Лицензиялар реестри фаолиятнинг айрим турларини ли- цензиялаш бўйича маълумотларни ҳисобга олиш учун керак.
Лицензиялар реестри – берилган, тўхтатиб турилган, қайта тик- ланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензияловчи органларнинг маъ- лумотлар базасидир.
Лицензиялар реестрлари лицензияловчи органлар томони- дан ўзлари лицензиялашни амалга оширадиган ҳар бир фаолият тури бўйича шакллантирилади ва юритилади. Булар ўз навбатида соҳавий реестрлар деб юритилади.
Реестрларнинг мақсади фаолиятнинг айрим турлари бўйича маълумотларни ҳисобга олишдан иборат. Реестрларнинг юрити- лиши лицензиялашнинг шаффофлиги принципи амалга оширили- шига хизмат қилади.
2- боб . ЛИЦЕНЗИЯЛАР
1-§. Лицензия тушунчаси Лицензия – лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ)дир.
Энди лицензия тушунчасига эътибор қаратамиз. Лицензия – лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилга- ни ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ)дир.
Қонун чиқарувчи лицензия талаблари ҳақида гапиради. Улар орасида қонун ҳужжатларига мувофиқ умуммажбурий ва мах- сус талаблар ҳамда шартларни ажратиш мумкин. Умуммажбу- рий лицензия талаблари ва шартларига, мисол тариқасида ЎзР қонунчилигига риоя этилишини кўрсатиш мумкин. Махсус та- лаблар ва шартлар алоҳида низомлар билан белгиланади. Маса- лан, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш восита- ларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 109-сонли қарори85 билан тасдиқланган Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунинг- дек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги алоҳида Низом билан тартибга солинади. Мазкур Низомда лицензиат томонидан портловчи ва заҳарли моддалар- ни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни иш- лаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизли- ги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига мажбурий риоя қилиш белгиланган.
85 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 114-модда
Do'stlaringiz bilan baham: |