Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича



Download 1,93 Mb.
bet70/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

6.2. Рухсат бериш тартиби


Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рухсат бериш тартибида рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказилган кун- дан бошлаб бир кун мобайнида 14-иловага мувофиқ шакл бўйича у ҳақдаги давлат реестридан олинган маълумотларни тадбиркор- лик субъекти жойлашган жойдаги:
юридик шахслар бўйича – статистика, солиқ органлари ҳамда муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига,
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича – солиқ органига ҳамда муҳр ва штамп эскизларини (ариза берувчи хоҳишига кўра) уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига;
акциядорлик жамиятлари бўлган юридик шахслар бўйича – қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органига расман тақдим этади.
Кўрсатилган маълумотлар олингач икки кун муддатда:
солиқ органлари – юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркор-
ни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, иш билан таъминлаш жамғармаси ва йўл жамғармасига (тегишли жамғармаларга бадал тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради ва уни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маъ- лум қилади;
статистика органлари – юридик шахсни корхоналар ва таш- килотларнинг Ягона давлат регистрига киритади, рўйхатдан ўтказиш картасини тўлдиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига тадбиркорлик субъектига берилган кодларни расман маълум қилади;
ички ишлар органлари муҳр ва штамп тайёрлашга рухсат- номани расмийлаштиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёр- лашга рухсатномани юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўй- хатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тад- биркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштиради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шундай хулосага келиш мумкинки, тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш тарти- бида ҳисобга қўйиш рухсат бериш тартибида ҳисобга қўйишдан бирмунча фарқ қилади. Хусусан, хабардор қилиш тартибида ички ишлар органларига муҳр ва штамп эскизлари ва муҳр ва штампни тайёрлашга рухсатнома берилади, чунки рўйхатдан ўтказувчи ор- ган муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани мустақил равишда расмийлаштиради. Рухсат бериш тартибида эса, ички ишлар ор- ганлари муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани расмийлашти- ради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани юбо- ради.
Шунингдек, хабардор қилиш тартибида давлат статистика органлари рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган ста- тистика кодларининг субъект томонидан ариза-хабарномада кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текширади, рухсат бериш тартибида эса ушбу кодлар давлат статистика органлари томонидан берилади.

  1. Download 1,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish