎзР Солиқ кодексининг 326-моддасига мувофиқ давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун оли- надиган мажбурий тўловдир.Давлат божининг ставкалари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади87. Хусусан, ЎзР Ва- зирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли «Давлат божи ставкалари тўғрисида»ги қарори.
87 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2007 йил, 52-
сон(II).
Бундай ҳолатда бож лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун берилади.
Лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи миқдорлари ва уни тўлаш тарти- би ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Фаолиятнинг лицензияланадиган турининг бир қисми учун лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи ставкаларининг камайтирилган миқдорлари белгиланиши мумкин.
3- боб . ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
1-§. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш шартлари
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаоли- ятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилади.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензиялаш- нинг мажбурий бўлмаган, факультатив босқичи бўлиб, лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги учун лицензиатнинг фаоли- ятини тўхтатиб туриш ҳақида қарор чиқарилганда лицензияловчи орган томонидан қўлланилади.
Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақса- дида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июн- даги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида88 белгиланишича, тадбиркорлик фаоли- ятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рух- сатномалари)ни ўн иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва ЎзР Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар бундан мустасно) фақат суд тартибида амалга оширилади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 22-моддаси лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришнинг аниқ ҳолатларини белгилаб беради.
88 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23–24-
сон, 167-модда
Юқорида таъкидланганидек, лицензиат лицензия шартнома- сида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини буз- ганлиги аниқланганда ёки лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаган- лиги асосий омил бўлиб ҳисобланади.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензиялов- чи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Шундай талаб борки, лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи ор- ганга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Шу билан бирга, лицензияловчи орган ёки суд лицензи- ат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бун- да лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муд- дат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ўн кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
Маълумотни ўз вақтида олиш ва ундан фойдаланиш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.