Лицензиялашнинг иккита туридан бири фаолиятнинг ай- рим турларини лицензиялаш ҳисобланади.
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш билан боғлиқ муносабатлар «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонуни билан тартибга солинади.
§. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун ли- цензиялар бериш масалаларини тартибга солиш ЎзР Пре- зидентининг ПҚ-649-сонли «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини та- комиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асо- сида амалга оширилади.
Шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар берилади Бу масала ЎзР Президентининг ПҚ-649-сонли «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади. Бун- дан ташқари, ушбу масала бўйича алоҳида соҳаларда соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилади. Масалан, ғишт иш- лаб чиқариш соҳасида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 27 октябрдаги 284-сонли қарори82 билан тасдиқланган Ғишт хом ашёсини геологик жиҳатдан ўрганиш, тажриба-саноат ва саноат асосида кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар беришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом амал қилади.
Лицензия тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви орган- лари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари то- монидан берилади.
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси бериладиган лицензиянинг шакли ва турига қараб,лицензияловчи органларни ва фаолиятнинг ай- рим турларини лицензиялаш тартибини белгилайди. Бундай ор- ганлар сифатида асосан давлат ва хўжалик бошқаруви органла- ри, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари майдонга чиқади. Масалан, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 май- даги 91-сонли қарорига83 мувофиқ фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
82 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 468-модда.
83 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19- сон, 142-модда.
Бироқ, айрим лицензиялар учун қонун лицензиялашнинг бошқача тартибини белгилайди. Мисол учун «ЎзР Марказий бан- ки тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 50-моддасига асосан Марказий банк банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия- лар беради, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, га- ровхоналар фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, лицензияловчи органлар- нинг рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим тур- ларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунини амалга оши- риш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан белгиланган (ВМҚ
№ 236, 2002 йил 28 июнь)84.
Do'stlaringiz bilan baham: |