§. Лицензиянинг амал қилиши тўғрисида умумий тушунча
Ўзбекистон Республикасида лицензия аниқ фаолият тури учун берилади. Лицензия асосида қўлга киритиладиган му- айян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи лицензиянинг якка
шахсга берилиши хусусиятини ифодалайди, яъни лицензия- ланадиган фаолият ҳар доим лицензиат томонидан амалга оширилиши лозим. ЎзРда лицензия аниқ фаолият тури учун берилади, ва шунинг учун агар юридик ёки жисмоний шахс бу каби кўплаб фаолият турлари билан шуғулланса, улар бу фаолиятнинг ҳар бири учун лицензия олишлари керак.
ЎзР ФКнинг 47-моддасига мувофиқ ваколатхона ва филиал- лар юридик шахс ҳисобланмайди, шунинг учунмустақил лицен- зия олишга ҳақли эмаслар. Лицензия персонал хусусиятга эга, шунинг учун юридик ва жисмоний шахслар лицензияни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас.
Лицензия асосида қўлга киритиладиган муайян фаолият- ни амалга ошириш ҳуқуқи лицензиянинг якка шахсга берили- ши хусусиятини ифодалайди, яъни лицензияланадиган фаолият ҳар доим лицензиат томонидан амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда, аниқроғи муайян фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқи бошқа шахсга бериб юборилганда лицензиялаш ўз аҳамиятини йўқотади.
§. Лицензиянинг амал қилиш муддати
Лицензиянинг амал қилиш муддати, қоида тариқасида
5 йил ёки муддатсиз бўлади. Лицензиялаш тўғрисидаги низомларда, қоида тариқасида ли- цензиянинг муддати аксарият ҳолларда 5 йил этиб белгиланган. Лицензияни муддатсиз бериш мумкинлиги тўғрисида ветеринар, қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёр- лаш, ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом- ларда кўрсатиб ўтилган. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби лицензиялаш тўғрисидаги низомларнинг ўзида мустаҳкамланган.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки ли- цензиянинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия берувчи ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайти- ришни рад этишга лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўлиқ ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги асос бўлиб ҳисобланади.
Лицензияамал қилиш муддатини узайтириш(ёки лицензия- нинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш) ҳақидаги ха-
барнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, тегишли қарор қабул қилингандан сўнг ўн кун ичида лицензия йиғими тўлангач фак- симил ва телефон алоқаси ёки электрон почта орқали юборилади ёки топширилади.
Лицензия бериш ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун ЎзР Солиқ кодексига асосан давлат божи ундирилади. Лицензия амал қилиш муддатининг тугаши лицензия олган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг лицензияланадиган фаоли- ятни амалга ошириш ҳуқуқи якунланганлигини билдиради. Бир вақтнинг ўзида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг лицензиат мақоми ва у билан бирга ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам тугайди.