2- боб . МАЪЛУМОТНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА УНИ ТЕКШИРИЛУВЧИ ШАХСГА БЕРИШ Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) би- лан, зарур ҳолларда эса – аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма билан ҳам расмийлаштирилади.
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколат- лари доирасида текширув натижаларини далолатнома (маълу- мотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текши- рилаётган хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдиришга мажбурдирлар:
Текшириш натижаларидан норози бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, ўтказилган текшириш натижаларига рози бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар низоли масалалар- га аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори бўлинмаларига ёзма мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Низоли маса- лаларга назорат қилувчи органларнинг юқори бўлинмалари Кен- гаш (вилоят ёки туман комиссиялари) билан қўшимча равишда келишмасдан туриб, фақат якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларида кўрсатилган масалалар юзасидангина аниқлик киритадилар.
бўлим . АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ
Текширувга аудиторлик ташкилотлари ва (ёки) экспертлар жалб этилгани тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан назорат қилувчи орган ва аудиторлик ташки- лоти ва (ёки) эксперт ўртасидаги шартноманинг кўчирма нусхаси албатта тақдим этилади. Шартномада аудитор ва (ёки) эксперт- нинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими кўрсатилган бўлиши керак. Аудитор ва (ёки) эксперт хулосаси- нинг тўғрилиги ва унинг Қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун аудиторлик ташкилоти ва (ёки) экспертнинг жавобгарлиги тузи- ладиган шартноманинг зарурий шарти ҳисобланади. Аудиторлик текширувлари ва экспертизаларни ўтказиш харажатлари назорат қилувчи органлар ҳисобига амалга оширилади.
(«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томо- нидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 6-моддасига қаранг) Назорат қилувчи органлар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текшириш ўтказишда мутахассисларни, шу жумла- дан аудиторлар ёки экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга. Жалб этиш текширувчи орган ҳамда аудиторлик ташкилоти ёки эксперт ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1650, 2006 йил 29 декабрь) нинг 18-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилотлари ва/ёки экс- пертлар жалб қилинганда текширувчи орган ҳамда аудиторлик ташкилоти ва/ёки эксперт ўртасида тузилган шартнома нусхаси албатта хўжалик юритувчи субъектга тақдим этилади. Шартнома- да аудитор ва/ёки экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва мансаби кўрсатилган бўлиши лозим.
Аудиторлик ва/ёки эксперт хулосасининг тўғрилиги ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан аудиторлик ташкилоти ва/ёки экспертнинг жавобгарли- ги тузиладиган шартноманинг зарурий шарти ҳисобланади.
Аудиторлик ташкилотлари ва/ёки экспертларнинг харажатла- ри, аудиторлик текширувлари (экспертиза) ўтказиш харажатла- ри текширишларни тайинлаган текширувчи органлар ҳисобидан амалга оширилади.