Тадбиркорлик фаолиятининг мохияти ва мазмуни


Тадбиркорликнинг умумий қоидалари



Download 160,5 Kb.
bet2/6
Sana01.07.2022
Hajmi160,5 Kb.
#727786
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Тадбиркорлик фаолиятининг мазмуни ва ривожланиш шарт-шароитлари.

Тадбиркорликнинг умумий қоидалари.
Қонун билан таъқиқланмайдиган ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тадбиркорнинг ўзига тегишли бўлган мол – мулкдан фойдаланиш эркинлиги;
- тадбиркорликнинг барча турдаги ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини юритишда, мулк шаклларидан қатъий назар, қонун олдида тенг хуқуқлилиги;
- тадбиркорликни амалга ошириш ва ходимлар ёллашнинг ихтиёрийлиги;
Даромад олишнинг манбалари ва усуллари қандай бўлишидан қатъий назар, солиқ идоралари ҳузурида ҳисоб беришнинг асослов (декларатив) шакли, тадбиркорликнинг даромадларини яшириб қолганлиги (пасайтириб кўрсатганлиги) учун Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан мулкий жавобгарлиги.
Тадбиркорликнинг субъектлари
Қуйидагилар тадбиркорликнинг субъекти бўлиши мумкин:
- қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқати чекланмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;
- фуқаролар гурухи (шериклар), шу жумладан давлат, кооператив ва бошқа корхоналарнинг меҳнат жамоаси – жамоа тадбиркорлиги;
- Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ваколатлар доирасида бошқа ажнабий давлатларнинг фуқаролари ёки юридик шахслари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар;
- аралаш мулк субъектлари.
Тадбиркорлик шакллари.
Тадбиркорлик иштирокчилари нуқтаи назарда қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • якка тартибдаги меҳнат фаолияти асосида (якка тартибда);

  • ёлланма меҳнатни жалб этиш асосида амалга ошириладиган хусусий тадбиркорлик (хусусий);

  • бир гурух фуқаролар ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган жамоа ёки ҳамкорликдаги тадбиркорлик(ширкат ёка гуруҳий).

Тадбиркорликнинг турлари:

  1. Ишлаб чиқариш

  2. Хизмат

  3. Инновацион

  4. Тижорат

  5. Молиявий

Тадбиркорликнинг функциялари:

  1. Ишлаб чиқариш

  2. Маркетинг

  3. Моддий-техника таъминот

  4. Кадрлар билан шуғулланиш

  5. Молия ва ҳисобот

Тадбиркорликни ташкилий- хуқуқий шакллари қуйидаги 1 чизмада келтирилган.

1 чизма


Тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг ташкилий – хусусий шакллари тизими





Хусусий ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти асосида

Х¢жалик жамиятлари тусидаги тадбиркорлиги



Ижара ва жамоа тусидаги тадбиркорлик



Масъулияти чекланган жамият


Хусусий шахс мақомида



Жисмоний шахс мақомида

Масъулияти чекланмаган жамият



Шу жумладан деҳқон ва фермер х¢жаликлари



Жамоа х¢жаликлари

Уй жой ширкатлари



Матлубот кооперативлари

Х¢жалик ширкатлари

ҳамкорликдаги тадбиркорлик

Т¢лиқ ширкат

Ишлаб чиқариш кооперативлари

Комман
дит ширкат

ҳиссадорлик жамияти


Х¢жаликлар бирлашув таркибидаги тадбиркорлик



Очиқ турда

Ёпиº турда



Х¢жаликлар бирлашмалари, уюшмалари, иттифоºлари, трестлар ва ³оказо к¢ринишлари



Давлат мулкчилиги асосидаги корхоналар тадбиркорлиги



Жамоат ташкилотлари тадбиркорлиги







Миºдорий ва сифат к¢рсаткичларига корхоналарнинг б¢линиши


2. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий - иқтисодий асослари.


Тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунлар ва бошқа қонуний ҳужжатлар белгилайди. Булар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисидаги қонун.

  • Товар ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар палатаси тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил, 24 апрел қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. 1997 йил 4- 5 сон.

  • Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисидаги қонуни.

  • Ўзбекистон Республикаси «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида» ги қонуни.

  • Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни.

  • Ўзбекистон Республикаси кичик корхоналар тўғрисида Низом.

  • Ўзбекистон Республикаси хусусий тадбиркорлик тўғрисида Низом.

  • Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 й., 27 май 232 – сонли қарори).

Тадбиркорнинг ҳуқуқлари


Ҳар бир фуқаро (бир гуруҳ фуқаролар) хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан тенг асосларда:



  • Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда корхоналар ва ташкилотларни вужудга келтириш, таъсис этиш, сотиб олиш ва қайта тузиш йўли билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва давом эттириш;

  • тадбиркор турли даражада мулкий жавобгар бўладиган ўз тадбиркорлик ташкилотини таъсис этиш;

  • бу фаолиятни бажариш учун бошқа юридик шахслар ва жисмоний шахсларнинг мол–мулкини ҳамда пул маблағларини ихтиёрий асосларда жалб этиш;

  • ходимларни мустақил ёллаш ва ишдан бўшатиш;

  • тадбиркорликдан солиқ солинадиган чекланмаган миқдорда даромад орттириш;

  • ижтимоий таъминланиш ва ижтимоий суғурта қилиниш хуқуқларига эга.

Тадбиркорнинг мажбуриятлари


Тадбиркор:

  • амалдаги қонунлардан ҳамда ўзи тузган битимлардан келиб чиқадиган барча мажбуриятларни бажариши;

  • ёлланиб ишлаётган ходимлар билан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ меҳнат шартномалари (битмлар) тузиш;

  • ишга жалб этилган барча ходимлар билан тузилган битмга мувофиқ корхонанинг молиявий аҳволидан қатъий назар, тўла ҳисоб – китоб қилиши;

  • ёлланиб ишлаётган ходимларни ижтимоий ва тиббий суғурта қилиши;

  • қонунларга мувофиқ махсус билим ва кўникма талаб қилинадиган ишга фақатгина зарур тайёргарликка эга, касбкори жиҳатидан яроқли ва тегишли маълумотга эга бўлган шахсларнигина жалб этиши шарт.

Тадбиркорнинг масъулияти
Солиқ ва кредит мажбуриятларининг, тузилган битимларнинг ижроси, бошқа субъектларнинг мулкий ҳуқуқларини бузганлиги, бехатар меҳнат шароитларига риоя этмаслиги, етказиб берганлиги, атроф–муҳитга зарар етказганлиги, яккаҳокимликка қарши қонунларни бузганлиги учун, тадбиркор ўз мол – мулки доирасида амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгар бўлади.

Хўжалик шартномаси тушунчаси


Тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятларини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг хақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишув хўжалик шартномаси дейилади.

Download 160,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish